461
10
жаларини балки уларнинг катта ҳаётга тайёргарлик
даражаларини ошириш, ишонтириш
ва ўқиш стратегияларини мустаҳкамлашга асос бўлиб хизмат қилувчи дастур ҳисобланади.
Бугунги кунда халқаро баҳолаш дастури ва бошқарув кенгаши қарори асосида таълим
вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган дастур асосида ишлаб
келинмокда. Шу жумладан, бизнинг Хоразм вилояти Урганч шахар 1-сон умумий ўрта
таълим мактаби жамоаси ҳам шу дастур бўйича фанлар кесимида синфлар мониторинги
бўйича иш олиб бормокдалар. Бу эса ўз навбатида ўкувчиларининг дарсларга қизикиш
хусусиятини ошириш ва ўқитувчиларнинг ҳар томонлама
таълим-тарбияга эьтиборини
кучайтиришни талаб этади. Юқоридаги талабларнинг таълим тизими учун жуда муҳим
эканлиги, аксарияти хорижий давлатлардаги каби таълим ва фан сохалари ривожланиши-
ни баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган илғор
тажрибаларни соҳага жалб қилиш кераклигини англатади.
Бу борада мамлакатимизда таълим сифатини баҳолашда янгича мониторинг тизими-
ни халқаро баҳолаш дастурлари ёрдамида аниқлаш ва қиёслашга асосланган тизим шак-
ллантирилди. Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тажрибалар ўрганилиб келин-
мокда, мавжуд тизим билан қиёсий ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, тегишли халқаро
ва
хорижий ташкилотлар, агентликлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан якиндан
ҳамкорлик қилиниб таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро лойиҳалар жорий қилинди.
“Халқаро тадқиқотларда ўкувчиларининг математик саводхонлигини баҳолаш”,”Халқаро
тадқиқотларда бошланғич синф ўкувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолаш”
номли
инноватцион қўлланмалар яратилди.
Таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистон Ре-
спубликаси учун миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим мазмунини, педагогик
қадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини
такомиллаштириш
ҳамда мутахассислар томонидан дарсликларнинг янги авлодини яратиш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. PIRLS 2021 Assessment Framework. Ina V.S. Mullis, Michael O. Martin. International
Association for the Evaluation of Educational Achievement (IEA), TIMSS & PIRLS International
Study Center, Lynch School of Education, Boston College. 2019. www.timssandpirls.bc.edu.
2. PIRLS 2016 Teacher Questionnaire. International Association
for the Evaluation of
Educational Achievement (IEA). 2015.
3. “Халқаро тадқиқотларда бошланғич синф ўкувчиларининг ўқиш саводхонлигини
баҳолаш” Шарқ нашриёти-Матбаа Аксиядорлик компанияси бош таҳририяти Тошкент-2019