81
қобилиятининг юқори ишончлилигани таъминлайди.
ШКни тармоққа уланиш тузилмаси билан аниқланадиган
топология
тармоқнинг муҳим таърифи бўлади. Топология икки тур — жисмоний ва
мантиқийга ажратилади.
Жисмоний
топология деганда тармоқ тугунлари
(бўғинларини) алоқа каналларига уланишининг ҳақиқий чизмаси,
мантиқий
турида эса тугунлар ўртасидаги маълумотлар оқимлари йўналишларининг ту-
зилмаси тушунилади. Жисмоний ва мантиқий топологиялар ҳамма вақг ҳам
мос келавермайди.
Тармоқларнинг бир неча топологик тузилмалари мавжуд:
шинали,
юлдузсимон, дарахт кўринишидаги, доиравий ва кўп алоқали.
Тармоқда таркибий қисмлар ўзаро ҳамкорликларини баён қилиш учун
баённома ва интерфейслардан фойдаланилади.
Ахборот тармоғидаги баённома — бу бир номли даражаларда ишловчи
абонентларнинг бир-бирлари билан ўзаро ҳамкорликлари қоидаларини бир
маънода белгиловчи ҳужжатдир. Масалан, 1-ва 2-абонентларнинг сеансли
дастурлари (улардан ҳар бирининг сеансли даражаси дастурлар мажмуи билан
белгиланади), улар бир-бирларини тушунишлари
учун бир хил тартибда
ишлашлари керак, яъни сеансли баённома андоза талабини бажариши керак.
Бу талаб дастурлар алмашиши мумкин бўлган буйруқларнинг рўйхати,
буйруқ-ларнинг узатилиши тартибини, ўзаро текшириш қоидаларини,
маълумотлар узатилаётган блокларининг ўлчамларини белгилаши керак.
Қуйидагилар
барча
даражадаги
баёномаларнинг
энг
муҳим
вазифаларидан бўлади: хатолардан ҳимоялаш, тармоқдаги маълумотлар
оқимларини бошқариш, уларни ортиқча юклатишдан ҳимоялаш; тармоқдаги
хабарларни
йўналишларга
бўлиш
ва
ресурслардан
фойдаланишни
мувофиқлаштириш операцияларини бажариш, улар
учун абонент орасида бир
неча йўналишларни-ташкил қилиш йўли билан тармоқ хизматларига
киритишнинг катта даражасини таъминлайди.
Тармоқнинг таркибий қисмларини бир-бирига улаш қоидалари бир
маънода белгиланиши керак. Улар интерфейслар деб аталади.
Интерфейс
—
ёнма-ён даражаларда жойлашган ва ягона тизимларга кирувчи вазифавий
таркибий қисмлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича қоидалар
жамламасидир.
Баённома ва интерфейсларни ишлаб чиқишни янада ривожлантириш ва
бошқа восита ҳамда абонентлар билан ўзаро ҳамкорликни
таъминлаш
мақсадида очиқликнинг хусусиятлари ҳисобга олинади. Бу ишни стан-
дартлаштириш бўйича халқаро ташкилот турли мамлакатларнинг ташкилотлари
билан ҳамкорлиқда ўтказади.
Тармоқли технологияларнинг қўп турлилиги уларни қандайдир асосий
аломатлар бўйича таснифлаш зарурлигини келтириб чиқаради. Тармоқни
технологияларнинг намунавий таснифи 1.6-жадвалда берилган.
Ихтисослаштириш
аломати
бўйича
тармоқли
технологиялар
фойдаланувчиларнинг барча масалаларини ечишга мўлжалланган универсал ва
махсус вазифаларнинг кичик миқдорини ечиш учун — ихтисослашгирилганга
82
бўлинадилар.
Авиация
рейсларида
жойларни
резервлаш
технологияси
ихтисослаштирилганга мисол бўла олади.
Ташкил қилиш усули бўйича ажратиладиган икки даражали
технологаялар фойдаланувчи бевосита мулоқот қилувчи ва
ишчи станциялар
деб аталувчи ШКдан ташқари, сервер (инглизча to serve — хизмат кўрсатиш)
деб аталадиган махсус компьютерга эга. Сервернинг вазифаси ишчи
станцияларга одатда ишчи станциялар ресурсларидан бериш орқали
хизмат кўрсатишдир. Уларнинг ўзаро ҳамкорлигини қуйидаги тартибда
тасаввур этиш мумкин. Зарур бўлганда ишчи станция серверга бирор-бир
ҳаракатни: маълумотларни ўқиш, ҳужжатларни босиб чиқариш, факсни
узатиш ва бошқаларни бажаришга сўров жўнатади. Сервер талаб қилинган
ҳаракатни бажаради «бажарилган иш ҳақида ҳисобот» юборади.
Сервер, мўлжалланган ишнинг турига кўра, ҳар хил номланади:
—файлли сервер, агар у файлда маълумотларни ўқиш-ёзиш каби
оддий операцияларни бажарса;
—принт-сервер агар у босиб чиқариш операциясини бажарса;
—SQL — сервер, агар у маълумотлар
базасидан маълумотларни
қидириш ёки олиш каби мураккаб операцияларни бажарса (бундай серверга
сўровлар —Structered Query Language — махсус тили — сўровларнинг
тузилмалаштирилган тилида шакллантирилади).
Бир рангли (бир даражали, тенг ҳуқуқли) технологиялардан ишчи
станция ва сервернинг вазифаси бирлаштирилган фойдаланувчи ШК бир
вақгда ҳам сервер, ҳам ишчи станция бўлади. Ҳар бир ШК бошқа ШКга ўз
ресурсларини беришга ёки, аксинча бошқалардан уларни сўрашга қодирдир.
Тушунарлики, «мижоз-сервер» тизимида
ишларни ихтисослаштириш
ҳисобига тармоқнинг юқорироқ унумдорлигига, унинг спектрининг кенглиги
1.6
-
83
ва хизматларининг синфийлигига эришилади. Аммо бирламчи тармоқлар
фойдаланишда арзонроқ ва оддийроқдир.
Алоқа усули бўйича тармоқ элементлари ўртасида ахборотлар
ҳаракатини
таъминловчи
коммуникациялар
(маълумотлар,
узатиш
каналлари)нинг таснифи амалга оширилади. Ўтказувчан технологияларда
каналлардага жисмоний муҳит сифатида қуйидагилардан фойдаланилади:
•
ясси икки томирли кабел;
•
симларнинг ўралган жуфти;
•
нур ўтказгич ва бошқалар.
Маълумотлар узатишнинг частотали
каналларидан фойдаланувчи
симсиз тармоқпи технологиялар (эфир муҳит бўлади) ҳозирги вақгда одатдаги
симли тармоқларга оқилона муқобил бўла олади ва ўзига кўпроқ диқкатни
жалб қилади. Симсиз технологияларнинг энг катта афзаллиги — бу,
фойдаланувчиларга портатив компьютерларни тақдим этиш имкониятидир.
Аммо маълумотлар узатишнинг симсиз технологияларда эришилаётған тезлиги
кейинги вақгларда анча ўсган бўлса ҳам, қабелнинг узатиш қобилиятига
тенглаша олмайди. Шу нарса муҳимки, симсиз технологияларга ўтиш учун
мавжуд бўлган тармоқларни алмаштириш керак эмас. Симсиз маҳаллий
тармоқларнинг аппаратли таъминланиши ҳозирда NETWare ва оммавий
тармоқли
операцион
тизимларда
ишлаши
мумкин,
симсиз ишчи
станцияларни эса одатдаги кабелли тармоқларга улаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: