Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Ахборот фаолияти ва тадбиркорлик



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

3.5.2. Ахборот фаолияти ва тадбиркорлик
Тадбиркорликнинг ушбу шаклини ташкил этиш ва такомиллаштириш 
жараёнига, жумладан иқтисодий, ташкилий ва техник омиллар ҳам таъсир 
кўрсатмоқда, хусусан: 
1.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражаси, инфляция ва бошқалар. 
Ахборот-коммуникациялар бизнеси соҳасидаги кўпгина етакчи фирмалар 
Шарқий Европа ва МДҲ бозорларига кириб келмоқда. Бу аввалом бор, ушбу 
тадбиркорлик товарларининг мазкур мамлакатларда ишлаб чиқарилиши 
натижасида улар таннархининг пастлиги билан изоҳланади. Яъни бунга 
компетентли, юқори савияли профессионал меҳнат ресурслари ҳамда 
ўрганилмаган ва эгалланмаган бозорларимиз ҳисобига эришилмокда. 
2.
Асосий фойдаланувчиларнинг тайёргарлик даражалари билан 
замонавий ахборот-коммуникациялари технологияларининг ривожланиб 
бориш даражасининг мос келмаётганлиги. 
3.
Ривожланган мамлакатлардан иқтисодий жиҳатдан ортда қолиш. 
Ахбо-рот-коммуникациялар бизнеси товарларини ишлаб чиқарувчилар 
иқтисодий соҳадаги тангликдан зиён чекмоқда. Унинг илк кўринишларидан 
бири - бу сармоялар бериш шароитининг қийинлашиб боришидир. Вужудга 
келган бундай шароитда ахборот-коммуникациялар бизнеси товарларига 
бўлган талаб да-ражасини маркетинг тадқиқотлари орқали билиш анча 
мушкул бўлиб қолди. Бюджет томонидан молиялаштириш ва ўз маблағини 
жалб қилишга таваккал қила оладиган йирик сармоядорларнинг йўқлиги ҳам 
бу соҳани тадқиқ этишга тўсқинлик қилмоқда. 
4.
Ахборот-коммуникациялар бозори инфратузилмасининг йўқлиги. 
Ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари савдосини кузатиб боришни юқори 
савияда ташкил қилиш имкониятига эга эмас, чунки улар кўпчилигининг 
асосий вази-фаси маҳсулотни тезда сотиб юборишдан иборат. 


86 
Интерактив хизматлар таклиф этаётган товарлар тури жудаям кенг(1.20-
расм). Шу боис учун ҳам уларни шакллантириш учун катта миқдорда молия-
вий ресурслар жалб қилиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиши керак. 
Чунки улар фаолиятининг кўпгина йўналишлари давлат манфаатлари билан 
боғланиб кетган. Ундан ташқари интерактив хизматлар товарларни экспорт 
қилиш давлат бюджетига янада кўпроқ валюта келиб тушишини таъминлайди. 
Тадқиқотларимиз интерактив хизматларни таркиб топтириш учун қуйидаги 
йўналишларни ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда: 
а) интерактив хизматларини ташкил этиш умумий ҳолларда жаҳон амали-
ётида тубдан фарқ қилмаслиги керак. Яъни, анъанали фаолиятдан мақсадга 
йўналтирилган ахборот хизматларининг турли режимларига ўтиш асосида 
фойдаланувчилар талабини комплекс қондириш зарур. Бундай шароитларда 
интерактив хизматларнинг фойдаланувчилар билан ўз товарларига бўлган 
талаб даражасини белгилаш, бозор стратегиясини ишлаб чиқиш ва янги 
маҳсулотларни яратишда фойдаланувчиларнинг эҳтиёж динамикасини 
олдиндан билиш мақсадида фаол мулоқотда бўлиш талаб этилади; 
б) хусусий сектор фаолияти учун қўшимча махсус истеъмол зарур ва улар-
ни амалга ошириш учун маълум бир вақт ҳамда тегишли молиявий ҳаражат-
лар талаб қилинади. Катта ҳаражат ва кўп меҳнатталаб эканлиги учун хусу-
сий бизнес субъектлари бу соҳага катта миқдордаги молиявий ресурсларни 
жалб қилишдан бош тортишмоқда; 
в) ахборот фаолиятида молиявий-иқтисодий таҳлилнинг роли ортиб бораяп-
ти, чунки бозор иқтисодиёти шароитида хусусий интерактив хизматларни жо-
рий қилиш анча қимматга тушади; 
1.20 - расм. Интерактив хизматлар товарларининг таснифи
г) ахборот-коммуникациялар бизнеси товарлари ҳаётий давр циклига қараб 
дифференциаллашган бўлиши керак, бу эса талаб даражасига таъсир этишга 
ҳамда рақобатга чидаш қийин бўлган бозор секторида ўз фаолиятини олдин-
дан тўхтатиш имконини беради; 
«Он-лайн» усулидаги 
МАБ 
«Офф-лайн» усулидаги 
МАБ 
Электрон
почта 
МАБни амалга 
оширишнинг техник 
воситалари 
Ахборотларни ҳимоя 
šилиш воситалари 
Дастурлаш
тиллари 
Машина ташувчиларда 
МБ тақдим этиш 
Дастурий
маќсулотлар 
Фойдаланувчиларни
авторлаштирилган усулда 
ўқитиш
Автоматлаштирилган 
ахборот тизимлари 
Ахборот-коммуникациялар 
бозорининг маркетинг 
тадқиқоти 
Мультимедиа
воситалари 
Интерактив 
хизмати 
«
Он-лайн» усулидаги 
МАБ 


87 
д) хорижий фирмалар билан алоқалар ўрнатиш ва интерактив хизматлар 
билан керакли маълумотларни айирбошлашни йўлга қўйиш истиқболли йўна-
лишлардан ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳатларни такомиллаштириш ва тез-
лаштириш мақсадида ҳамда сармоядорларни бепул ахборотлар билан таъмин-
лаш учун ички ва ташқи маълумотлар базасини яратиш талаб қилинади. 
Ахборот индустрияси таркибига ахборот билан боғлиқ бўлган барча 
тур-даги фаолиятни киритиш ва унинг натижаси сифатида ахборот 
маҳсулотлари-ни меҳнат предмети ёки воситаси сифатида қабул қилиш тўғри 
эмас. Шуни-нгдек, ахборот билан боғлиқ бўлган ҳар қандай техник воситалар, 
алоқа хиз-матлари ҳамда ўзи мустақил мавжуд бўла олмайдиган барча 
объектларни ах-борот индустрияси таркибига киритиб бўлмайди. Акс ҳолда 
билимларни объ-ектив тақдим этувчи барча турдаги инсон фаолиятини 
ахборот фаолияти деб билиш ёки ахборот индустрияси таркибига киради, деб 
ҳисоблашга тўғри келади. 
Ахборот фаолиятидаги тадбиркорлик турли хилдаги ахборот маҳсулотла-
рини тарқатиш ва уйғунлаштириш учун бор кучини тўплаган ҳолда иқтисодий 
самарадорликка эришади ва қуйидаги шароитларни юзага келтиради: 
ишлаб 
чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш ва келгусида 
юксалтириш; 
бозор иқтисодиёти шароитида корхона ва ташкилотларнинг 
рентабел-лигини таъминлаш; 
ички ва ташқи бозорларда маҳсулот сотиш ҳажмини кўпайтириш; 
иқтисодий жиҳатдан самарали ва чиқиндисиз саналган истиқболли 
техно-логияларни тадбиқ этиш; 
товарлар рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш ҳамда энг мақбул 
нархлаштириш жараёнлари вақтида имкон қадар кўпроқ ахборотлар етказиб 
бериш. 
Ахборот-коммуникациялар бизнеси товарларини тарқатиш ва янги 
интег-рациялар шаклини тадбиқ этиш ҳамда рақобат муҳитига тез ва ўз 
вақтида эътибор бериш интерактив хизматларни бошқариш таркибига 
ташкилий ўзга-ришлар киритишни талаб этади. Бу нафақат иқтисодий ва 
ташкилий жиҳатдан таъсир кўрсатмоқда, шунингдек, ахборотлашаётган 
жамиятда ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши туфайли янги турдаги 
муносабатлар – ахборотларнинг интерактив воситаларини қўллаш ҳисобига 
кўпроқ индивиду-алликни юзага келтирмоқда.
Шу билан биргаликда интерактив хизматлар ривожланишининг асосий 
тенденцияларидан бири - рақобатнинг кучайиши ва «нархлар жанги» ҳамда 
бизнес 
амалиётининг 
ўзгариши, ахборот-коммуникациялар бизнеси 
товарлари-нинг кўп маротаба қўлланилишидир. 
Нархлар рақобати аввалом бор, ҳисоблаш техникаси учун тегишли ҳол 
эди, лекин кейинчалик ушбу омил дастурий маҳсулотлар бозорига ҳам ўтди. 
Дастурий маҳсулотлар бозоридаги рақобатчилик жуда кескин бормоқда, 
чунки нархларнинг пасайиши илғор ишлаб чиқарувчиларнинг сотув ҳажмини 
оши-риб юборади ва интерактив хизматлар фаолиятига жиддий таъсир 


88 
кўрсатади. Бундай нархлар жангида дастурий маҳсулотни ишлаб 
чиқарувчилар ҳисоблаш техникасини ишлаб чиқарувчиларга нисбатан камроқ 
зарар кўради. Бизнес амалиётидаги охириги ўзгаришлар биринчи галда 
истеъмолчига дастурий маҳсулотларни етказиб бериш стратегияси, 
нархлаштириш сиёсати ва сотув тизи-мига тегишлидир. Шуни айтиш жоизки, 
ғарб фирмалари энг янги ахборот-коммуникациялар технологияларини дарҳол 
сотмайди. Уларни дастлаб тадбиқ этиш босқичида бошқаларни умуман 
яқинлаштиришмайди ва фақат оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйгандагина 
шерикчилик алоқаларини ўрнатадилар. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish