Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


Ахборотни тақдим этиш тизимининг ривожланиши



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Ахборотни тақдим этиш тизимининг ривожланиши.
Айтиш мумкинки, 
ахборот технологияси бир неча миллион йиллар аввал одамзод ўртасида илк 
бор ўзаро мулоқатга киришиш усуллари(турли товушлар чиқариш, имо-ишора, 
ҳатти-ҳаракатлар қилиш) пайдо бўлиши билан бирга юзага келган деб айтиш 
мумкин. Бунда ахборот алмашинуви фақат якка шахслар ўртасидагина амалга 
оширилган. Нутқ пайдо бўлиши билан бирга(тахминан 100 минг йил олдин) 
одамлар миясида ахборот тўпланиши имконияти юзага келди. 
Кейинги босқичда, яъни ёзувнинг пайдо бўлиши(5-6 минг йил аввал) 
инсониятнинг умумий, жамоа хотирасининг юзага келишига сабаб бўлди.
Айнан ёзувнинг пайдо бўлиши ахборотни тўплаш, узатиш, қайта ишлаш, 
сақлаш ва етказиш каби тўлиқ жараённи амалга оширишга имконият яратиб 
берди. Бу имконият туфайли ахборотни моддий ташувчиларда кайд этила 
бошланди.
Ахборот тизими ва технологиясининг кейинги тараққиёти асосан 
коммуникация воситалари билан боғлиқ.
Коммуникация тизимининг ривожланиши. 
Ахборот технологиясининг 
ривожланиши ахборотни тақдим этиш тизимидан ташқари, ахборот 
коммуникация воситаларини такомиллаштириш билан боғлиқ эди. Улар 
ахборотнинг номоддий ташувчиси, яъни нутқ пайдо бўлгандан сўнг юзага 
келган. Буни ахборот технологиясининг ривожланиши тарихидаги илк 
«портлаш» деб баҳолаш мумкин эди. Тараққиётнинг кейинги фазаси – қоғоз 
кашф қилингунга қадар ахборотнинг моддий ташувчи воситалари ўзгариб 
борди. Яъни, сўзларни тошга ўйиб ёзиш орқали биринчи марта ахборотни кўз 


94 
билан кўриб қабул қилиш имконияти юзага келди. Эрамиздан аввалги 
тўртинчи минг йилликда аввалига лойдан, сўнг ёғочдан ясалган табличкаларга 
ёзишга ўтилди ва бу ахборот-коммуникацияларга динамик мазмун касб этди. 
Папируснинг кашф этилиши ахборот ташиш воситасининг ҳажмини оширди ва 
унга буёқ қўллаш имконияти мавжудлиги боис аҳамияти ҳам ошиб борди. 
Пергаментнинг пайдо бўлиши(эрамиздан аввалги III-аср) билан эса янги 
ахборот «портлаши» рўй берди: ахборотнинг энг мақбул ташувчиси – китоб 
юзага келди (IV-аср).
Ахборот технологиясининг қоғоз фазаси V асрдан бошланади. Бу пайтда 
қоғоз(II асрда Хитойда кашф этилган) Европа мамлактларининг саноат ишлаб 
чиқариш объектига айланган эди. Шундан кейинги давр ахборот технологияси 
ривожланишида катта рол ўйнади. Шундан сўнг савдо ва ҳунармандчилик 
ривожлангач шаҳар почтаси, XV асрдан бошлаб эса хусусий почта (Ғарбий 
Европа), XVI-XVII асрларда марказий қироллик почтаси(Франция, Швеция, 
Англия ва бошқалар ) юзага келди. Ушбу барқарор коммуникация туфайли 
ахборот фаолиятига янада кўпроқ одамлар жалб этилмоқда ва у йирикроқ 
минтақаларни қамраб олмоқда.
Германияда китоб чоп этилишининг кашф этилиши(XV аср ўртасида) 
ахборот технологияси ривожланиши жараёнида кашфиёт бўлди. Бу ҳол унга 
оммавийлик олиб келди. Моҳиятан бу табиатшуносликда илмий-техник 
тараққиётининг янги босқичи бўлиб қолди. Илмий–техник атаманинг пайдо 
бўлиши ахборот технологиясида сифат ўзгаришини, кўп нусҳада китоб, 
журнал, газета, географик харита, техник чизмаларнинг чоп этилиши эса 
миқдор ўзгаришини келтириб чиқарди.
XIX аср охиридаги техник инқилоб билан боғлиқ ахборот технологияси 
ривожланишидаги янги босқич барқарор халқаро коммуникация шакли
сифатида почта алоқасининг юзага келиши билан изоҳланади. Айни даврда 
фотография(1879 й.), телеграф(1832 й.), телефон(1876 й.), радио(1895 й.) кашф 
қилинган эди. Ахборот технологияси ривожланишида фойдаланувчи учун 
қулай шаклда ахборотни олиш, сақлаш ва тезда узатишнинг умумжаҳон 
тизимини яратиш даври юзага келди. Бу эса ахборотни техник, ижтимоий ва 
иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатланувчи кучига айлантирди ҳамда замонавий 
техник инқилоб босқичида унинг етакчилик кучини белгилаб берди. Натижада 
узоқ йиллар давомида жамиятда жуда катта ҳажмда ахборот тўпланиб қолиши 
ва ундан оқилона фойдалана олмаслик масаласини ҳал этиш имконияти юзага 
келди.
Ахборот ҳам мазмун, ҳам миқдор жиҳатидан инсоният истеъмол қилади-ган 
энг қимматли маҳсулотлардан бирига айланди. Ахборот инқилобининг 
тараққиёти XX аср иккинчи ярмида янги босқичга келди. Бу даврда ахборот 
технологияси ривожланиб қоғоз ўрнини техник воситалар эгаллади. Энди 
ахборотни узатиш(электромагнит тўлқинлар ёрдамида) тезлиги оғзаки нутққа 
нисбатан миллион марта ортиб келди

Интиуцияси (эксперт тизими) ишлаб 
чиқариш кучига айланди, сунъий интеллект эса техник тараққиётнинг сифат 
жиҳатидан янги вазифаларини ҳал этиш имконияти юзага келди. Машинавий 


95 
динамик ахборот тизимининг алоҳида аҳамияти жамият ҳаётида энг олдинги 
режага янада замонавий ЭҲМ ва у билан боғлиқ технологияларни яратиш 
муаммосини қўйди. Инсонлар ўртасида(эндиликда инсон ва машина ўртасида) 
ўзаро ахборот ҳаракати механизмининг ривожланиш тарихи ахборот 
технологиясини барча илм соҳалари ривожланишининг ягона интеграция 
тизими сифатида тушунишга асос беради. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish