Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Кодлаштириш.Кодлаштиришга қўйиладиган талаблар



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

7.2.3. Кодлаштириш.Кодлаштиришга қўйиладиган талаблар 
Ахборотларни кодлаштириш белгиланган тизим — кодларни қуришнинг 
белгиловчи қоидалар мажмуаси бўйича ўтказилади. Ҳозирги вақгда иқгисодий 
ахборот-ларни кодлаштиришнинг бир неча тизимлари қўлланилади, улар 
орасида қуйидагилар кенг тарқалган: тартибли, серияли, позицияли ва 
комбинациялаштирилган. Кодлаштириш тизимини танлаш бир қатор омилларга 
боғлиқ, улар орасида номенклатурадаги ажратилган аломатларнинг миқдори, 
ҳар бир аломатдаги позицияларнинг сони, номенклатуранинг барқарорлик 
даражаси асосийлардан бўлади. 
Тартибли тизимни
қуришда номенклатуранинг барча позициялари 
кичик аломат бўйича катга аломатларни ҳисобга олмасдан кодлаштирилади. 
Барча позицияларга тартиб рақамлар ўтказиб юборилмасдан берилади. Бу код 
кам белгили, қурилиши бўйича содда, аммо унда фақат кичик аломат ҳисобга 
олииган, бу катта аломат бўйича натижаларни автоматик олишни 
қийинлаштиради. Ушбу тизимнинг бошқа камчилиги номенклатурада захирали 
позицияларнинг йўклигидир. Шу боис тартибли тизим чекланган қўлланишга 
эга ва барқарор бир аломатли номенклатураларни кодлаштиришда 
фойдаланилади. 
Серияли тизим
тартибли тизимни эслатади, аммо у билан икки ёки 
ундан ортиқ аломатни, яъни икки ва ундан ортиқ номенклатурани 
кодлаштириш мумкин. Номенклатураларнинг катта аломатларига эга ҳар бир 
гуруҳига рақамлар серияси берилади. Серияли тизим номенклатуранинг катта 
аломатлари учун захирали рақамни кўзда тутади. Агар бу тизим машинанинг 
хотирасида катта аломатларни таърифловчи рақамлар сериясининг рақамли 
миқдори бўлса, ЭҲМда ишлаб чиқиш учун қулайдир. ЭҲМ барча катта 
аломатларнинг кодланишини ва гуруҳловчи аломатлар бўйича йиғма 
натижаларнинг олинишини таъминлайди. 
Серияли тизим қуйидаги изчилликда бажарилади: 
гуруҳловчи аломатларнинг сони аниқланади; 
ҳар бир гуруҳловчи аломатдаги позицияларнинг сони белгиланади; 
катта аломатларга захирани ҳисобга олиш билан рақамлар серияси 
берилади; 
катга аломатлар рақамлари сериялари доирасида захирани ҳисобга олиш 
билан тартибли кодлаштириш ўтказилади; 
• классификатор тузилади. 


204 
Кодлаштиришнинг позицион тизимида ҳар бир аломат аниқ ажратилади ва 
унга белгилилигига мувофиқ битга ёки бир неча разрядлар ажратилади. Кейин 
ҳар бир аломат 1, 01, 001 ва ҳ.к.дан бошлаб аломатнинг белгилилига кўра 
алоҳида кодлаштирилади. Бу код ЭҲМда барча керакли натижаларнинг 
ажратилган аломатларига кўра автоматик шаклланишини таъминлайди. 
Комбинациялаштирилган тизим позицион сингари номенклатуранинг 
барча аломатларини аниқ ажратишни кўзда тутади. Аммо бунда ҳар бир аломат 
исталган тизим: тартибли, серияли, ёки позицион бўйича кодлаштирилиши 
мумкин. Комбинациялаштирйлган тизим мослашувчан ва иқтисодий 
вазифаларни ҳал қилишда кенг кўлланилади, чунки барча керакли натижаларни 
ажратилган аломатларга мувофиқ автоматик олинишини таъминлайди. 
Кодлаштиришнинг позицион ва комбинациялаштирилган ишлаб чиқиш 
изчиллиги қуйидагича: 
гуруҳловчи аломатларнинг сони ва уларни биргалиқда тобе бўлиши 
аникланади; 
ҳар бир гуруҳловчи аломатдаги позицияларнинг сони белгиланади; 
аввал катта аломатларнн, кейин катта аломатлар ичидаги аломатлар 
тартиб рақамларини, унинг катга аломати доирасидага кичик аломат 
микдорига мувофиқ, ҳар гал 1, 01, 001дан бошлаб кодлаштириш 
ўтказилади; 
• классификатор тузилади. 
Кодлаштиришнинг айтиб ўтилган тизимларидан ташқари, яна 
қайтарйлиш ва чекланган қўлланишга эга шахмат тизимидан ҳам 
фойдаланилади. Қайтарилиш коди сифатида бирор-бир номенклатураларнинг 
рақами, масалан, автомобилларнинг тираж рақами, омборнинг рақами ва 
бошқалар ишлатилади. Шахматли тизим барқарор алоқага эга икки аломатли 
номенклатурани коддаштириш учун қўлланилади. У жадвал кўринишида 
тузилади ва позицион тизимни эслатади. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish