3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
Бугунги кунда ҳам мазкур халқаро ташкилот томонидан дунё аҳолиси турмуш
даражасини ошириш ва камбағалликдан азият чекаётган мамлакатларга кўмаклашиш
мақсадида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, БМТнинг Бош
Ассамблеясида 2000 йилда қабул қилинган “Минг йиллик ривожаланиш дастури”
ҳамда 2015 йилда тасдиқланган “2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш
мақсадлари дастури” бевосита дунё мамлакатлари аҳолисини иқтисодий-ижтимоий
қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экология бузилишининг олдини олган ҳолда,
аҳолининг саломатлигини асрашга қаратилган муҳим тадбирлар ишлаб чиқилган.
МАВЗУГА ОИд АдАбИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Президент томонидан
2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида еттита йўналиш
келтирилган бўлиб, ушбу йўналишларнинг барчаси аҳолини яхши турмуш
кечиришига эришишни таъминлашга йўналтирилган бўлиб, бевосита тўртинчи
йўналиш адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш
деб номланган йўналишда бевосита шу мақсадларга эришишга йўналтирилган 55
та аниқ чора-тадбирлар режаси келтирилган [1].
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тадқиқотимиз объекти ҳисобланган – аҳоли
турмуш даражаси, аҳоли даромадлари, соғлиқни сақлаш, саводхонлик даражаси,
маданий ҳаёти, бўш вақтнинг мавжудлиги, атроф-муҳит каби бир қатор факторларга
боғлиқ бўлиши билан бирга, аҳоли турмуш даражаси давлат ижтимоий-иқтисодий
сиёсатида самарадорликни баҳолашнинг энг муҳим мезони ҳисобланиб, уни ошириб
бориш ижтимоий ривожланишнинг асосий мақсадидир. Мустақиллик йилларида
ушбу йўналиш бўйича мамлакатимизда бир қанча ижобий ишлар қилинди, мисол
учун 2006 йил “Қарияларни қадрлаш йили”, 2007 йил “Аҳолини ижтимоий химоя
қилиш йили”, 2008 йил ”Ёшлар йили”, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон
манфаатлари йили”, 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш
йили”, 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”,
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қуватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”,
2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”деб эълон қилиниши ва
шу номларга мос ислоҳотларнинг амалга оширилиши бунинг яққол исботидир.
Иқтисодий адабиётларда аҳоли турмуш даражаси инсонларнинг моддий ва
маънавий эҳтиёжларини қондириш даражаси сифатида талқин этилади. В.Н.Салин,
Е.П. Шпаковскаялар “Аҳоли турмуш даражаси бу инсон фаолиятининг, энг аввало,
реал ижтимоий-иқтисодий шароитлар йиғиндисини ифодаловчи мураккаб ва кўп
қиррали категория бўлиб, ижтимоий тараққиётнинг муҳим тавсифи ҳисобланади”,
деб кўрсатади [2]. Аҳоли турмуш даражасига моддий, маънавий ва ижтимоий
эҳтиёжларни қондириш даражаси сифатида қарашлар бор [3].
Қ.Ҳ. Абдураҳмонов, Ш.Р. Холмўминовнинг тадқиқотларида аҳоли турмуш
даражасига таъриф берилиб, уни оширишга доир назарий маълумотлар берилган,
162
Do'stlaringiz bilan baham: |