200
ажратиш техник-иқгасодий ахборотларни ҳисоблаш техникаси ёрдамида
маълумотларни киритиш ва ишлаб чиказиш учун қулай шаклда тақдим этишга
имкон берувчи таснифлаш ва кодлаштириш
тизимлари асосида амалга
оширилади. Иқгисодий ахборотлар ҳужжатларда рақамлар ва ҳарфлар
кўринишида қайд этилади.
Кўрсаткичларнинг миқдорий-натижавий асослар рақамли, аломатлари
эса, ҳарфли-рақамли акс эттирилишга эгадир. Бундай аломатларга, масалан,
муассаса (бўлинма)нинг номи, ишловчининг фамилияси доимо ҳам
автоматлаштирилган ишлаб чиқаришга қўлай бўлмаган
операциялар турини
киритиш мумкин. Бу операциянинг инсон ва машина томонидан қабул
қилинишини қулай қилиш учун иқгисодий ахборотларни бир шаклга
келтирилган таърифининг маҳсус воситаларини яратишга тўғри келган. Бу
воситалар таснифлаш ва кодлаштиришнинг ягона тизимига кирувчи бир қатор
ишлаб чиқилган классификаторларни ўз ичига олади.
Иқгисодий
ахборотларни
тизимлаштириш
энг
турли-туман
классификаторларни қўллаш зарурлигини келтириб чиқаради:
марказлаштирилган тартибда ишлаб чиқарилувчи ва бутун мамлакат
учун ягона бўлган умумдавлат;
фаолиятнинг бирор-бир соҳаси учун ягона бўлган соҳавий. Қоидага
кўра, соҳавий классификаторлар автоматлаштирйлган ишлаб чиқаришнинг
намунавий лойиҳаларида тайёрланади. Масалан, бухгалтерия ҳисоби учун
ҳисоб режалари, тўловлар ва иш ҳақидан ушлаб қолишлар турлари,
моддий
бойликлар ҳаракати, операциялар турлари ва бошқаларнинг қодлари тузилган;
• маҳаллий; улар ушбу корхона, ташкилот, банк учун хос бўлган
рўйхатларда тузилади (табел рақамлари, бўлинмалар,
мижозлар ва
бошқаларнинг кодлари).Маҳаллий кодларни ишлаб чиқиш жойларида олиб бо-
рилади.
Умумдавлаг классификаторлари (УК) шартли равишда тўрт гуруҳга
бўлинади:
1.
Мехнат ва табиий ресурсларнинг кяассификаторлари, масалан,
ишчилар-нинг
касблари,
хизматчиларнинг
лавозимлари
ва
тариф
разрядларининг УК.
2.
Соҳалар тартибининг (халқ хўжалиги соҳаларининг), бошқарув
идораларининг (давлат бошқаруви идораларининг белгиланган тизими),
маъмурий-ҳудудий бўлинишнинг, корхона, ва ташкилотларнинг, мулк
шаклларининг классификаторлари.
3.
Маҳсулотларнинг классификаторлари (саноат ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг, қурилиш маҳсулотларининг УК).
4.
Техник-иқтисодий кўрсаткичлар, бошқарув ҳужжатлари, ўлчов
бирликларининг белгиланиш тизимлари ва бошқаларнинг классификаторлари.
Корхоналар ва ташкилотларнинг УК
давлат статистика идоралари
томонидан мулкчиликнинг ҳар хил туридаги корхоналар, ташкилотлар,
фирмаларга берилади. Учта блоқдан иборат бўлади:
1. Қайд қилиниш рақами; 2. Ташкилотнинг номи; 3. Корхона, ташкилот,
фирманинг —
муассасавий, ҳудудий ва соҳавий қарамлиги. Қайд қилиниш
201
раками корхоналар ва ташкилотлар томонидан молиявий ҳисобот формалари
қўйилади. Бошқа икки блокдан давлат статистика идоралари корхона ва
ташкилотларнинг УКни ЭҲМларда автоматлаштирилган ҳолда
олиб бориш
учун фойдаланади. Қайд қилиниш рақами 7 белгидан иборат, у
комбинациялаштирилгая тизим бўйича қурилган, биринчи икки белги —
соҳавий қарамликни, охиргилари — корхоналар,
ташкилотларнинг тартиб
рақамини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: