3.5.4. Ахборот маҳсулотлари ва ахборот индустрияси
Жаҳон миқёсида ахборот маҳсулотлари ва хизматларини сотиш ҳажми-
нинг шиддат билан ортиб бориши ахборот фаолиятига ҳисоблаш техникасини
жалб этиш ва узоқ масофада жойлашган маълумотлар базасига кириш имко-
ниятларини берувчи миллий ва ҳалқаро тармоқларнинг ривожланишига катта
таъсир кўрсатмоқда. Мулоқот режимида узоқ масофада жойлашган маълумот-
лар базасига кириш ва у ердан ахборотларни қидириш усули жаҳон бозорида-
ги асосий хизмат турларидан бири бўлиб қолишига шубҳа йўқ.
Бир-бири билан кучли рақобатда бўлган интерактив хизматлар
истеъмол-чиларга хилма-хил хизмат кўрсатиш мақсадида доимо ўз дастурий
маҳсулот-ларини
такомиллаштирмоқда.
Жаҳон
бозорида
кўпроқ
истеъмолчиларни жалб этиш борасида катта жанг бораяпти. Интерактив
хизматларнинг АМБга уч мингдан ортиқ терминал уланган тақдирдагина у
рентабеллик даражасига эришади. Бундай тизимлар асосий ЭҲМ
унумдорлигини кескин ошириб юборади, бу эса қуйидаги учта омил билан
изоҳланади:
ҳисоблаш техникалари, маълумотлар базаси, меҳнат ресурслари ва
дасту-рий таъминотлардан тўлиқ фойдаланиш;
ҳисоблаш марказларининг янада чуқур ихтисослашиб бориши
борасида кенг имкониятга эгалиги боис фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш
сифатини-нг ошиши;
катта миқдордаги терминал воситаларини улаш ҳисобига якка
тартибда ва жамоа бўлиб фойдаланувчилар таркибининг жадал кенгайиши.
Мазкур шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, ҳозирда ахборот-
комму-никациялар бизнеси товарларининг таркиби тубдан ўзгармоқда ва
бозордаги асосий иштирокчилар фаолиятининг кўлами кенгайиб бораяпти.
Ахборот-коммуникациялар бизнеси соҳасига, давлат ва хусусий сармояларни
жалб қилиш кўлами кенгайиб бораётганлиги ўзбек ахборот бозорининг
шаклланиш жараёнига катта таъсир кўрсатади. Компьютерларни йиғиш,
келтириш ва сотиш билан шуғулланувчи бу турдаги бизнес Ўзбекистон
Республикасида энг интеллектуал соҳалардан бирини ташкил қилади.
Рентабеллик ва тўлов қобилияти паст бўлган истеъмолчиларнинг чегара-
90
лаганлиги боис мавжуд интеллектуал имкониятларимиздан ахборот-коммуни-
кациялар бозорини шакллантиришда тўлиқ фойдалана олмаяпмиз. Ушбу
соҳага сармояларнинг чегараланган миқдорда жалб қилиниши, ўзбек ахборот
бозорида «ярим интеллектуал» маҳсулотларнинг кенг тарқалишига олиб
келди. Унчалик яхши бўлмаган бундай ижтимоий-иқтисодий шароитда ҳам
Ғарбнинг замонавий ахборот-коммуникациялар технологиясини ва ўз интел-
лектуал кучларимизни амалиётга тадбиқ қилиши учун имконият юзага ке-
лаяпти.
Ҳозирги кунда чет элликларнинг Ўзбекистон ахборот имкониятларидан
фойдаланиши учун технология, тил, ходимлар, ҳуқуқий муаммо ҳамда станда-
ртлаштириш ва сифат даражасини таъминлаш каби бир қатор омиллар тўс-
қинлик қилиб турибди, яъни:
технологик муаммолар. Маълумотлар базаларининг талайгина қисми
эс-кириб қолган магнит тасмали технологиялар асосида тўпланган. СD-RОM
оп-тик дисклардаги маълумотлар базаси деярли мавжуд эмас. Ахборот
ресурсла-рининг катта ҳажми анъанавий шаклдаги ахборот ташувчиларда
сақланмоқда;
тил борасидаги тўсиқ. ЭҲМдаги деярли барча маълумотлар базалари
рус тилида бўлиб, бу эса жаҳон миқёсида истеъмолчилар учун қўшимча
муаммони келтириб чиқармоқда. Фойдаланувчилар сонини орттириш учун
уларни инглиз, француз, немис, араб, испан каби бир қатор тилларга ўгириш
керак;
ходимлар
муаммоси. Ўзбекистон Республикасининг ахборот-
коммуника-циялар технологиялари индустриясида фаолият кўрсатаётган
деярли барча мутахасислар юқори савияга эга. Лекин ахборот-
коммуникациялар бизнеси соҳа-сига оид маркетинг фаолиятини биладиган ва
уни илмий асосда ташкил қиладиган ходимлар етишмайди;
ҳуқуқий муаммолар. Ҳозирги кунда маълумотлар базаси ва дастурий
маҳ-сулотларга нисбатан мавжуд ҳуқуқларни амалга ошириш механизми
деярли йўқ;
стандарлаштириш ва сифат даражаси муаммоси. Ҳалқаро стандарт
шакл-лари
кўп
ҳолларда
эътиборга
олинмаяпти
ҳамда
ҳалқаро
классификаторлар ва рубрикаторлар кенг қўлланилмаяпти.
Фойдаланувчилар
сонининг
ортиб
боришини биринчи галда
турмушимиз-га Интернет тармоғининг кенг кўламда кириб келиши билан
изоҳлаш
мумкин.
Ҳозир ахборот-коммуникациялар технологиялари
бозорининг бу сектори анчагина оёққа туриб олди. Шунга қарамасдан сифатли
ахборот ресурсларига кириш масаласи муаммолигича қолмоқда. Ҳар қандай
мамлакатда интерактив хизматларнинг стратегик ривожланиш йўли мавжуд
бўлиб у ахборот-ҳисоблаш тизимлари ва тармоқларини яратишга асосланади.
Шундай қилиб, интерактив хизматлар фаолиятини илмий асосланган ҳол-
да ташкил қилиш мазкур соҳа товарларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқа-
риш, сотиш ва шу йўналишда хизмат кўрсатишни самарали йўлга қўйишни
таъминлайди.
91
Do'stlaringiz bilan baham: |