3.3.2. Асосий элементлари
.
Замонавий ахборот технологиясининг асосий элементлари қуйидагича:
-
маълум бир вақт кўламидаги ахборотни киритиш ва қайта ўзгартириш;
-
тасвирни киритиш ва унга ишлов бериш;
-
сигнал ахбороти пайдо бўлган ерда уни қайта ишлаш;
-
оғзаки ахборотни қайта ишлаш;
-
фойдаланувчининг ШК билан фаол мулоқати;
-
турли ахборот тизимларида машинали моделлаштириш;
-
ахборот алмашувининг тармоқ технологияси (диалог юритиш, видео ва
телекоммуникация, электрон почта, видеотека, телетека, электрон газета);
-
тақсимланган тармоқ тизимларида маълумотларни мультипроцессор
асосида қайта ишлаш;
-
маҳаллий, минтақавий ва ҳалқаро тармоқлар бўйича ахборотни тезкор
тарқатиш.
3.3.3. Ахборот технологиясининг бошқа таянчлари
Ахборот технологиясининг базавий технологияси қуйидагилар: техник
таъминот технологияси, телекоммуникация технологияси, дастурий таъминот
технологияси, дастурий таъминот технологияси. Бу технологиялар ҳисоблаш
тизимлари ва тармоқлари архитектурасининг аниқ вариантлари доирасида
биргаликда ҳаракат қилади ва бирлашади. Уларнинг айримлари ахборот
технологияси ривожланишида ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Шундай қилиб, автоматлаштирилган ахборот технологияси техник
воситалардан, кўпроқ компьютерлар, коммуникация техникалари, ташкилий
техника воситалари, дастурий таъминот, ташкилий – услубий материаллар ва
технологик занжирга бирлашган персоналдан иборат бўлади. Ушбу ҳаракат
занжири ахборотни йиғиш, узатиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш,
фойдаланиш ва тарқатишни таъминлайди.
Агар ахборот тизимининг бутун ҳаётий цикли кўриб чиқиладиган бўлса,
автоматлаштирилган ахборот тизими деганда, ахборот тизимларини, базавий,
дастурий, аппарат ва коммуникация платформани лойиҳалаш услубиёти ва
технологияси мажмуи тушунилади.
Ахборот технологиясининг асбоблари – бу фойдаланувчининг мақсадга
эришишини таъминлайдиган иш технологияси, маълум бир турдаги
компьютер учун мўлжалланган ўзаро боғлиқ бир ёки бир неча дастурий
маҳсулотлар саналади.
Ҳар қандай ахборот технологиясининг мақсади - белгиланган ташувчи
воситада талаб қилинган сифат даражасида керакли ахборотни олишдир. Айни
пайтда ахборотни қайта ишлаш жараёнининг тезкорлиги ва ишончлилиги,
ахборот ресурсидан фойдаланиш жараёнининг кўп меҳнат талаб қилишига,
маълумотларни қайта ишлаш қийматига нисбатан чеклашлар бор.
Замонавий ахборот технологиялари раҳбарларга, мутахассиларга, техник
ходимларга ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда, ўз вақтида
73
ишончли ва керакли ҳажмда ахборот олиш, автоматлаштирилган офислар
ташкил этиш, компьютерлар ва алоқа воситаларини қўллаган ҳолда тезкор
мажлисларни ўтказишда учун мўлжалланган замонавий ахборот тизимларини
яратиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |