3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини
босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказишни таъминлаш вазифаси
юкланди [10].
1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий монетар индикаторлар [11]
(фоизда)
Монетар индикаторлар
2018 й. 2019 й. 2020 й. 2021 й.
Инфляциянинг йиллик даражаси
14,3
15,1
11,1
10,0
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси
16,0
16,0
14,0
14,0
Тижорат банкларининг миллий валютада
берилган кредитларининг ўртача йиллик фоиз
ставкаси
20,5
24,2
22,3
20,8
Иқтисодиётни пул маблағлари билан
таъминланганлик даражаси
19,7
17,9
18,5
17,1
1-жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамизда 2018 – 2021 йилларда
инфляция йиллик даражасининг пасайиш тенденцияси кузатилган. Бу эса, миллий
пул тизимининг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги ролини ошириш
нуқтаи назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади.
1-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринадики, 2018 – 2020 йилларда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси пасайиш
суръатига эга бўлган. Бу эса, мазкур давр мобайнида инфляция даражасининг
пасайиш тенденциясига эга бўлганлиги билан изоҳланади.
1-жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамизда 2019 – 2021
йилларда тижорат банкларининг миллий валютада берилган кредитларининг ўртача
йиллик фоиз ставкасини пасайиш тенденцияси кузатилган. Бу эса, ушбу давр
мобайнида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг пасайиш суръатига
эга бўлганлиги билан изоҳланади.
1-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринадики, 2018 – 2020 йилларда
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини пул маблағлари билан таъминланганлик
даражаси жуда паст даражада бўлган. Бунинг устига, мазкур кўрсаткичнинг
даражаси 2021 йилда 2020 йилга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бу эса,
миллий пул тизимининг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги ролини
ошириш нуқтаи назаридан салбий ҳолат ҳисобланади.
Иқтисодчи олимлар томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг
натижалари кўрсатдики, иқтисодиётни пул маблағлари билан таъминланганлик
даражаси билан инфляция даражаси, номинал ва реал фоиз ставкалари ўртасида
бевосита алоқадорлик мавжуд. Масалан, А.Тихонов томонидан амалга оширилган
илмий тадқиқот натижалари кўрсатдики, монетизация даражаси М4 пул агрегати
бўйича 50 фоиздан юқори бўлган мамлакатларда инфляция даражаси, одатда,
10 фоиздан ошмайди, реал фоиз ставкаси эса, 1,5 – 5,0% даражасида бўлади.
Монетизация даражаси паст бўлган, яъни 20 фоизгача бўлган мамлакатларда
173
Do'stlaringiz bilan baham: |