Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Интеграллашган ахборот технологиялари



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

3.4.3. Интеграллашган ахборот технологиялари 
Ҳозирда турли хилдаги ахборот технологияларини ягона компьютер 
технология комплексига бирлаштириш тенденцияси кузатилмоқда у 
интеграллашган АТ деб юритилади.
Унда асосий ўринни эгалловчи коммуникация воситалари бошқарув 


78 
фаолиятини 
автоматлаштиришда 
кенг 
технологик 
имкониятларини 
таъминлабгина қолмай, балки локал, кўп даражали, тақсимланган, глобал 
ҳисоблаш тармоқлари, электрон почта, интеграл хизматнинг рақамли 
тармоқлари каби турли ААТ тармоқ вариантларини яратиш асоси ҳам 
ҳисобланади. Булар бари объектларнинг маълумотларни узатиш, қайта ишлаш, 
тўплаш ва сақлаш, ҳимоя қилиш қурилмалари орқали ҳосил қилинадиган 
объектлар махмуасининг ўзаро мантиқсиз, кутилмаган алоқаларига 
мўлжалланган. Ушбу ААТнинг тармоқ вариантлари жуда мураккаб 
маълумотларни қайта ишлай оладиган, эксплуатация имкониятлари деярли 
чекланмаган, интеграллашмаган компьютер тизимларини намоён этади. 
Маълумотларни қайта ишлашнинг интеграллашган компьютер тизимлари 
мураккаб ахборот–технологик ва дастурий комплекс сифатида лойиҳалашти-
рилади. У маълумотларни тақдим этиш ва фойдаланувчиларнинг тизим 
компонентлари билан ўзаро алоқаларининг ягона усулини қўллаб-қувватлайди, 
мутахассисларни уларнинг касб ишида ахборот ва ҳисоблаш эҳтиёжини 
таъминлайди. Бундай тизимлар асосий эътиборни ахборотни узатиш ва қайта 
ишлаш чоғида уларнинг ҳимоясига қаратади. Ахборотни ҳимоя қилишнинг 
аппарат–дастурий усули нисбатан кенг тарқалган. Хусусан, ахборотни узатиш 
ва манзил бўйича етказиб бериш, абонентларнинг умумий фойдаланиш 
тармоғида (телефон, телеграф) маълумотларни шифрлаш ва уни очиш 
жараёнида 
ахборотларнинг 
сақланиб 
қолишига 
кафолат 
берадиган 
хусусиятлари бўйича танланган алоқа тизимларидан фойдаланиш шулар 
жумласига киради. Албатта, бунда фойдаланувчилар умумий техник воситалар, 
шифрлаш алгоритмлари ва ҳоказолар борасида келишиб олишлари керак. 
Ахборот алмашинуви ва бошқарувининг тезкорлигига, хусусан ахборотни 
зудлик билан қайта ишлашга нисбатан бўлган талабнинг кучайиши нафақат 
локал, шунингдек банк, солиқ, таъминот, статистик бошқаришнинг кўп 
даражали ва тақсимланган тизимларини яратишга олиб келди. Уларнинг 
ахборот таъминотини автоматлаштирилган маълумотлар банки амалга оширади. 
Мазкур маълумотлар банкида тегишли кўп даражали иқтисодий объекларнинг 
ташкилий-функционал структураси ахборот массивларини машинавий 
юритишни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Замонавий ахборот-коммуникациялар технологияларида ушбу муаммони 
маълумотларни қайта ишлашнинг тақсимланган тизими ҳал этади. Бунда у 
маълумотлар базаларининг турли даражалари ўртасида ахборот алмашинуви 
учун мўлжалланган алоқа каналларидан фойдаланади. Маълумотлар базасини 
бошқаришнинг дастурий воситалари мураккаблашуви ҳисобига иқтисодий 
ҳисоб-китоб ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш чоғида тезлик ошади, 
ахборотни муҳофаза қилиш ва унинг ҳаққонийлиги таъминланади. Ташкилий 
бошқарувнинг кўп даражали тақсимланган компьютер-ахборот тизимларида 
ахборот билан тезкор ишлаш муаммосини ҳам, бошқарув қарорларини ишлаб 
чиқиш ва қабул қилиш пайтидаги иқтисодий аҳволни таҳлил қилиш 
муаммосини ҳам бир хилда муваффақиятли ҳал этиш мумкин. Хусусан, 
мутухассисларнинг автоматлаштирилган иш ўрни(АИЎ) фойдаланувчиларга 


79 
кўпгина имкониятлар беради. Масалан, диалог ҳолатида ишлаш, жорий 
масалаларни тезда ҳал этиш, маълумотларни терминалдан қулай ҳолатда 
киритиш, уларнинг визуал назоратини олиб бориш, қайта ишлаш учун керакли 
ахборотни чақириш, хулоса ахборотининг ҳаққонийлигини аниқлаш ва уни 
экранга, ёзадиган қурилмага чиқариш ёки алоқа каналларига узатиш, шулар 
жумласидандир.
Бозор муносабатларига ўтишда иқтисодий муносабатларни қайта қуриш, 
мулкчиликнинг турли хил шакллари асосида ишлайдиган янги ташкилий 
структура юзага келаётган бир пайтда таҳлилий ишларга бўлган эҳтиёж кескин 
ортиб боради. Бошқарув фаолиятининг маълум бир йўналишида фактлар, 
тажриба ва билимни орттириб бориш зарурияти юзага келади. Зарур ҳолларда 
зудлик билан иқтисодий жиҳатдан асосланган ва нисбатан мақбул қарорлар 
қабул қилиш учун маълум бир иқтисодий, тижорат, ишлаб чиқариш ҳолатни 
батафсил тадқиқ қилишга бўлган қизиқиш ортади. Бу вазифа илмий - ахборот 
технологияси(ИАТ) билим базасини ишга солганда, ахборотни интеграллашган 
асосда қайта ишлашни такомиллаштириш орқали ҳал этилади.
Билим базаси деганда ахборот мажмуининг мураккаб, батафсил 
моделлаштириладиган тузилмаси англанади. У предмет соҳасининг барча 
хусусиятларини, хусусан, фактлар(фактик билимлар), қоидалар(қарор қабул 
қилиш учун шартлар тўғрисидаги билим) ва метабилимларни(билим ҳақидаги 
билимлар) ўз ичига олади. 
Билимлар базаси мутахассиснинг иш жойида тез-тез яратиладиган эксперт 
тизимининг муҳим элементи саналади. У маълум бир предмет соҳасида 
билимларни тўпловчи ва иқтисодий ҳолатни таҳлил этиш ҳамда қарор ишлаб 
чиқариш борасида мутахассисга маслаҳатчи сифатида иштирок этади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish