3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
инфляция даражаси нисбатан юқори бўлиб, реал фоиз ставкаси салбий бўлади
ёки паст даражада бўлади [12].
Эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда миллий-валюта сўмнинг қадрсизланиш
суръати юқорилигича қолмоқда (1-расм).
1-расм. Миллий валюта-сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан номинал
алмашув курси, сўм.
1-расм маълумотларидан кўринадики, таҳлил қилинган давр мобайнида миллий
валюта-сўмнинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиш суръати сезиларли
даражада юқори бўлган.
Миллий валютанинг волатиллик даражасииннг юқори эканлиги, хусусан, унинг
қадрсизланиш даражасининг юқори бўлиши макроиқтисодий ўсиш суръатларининг
барқарорлигига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Жумладан, юқори
девальвация шароитида корхоналар ва банкларнинг инвестицион фаоллиги пасаяди.
Хулосалар ва таклифлар
Илмий тадқиқотни амалга ошириш жараёнида қуйидаги хулосаларни
шакллантирдик:
– республикамизда 2018 – 2021 йилларда инфляция йиллик даражасининг
пасайиш тенденциясини кузатилганлиги миллий пул тизимининг мамлакат
иқтисодиётини ривожлантиришдаги ролини ошириш нуқтаи назаридан ижобий
ҳолат ҳисобланади;
– мамлакатимизда 2019 – 2021 йилларда тижорат банкларининг миллий
валютада берилган кредитларининг ўртача йиллик фоиз ставкасини пасайиш
тенденциясини кузатилганлиги Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини
пасайиш суръатига эга бўлганлиги билан изоҳланади;
– 2018 – 2020 йилларда республика иқтисодиётини пул маблағлари билан
таъминланганлик даражасини жуда паст даражада бўлганлиги ва мазкур
174
3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
кўрсаткичнинг даражаси 2021 йилда 2020 йилга нисбатан сезиларли даражада
пасайганлиги миллий пул тизимининг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги
ролини ошириш нуқтаи назаридан салбий ҳолат ҳисобланади;
– 2018 – 2020 йилларда миллий валюта-сўмнинг АҚШ долларига нисбатан
қадрсизланиш суръатини сезиларли даражада юқори бўлганлиги макроиқтисодий
ўсиш суръатларининг барқарорлигига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради.
Фикримизча, миллий пул тизимининг мамлакат иқтисодиётини
ривожлантиришдаги ролини ошириш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир:
1. Тижорат банкларининг миллий валютадаги кредит эмиссиясини
рағбатлантириш орқали иқтисодиётнинг пул маблағлари билан таъминланганлик
даражасини ошириш мақсадида, биринчидан, банкларнинг миллий валютадаги
кредитларнинг фоиз ставкалари барқарорлигини кредит ресурсларига бўлган
талабнинг ошиб кетиши натижасида юзага келадиган кредитлар фоиз ставкаларининг
кескин кўтарилиш хавфига барҳам берадиган махсус захира фондини шакллантириш,
Марказий банкнинг РЕПО аукционлари орқали фоиз ставкаларининг ўзгаришини
назорат қилиш ва қайта молиялаш сиёсатини такомиллаштириш йўли билан
таъминлаш лозим; иккинчидан, умумий тўловга қобил талабни рағбатлантиришга
қаратилган бюджет-солиқ сиёсати ва экспансионистик пул-кредит сиёсати
ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш керак; учинчидан, импорт қилинаётган
товарларнинг девальвация туфайли қимматлашишига барҳам бериш орқали миллий
валютадаги кредитлар қийматининг пасайишини тўхтатиш зарур.
Миллий ссуда капиталлари бозори фаолиятининг узлуксизлиги ва унинг
ликвидлиги кредит ресурслари таклифи ва уларга бўлган талаб ўртасидаги
мувозанатнинг таъминланишига боғлиқ. Бу эса, кредит ресурсларига бўлган
талабнинг ошиб кетиши натижасида юзага келадиган кредитлар фоиз ставкаларининг
кескин кўтарилиши натижасида юзага келадиган бозор мувозанатининг бузилишига
барҳам берадиган махсус захира фондини шакллантириш заруриятини юзага
келтиради.
Миллий ссуда капиталлари бозори фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш
Марказий банк томонидан РЕПО аукционлари орқали фоиз ставкаларининг
ўзгаришини назорат қилиш заруриятини юзага келтиради. Бунда, Марказий банк
миллий ссуда капиталлари бозорининг доимий ва тўлақонли аъзоси сифатида
ўзининг кредит ресурсларини, бозордаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тўғри
РЕПО ва тескари РЕПО шартлари бўйича жойлаштириши лозим.
Умумий талабни рағбатлантиришга қаратилган бюджет сиёсатини амалга
ошириш Ҳукуматни қимматли қоғозларни муомалага чиқаришга мажбур қилади.
Чунки, бюджет сиёсатининг ушбу турида давлат бюджетининг харажатлари
ошади ва уни молиялаштириш манбаларини излаб топиш зарурияти юзага келади.
Натижада, Марказий банк учун ҳукуматнинг қимматли қоғозлари ҳисобидан очиқ
бозор операциялари ҳажмини ошириш имкони пайдо бўлади.
2. Миллий валютанинг қадрсизланиш суръатини пасайтириш йўли билан
импортнинг қимматлашишига барҳам бериш мақсадида, биринчидан, миллий
175
Do'stlaringiz bilan baham: |