Мундарижа
Кириш
1. Монетар сиёсатининг илмий назарий асослари
2. Иқтисодиёт сиёсати инструментлари
3. Монетар сиёсатни амалга оширишда хорижий мамлакатлар тажрибаси
4. Ўзбекистонда пул кредит амалиёти тахлили
5. Ўзбекистонда пандемиянинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган монитар сиёсати
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги кунда давлатлар ўртасидаги халқаро савдонинг ривожланиши, ишлаб чиқариш интегратсиялашувининг кенгайиши ва такомиллашуви ташқи иқтисодий фаолиятнинг янада эркинлашувига сабаб бўлмоқда.
Бугунги бозор ислоҳотлари муносабатларининг янги стратегияси асосий йўналишларидан бири - ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишни мувофиқлаштириш ҳисобланади. Бу муносабатлар бозор муносабатлари шаклланиши шароитида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самараси, мамлакат ички ва ташқи иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган жиҳатларни, шу жумладан, ташқи иқтисодий мувозанатни таъминлаш, экспорт ва импорт муносабатларда илғор силжишларни рағбатлантириш, хорижий капитал оқимини кучайтиришга йўналтирилган ваколатли давлат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган қонунчилик, ижроия ва назорат қилиш йўналишидаги чора-тадбирлар тизимини яратишни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида рўй бераётган туб ўзгаришлар молиявий сиёсатни, жумладан монетар сиёсатни иқтисодиётни барқарор ривожлантиришдаги аҳамиятини оширмоқда. Чунки, давлат фискал сиёсати давлат бюджет сиёсатини бир қисми бўлиб ҳисобланади ва солиқ сиёсати билан чамбарчас боғлиқдир. Бюджет сиёсати, айтиш мумкинки, макроиқтисодий барқарорликни бош омилидир. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Иқтисодий ўсиш суръатларини таъминланган ҳамда молиявий барқарорликка эришган ислоҳотларни ҳозирги даврда давлат молияси ва айниқса бюджет тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш муҳим стратегик вазифа ҳисобланади”1.
Мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ этиш ва модернизатсия қилиш, унинг таркибий тузилишини диверсификатсиялаш бўйича ҳар томонлама чуқур ўйланган, узоқ истиқболга мўлжалланган иқтисодий сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ва жадал ривожланиши, аҳолининг турмуш даражаси изчил ошиб бориши учун мустаҳкам ҳамда ишончли пойдевор яратилганлигини таъкидлаш лозим.
Республикамизда бозор муносабатларига ўтишнинг илк босқичида ишлаб чиқаришнинг қисқариши, аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, пулнинг қадрсизланиши ва бошқа қатор зиддиятли хусусиятларга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий инқироз даврига тўғри келди. Шу сабабли фискал сиёсатни амалга оширишда моҳирлик талаб қилинади. Ўша даврларда амалга оширила бошланган оқилона монетар сиёсат натижасида бугунги кунга келиб бир қатор ютуқларга эришдикки, шулардан бири мамлакатимизда бюджет ижросини профитсит билан ижро этилишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |