3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
қайтмаслигига сабаб бўлади. Одатда, бундай шароитда тадбиркорлар жамиятда
реал жамғармалар кўпайди, деб хато ўйлашади;
* тижорат банклари кредит экспансиясининг вақтинчалик самараси бўлиб,
бирламчи ишлаб чиқариш воситалари баҳосининг нисбий ўсиши ҳисобланади [5].
Ж.Тэйлорнинг монетар қоидаси Марказий банкнинг баҳоларнинг ўзгариши
ва реал ишлаб чиқаришнинг ўзининг мувозанатлашган даражасига нисбатан
тебранишига нисбатан жавоб реакцияси сифатида фоиз ставкаларини ўзгартира
олиш имкониятини аниқлаш имконини беради ва у барқарорлаштириш хусусиятига
эга, яъни иқтисодиётдаги циклик тебранишларни энг паст даражага келтириш
(минималлаштириш) имконига эга [6]. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатдики, Тэйлор
қоидаси маълум камчиликларга эга. Хусусан, инфляциянинг ГЭП кўрсаткичлари
ва ЯИМ ахборот иқтисодий ўзгарувчиларни тўлиқ қамраб ололмаслиги мумкин.
Т.Бобақуловнинг хулосасига кўра, мамлакатдан экспорт қилинаётган
маҳсулотлар нархларининг конъюнктуравий ошиши натижасида олинадиган
қўшимча валюта тушумининг бир қисмини республика Марказий банкига берилиши
унинг валюта интервенцияси ва қайта молиялаш кредитлари бериш имкониятини
оширади [7].
Р.Шомуродовнинг фикрича, банк тизимида монетар воситаларни
такомиллаштириш учун иқтисодиётнинг пулга бўлган реал талабини тўлиқ
қондириш, тижорат банкларининг ликвидлилигини ва банк тизимида ҳисоб-
китоблар самарадорлигини ошириш мақсадида, тижорат банкларининг вакиллик
ҳисобрақамидаги ҳамда мажбурий захирадаги маблағларини бирлаштириб,
уларнинг резерв активларини мажбурий захирадаги маблағлари ҳажмидан юқори
бўлишини таъминлаш зарур [8].
Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-
60-сонли Фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида макроиқтисодий монетар
индикаторларнинг мақбул даражаларини таъминлаш миллий иқтисодиётни
жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг зарурий
шартларидан бири сифатида эътироф этилган: йиллик инфляция даражасини 2023
йилгача босқичма-босқич 5 фоизга пасайтириш, 2023 йилдан давлат бюджети
дефицитини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан ошиб кетмаслигини
таъминлаш, йилига янги жалб қилинган ташқи қарз миқдорини 4,5 млрд. АҚШ
долларидан ошиб кетмаслигини таъминлаш вазифалари қўйилган [9].
Шуниси аҳамиятлики, 2020 йилдан бошлаб республикамизда инфляцион
таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш жараёни бошланди. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сонли “Инфляцион
таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини
такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкига инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда
2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли
172
Do'stlaringiz bilan baham: |