3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
истеъмоли каби кўрсаткичлар билан ҳам ўлчанади . Албатта бу борада ҳам охирги
йилларда сезиларли ижобий силжишларга эришилди.
Таълим даражаси индекси – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт
Дастурининг (БМТТД) умумий кўрсаткичи бўлиб, у катталар саводхонлиги индекси
ва таълим олаётган талабаларнинг жами салмоғи индекси сифатида ҳисобланади.
Индекс мамлакат аҳолисининг таълим даражаси бўйича эришган ютуқларини
иккита асосий кўрсаткич билан баҳолайди:
•
Катталар саводхонлиги индекси (2/3 вазн).
•
Бошланғич, ўрта ва олий таълимдаги талабаларнинг кумулятив улуши
индекси (1/3 вазн).
Таълим ютуқларининг бу икки ўлчови якуний индексда умумлаштирилади
ва 0 (минимал) дан 1 (максимал) гача бўлган рақамли қийматлар сифатида
стандартлаштирилади. Дунё аҳолисининг саводхонлиги ҳақидаги маълумотлар
миллий рўйхатга олишнинг расмий натижаларидан келиб чиқади ва ЮНEСКО
статистика институти ҳисоб - китоблари билан таққосланади. Индекс ҳар икки
йилда янгиланади, бироқ БМТ маълумотлари билан ҳисоботлар одатда бир йилга
кечиктирилади, чунки улар миллий статистика идоралари томонидан эълон
қилинганидан кейин халқаро таққослашни талаб қилади.
2020 йилда нашр қилинган таълим даражаси индекси бўйича жаҳондаги энг
яхши мамлакат Германия давлати ҳисобланади . Иккинчи ва учинчи ўринларни
Норвегия ва Буюк Британия эгаллаган. МДҲ га кирувчи мамлакатлар орасида
энг яхши натижа жаҳонда 26-ўринни эгаллаган Грузия давлатига тегишлидир .
МДҲ га кирувчи қолган мамлакатлар кетма-кетлиги эса қуйидагича: Беларус (32),
Қозоғистон (35), Россия (39), Украина (47), Арманистон (64), Қирғизистон (70),
Ўзбекистон (71), Озарбайжон (80), Молдова (82), Тожикистон (96), Туркманистон
(111). [10] Бундан кўринадики, ушбу соҳада ҳали амалга оширишимиз лозим бўлган
ишлар талайгина. Албатта бу соҳада охирги йилларда бир қанча ишлар амалга
оширилди. Жумладан, ЮНEСКО ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро
ҳамкорлик бўйича меморандумда Олий таълим квалификацияларини тан олиш
бўйича Токио конвенциясини Ўзбекистонда жорий қилиш 2018–2021 йилларда
амалга оширилиши кераклиги белгиланган ва бу ишлар бугунги кунда тўлиқ амалга
оширилгандир.
Ушбу конвенцияни ратификация қилиш юртдошларимиз учун хорижий
давлатларда таълим олиш, ишлаш ва бу борада ўқиган давлатида олинган малакани
ва ҳужжатини бошқа бир давлатда тан олинишини, хусусан, таълим олишни
кейинги босқичда давом эттириш, яъни академик тан олиш ҳамда касбий фаолият
билан шуғулланиш учун тан олиш имконини беради.
“Ўзбек ёшларининг олий таълим билан қамров даражаси 3 баробарга (2016
йилда 9 фоиз бўлган бўлса, 2021 йилда 28 фоиз) ошди. Таълим хизматлари бозорида
хорижий ва нодавлат таълим хизматлари вакилларининг иштироки кенгайди.
Олий таълим муассасалари сони 2,2 маротаба (2016 йилда 64 та, 2021 йилда 141
та), нодавлат ОТМлар сони 7,2 маротаба (2016 йилда 4 та, 2021 йилда 29 та) ошди.
166
Do'stlaringiz bilan baham: |