Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Аломат
Кодли 
белгиланиш
а) материалларнинг 
турлари:
хом-ашё ва матераллар; 
1
ниммаҳсулотлар; 
2
ёнилғи; 
3
эҳтиёт қисмлар; 
4
бошқа материаллар; 
5
идишлар; 
6
қурилиш материаллари. 
7
6) омборлар:
хом-ашё ва материаллар; 
1
ёнилғц; _ 
2
қурилиш материаллари. 
3
в) материаллар:
мойли бўёқ; 
01
рухли оқ бўёқ; 
02
темир михлар. 
03


206 
Барча бажарилган аломатларга боғлиқликни ҳисобга олиш билан мойли 
бўёқнинг кодини қуриш мисолини келтирамиз: 
Баланс рақами 
10 
Қурилиш материаллари 7 
Қурилиш материалларининг омбори 

Рўйхатли рақами 
Мойли буёқ 
01 
Коднинг умумий кўриниши 
107301 
Код тўрт аломатни ажратиш билан кўп белгили, позицион тизим бўйича 
қурилган. 
Материалларни рўйхатга олиш ва чиқаришда бирламчи ҳужжатларда бу 
барча кодлар қўйилиши керак. Бу ҳолда компьютерли ишлаб чиқишда синтетик 
ва таҳлилий ҳисобнинг баланс рақамлари, омборлар, материалларнинг 
рўйхатли рақамлари ва уларнинг турли кесмадаги хилма-хил маълумотлари 
олиниши таъминланади.
ШКдан фойдаланишнинг ҳозирги шароитларида кодларни қўллаш 
технологияси энг аввало машиналардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда 
машинада турли хил ўзаро боғлиқ ахборот массивлари — маълумотлар 
банкининг 
яратилишини 
таъминловчи 
дастурлаш 
усуллари 
билан 
белгиланилади. ШКларда фойдаланиладиган замонавий ахборот технологияси, 
қоидага кўра қоғозсиз технологияда қурилади, у ерда бирламчи ҳужжатни 
шаклланиши қўлда эмас, автоматик содир бўлади. Маълумки, ҳужжат ҳар хил 
реквизитлар-аломатлар ва асослардан иборат бўлади. Технологик жараён бунда 
реквизит-аломатларни ҳужжатга автоматик киритилишини кўзда тутади. Ушбу 
мақсадда машина дастурида менюнинг махсус блоки мавжуд: ушбу вазифада 
фойдаланиладиган 
номенклатураларнинг 
белгиланган 
рўйхатига 
эга. 
Фаолиятнинг ушбу тури (бухгалтерия ҳисоби, банк операциялари) учун доимий 
бўлган баъзи бир номенклатуралар дастурда бўлади, бошқалари жойида 
тузилади. Номенклатураларнинг биринчи турига соҳавий классификаторлар 
киради. Маълумотнинг таркиби қуйидаги кўринишга эга: 
код 
номи 
Бундай маълумотномалар учун олдиндан фаолиятнинг белгиланган тури 
учун ягона бўлган соҳавий классификаторлар ишлаб чиқилган. Масалан, 
бухгалтерия ҳисоби учун — бу синтетик рақамларнинг рельси. Бундай 
классификаторларга эга маълумотлар базаларини шартли равишда дастурий 
деб аташ мумкин. Классификаторларнинг иккинчи турига жойларда ишлаб чи-
қиладиган маҳаллий классификатор киради. 
Иқтисодий вазифаларни компьютерли ишлаб чиқишда кодларни қўллаш 
технологиясини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин: 

дастурий маълумотларни кўриб чиқиш ва тузатиш киритиш; 

маҳаллий кодларни тузатиш; 


207 

маҳаллий кодларни машинага киритиш; 

бирламчи ҳужжатларни тўлдириш учун тузилган маълумотномалардан 
фойдаланиш; 
• йиғма жадвалларни тузиш учун кодларни қўллаш. 
Бу босқичларнинг бажарилиши техникасини кўриб чиқамиз. 
Дастурий маълумотномаларни кўриб чиқиш ва тузатиш киритиш 
маълумотномада керакли номенклатураларни топиш, уни кўриб чиқиш ва 
ушбу корхона (ташкилот, фирма) фаолиятининг ўзига хослигини акс 
эттирувчи янги позицияларни қўшишдан иборат бўлади. Масалан, 
бухгалтерия рақамлари режасинй кўриб чиқа туриб, янги рақамни киритиш 
мумкин. 
Маҳаллий кодларни тузиш қўлда бажарилади, уларни ишлаб чиқиш 
техникаси юқорида келтирилган. Аввал таъкидланганидек, бу ишда 
фойдаланувчи катта роль ўйнайди. 
Таснифлаш ва кодлаштириш босқичлари изчиллик билан бажарилади, 
бунда кодлаштиришнинг ҳар хил тизимларидан фойдаланиш мумкин. 
Дастурларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, тартибли, рационал ва комби-
нациялаштирилган кодлаштириш тизими энг кўп қўлланилади. Рақамли 
кодлардан ташқари ҳарфли ва ҳарфли-рақамли коддар кенг тарқалган, улар 
номенклатура позициясйни шартли белгиланишидан иборат бўлади ва 
мнемокод деб аталади. Дастур билан, қоидага кўра, мнемокод белгиларининг 
энг кўп сони белгиланади. Мнемокод билан бирламчи ҳужжатларнинг 
номларини кодлаштириш мисолини келтирамиз (1.21-жадвал). 
Мнемокодлар билан, шунингдек ташкилотлар, ишловчиларнинг 
фамилиялари ҳам кодлаштирилиши мумкин. 
Рақамли 
кодлар 
мураккаб, 
кўп 
аломатли 
номенклатураларни 
кодлаштиришда кенг тарқалган, масалан, моддий бойликлар, тайёр 
маҳсулотлар, асосий воситаларни коддаштиришда. Мисол учун, моддий 
бойлик-ларнинг коди уч гуруҳловчи аломатларга эга бўлиши мумкин. 1.22-
жадвалда гуруҳ, гуруҳча, номенклатуранинг позицияси кўрсатилган. 
1.21
 - 
жадвал 


208 
1.22-жадвал 
Маҳаллий кодларни қуриш энг турли-туман номенклатуралар бўйича, 
масалан, йшловчилар, материаллар, тайёр маҳсулотлар, ташкшютлар, 
мижозлар, филиаллар, бўлинмалар ва бошқалар билан олиб борилади. 
Кодларни қўллаш технологиясининг кейинги босқичи маҳаллий 
классификаторларни машинага киритишдир. Ҳар бир номенклатурани 
дастурга жойлаштириш учун махсус жой кўзда тутилган, у маълумотли 
ахборотнинг 
файллари тузилишни таъмйнловчи «маълумотномалар 
(луғатлар)» меню блоки томонидан белгиланади. Ишлаб чиқиш жараёнида 
улар массивларнинг бошқа базалари билан бирлаштирилади ва маълумотлар 
тузилишини таъминлайди. Ҳар бир маълумотнома тўлдирилиши якка 
тартибда содир бўлади. Ҳар бир позицияни ёзиш махсус дарча орқали 
амалга оширила-ди, унга у ёки бу аломатни таърифловчи реквизитлар 
киритилади. Масалан, ташкилот ҳақидаги маълумотларни киритишда 
қуйидагилар киритилади: тўлиқ номи, мнемокод ёки код, манзилгоҳи, 
ҳисоб-китоб рақами ва бошқалар. 
Материаллар ҳақидаги маълумотларнинг ёзуви, номи, гуруҳ ёки 
гуруҳчага қарамлиги, коди, нархи,. омборга эга бўлади. Тузилган 
маълумотномалар доимо машинада сақланади, уларга янги позициялар 
қўшилиши, кераксизлари чиқариб ташланиши мумкин. 
Маълумотноманинг белгиланиши — бирламчи ҳужжатларнинг 
машинада тўлдирилишини енгиллаштиришдир. Бирламчи ҳужжатлар 
маълумотнома-ларини ЭҲМга киритиш икки усул билан бажарилади: 
экранда ҳужжатнинг шакли вужудга келади ёки бир хил шаклга келтирилган 
киритиш дарчаси пайдо бўлади, унга ҳар хил ҳужжатларни тўлдириш учун 
маълумотлар кирити-лади. Бунда ҳужжатнинг қандай шакли (ТА, ККО, ЧКО, 
ВВ, ШАРТ) тўлдирилаётганлига кўрсатилади. Агар ҳужжат майдонида мавжуд 
бўлган реквизит маълумотномада бор бўлса, унда махсус тугмача билан унга 
муро-жаат қилиш, керакли позицияни қидириш ва уни ҳужжатга автоматик 
киритиш содир бўлади. 


209 
Замонавий дастурларнинг шубҳасиз ютуқларига маълумотномага янги 
позицияларни бирор-бир операцияни бажариш вақтида қўшиш имконияти 
киради. Масалан, навбатдаги тўлов варақасини кирита туриб, фойдаланувчи 
янги ташкилот пайдо бўлганини пайқайди. Ҳужжатларни тузиш режимидан 
чиқмасдан туриб, фойдаланувчи ташкилот маълумотномасига мурожаат 
қилади ва унга янги ташкилотнинг барча реквизитларини киритади. Бу 
реквизитлар бир вақгнинг ўзида тузилаётган ҳужжатга жойлаштарилади. 
Мнемокодлар, кодларда йиғма жадвалларни бутун мавжуд бўлган 
позициялар бўйича ёки танлаб турли хилдаги деталлаштириш билан тузиш 
учуи 
фойдаланилади. Ушбу мақсадда дастур кўрсатиб ўтилган 
маълумотларни тузишдан олдин натижаларни ҳисоблаш ва уни тузиш олиб 
бориладиган гуруҳловчи аломатлар ҳақида тасдиқ беришни сўрайди. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish