3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
Халқаро тажриба асосида хорижий таълимни тан олиш жараёнлари
соддалаштирилди. Нострификация амалиётидан воз кечилиб, “тан олиш” амалиёти
жорий этилди.
Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Ўзбекистон
Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини
белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил
фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан
янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим
технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини
ривожлантириш мақсадида:
– Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш,
ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил
этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада
соғлом рақобат муҳитини яратиш;
– Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини
мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш;
– Республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф
этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher
Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи
1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон
Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та
ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш;
– олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-
модуль тизимига ўтказиш режалари белгилаб берилди.
Ушбу олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган
режаларни амалга оширилиши таълимда рақобатни ривожланишига ва бу орқали
таълим сифатини янада ошишига олиб келиши таълим даражаси индексининг
яхшиланишига олиб келган ҳолда, бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистоннинг жаҳонда
ўзига муносиб ўринни эгаллашига эришилади, деб ҳисоблаймиз .
Аҳоли турмуш даражасини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан яна бири узоқ
муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланганлиги ва уй-жой шароитлари
таъминланганлиги даражасида ҳам кўришимиз мумкин бўлади. Охирги йилларда
узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар сони ҳам 100 та уй хўжалигига нисбатан
ўсиб борди, буни қуйидаги жадвал маълумотларидан ҳам кўриш мумкин.
167
Do'stlaringiz bilan baham: |