3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
Турмуш даражасига тўлиқ таъриф берадиган бўлсак, бу жисмоний, маънавий ва
ижтимоий эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқёси ва ушбу
эҳтиёжларни қондириш учун яратилган имкониятларни акс эттирувчи комплекс
ижтимоий-иқтисодий категориядир.
Маълумки, аҳоли турмуш даражасини барчамиз аҳоли жон бошига тўғри
келадиган даромадлар ва истеъмол ҳажми миқдорининг ортиши ёки камайиши
билан баҳолашга одатланганмиз. Аслида эса бу анча кенгроқ тушунчадир.
БМТининг тавсиясига кўра, туғилиш, ўлим, умр кўриш давомийлиги, санитар-
гигиеник шароитларнинг мавжудлиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол
даражаси, уй-жой, таълим олиш ва маданий имкониятлар, иш шароитлари ва
бандлик даражаси, даромадлар ва харажатлар мувозанати, истеъмол нархлари,
транспорт воситалари билан таъминланганлиги, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш,
ижтимоий таъминот, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланганлиги каби
йўналишлар турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар таркибига киради.
Ушбу кўрсаткичлар ичида , энг асосийси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган
даромадлар ҳажми бўлиб, мазкур кўрсаткич мамлакат аҳолиси турмуш даражасини
баҳолаш билан бирга, халқаро таққосламаларда ҳам фойдаланиш имконини беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳоли турмуш даражасининг яхшиланиши,
бевосита ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлигининг кўлами,
илмий-техник тараққиёт, аҳолининг маданий-маърифий савияси ва таркиби, миллий
хусусиятлар, албатта ҳукумат томонидан қабул қилинадиган чора-тадбирлар ҳамда
амалий ҳаракатлар натижасига боғлиқ бўлади.
“РАСМИй СТАТИСТИКА ТЎҒРИСИдА” ҚОНУННИНГ
14-моддасига
кўра, Давлат статистика қўмитаси ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар
ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика маълумотларини йиғиш, қайта
ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил этиш, эълон қилиш вазифаларини
бажаради. Шунингдек, унда қўмитанинг аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари
бўйича статистик маълумотлар йиғишда юридик ва жисмоний шахслардан
белгиланган тартибда статистик ҳисобот шакллари ёки турли кузатувлар орқали
маълумотларни олиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДА ҳам асосий эътибор
ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўлган аҳолининг
бандлиги ва ҳақиқий даромадларини босқичма-босқич ошириш:аҳолининг
ҳақиқий пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган
оилаларни ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиши даражасини янада
қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини
такомиллаштириш масалалари белгилаб берилган. Бундан ташқари, аҳоли турмуш
шароитини янада яхшилаш, яъни аҳолини уйга бўлган талабини қондиришда
асосий эътиборни арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга
ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт,
муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда
модернизация қилишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилганди [1].
164
Do'stlaringiz bilan baham: |