10
ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИ- ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДАГИ
МУҲИМ ВАЗИФАДИР
Мадрахимова Райхон Рўзибоевна
Хоразм вилоят Урганч шаҳар
1-сон мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси
Телефон:+998914220267
Аннотация:Ушбу мақолада сўнгги йилларда мамлакатимиз инноватцион тараққиёт
йўлида шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда келажагимиз давомчилари бýлган
ёшларнинг ижодий ғоялари ва ижодхонлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг
билим, кўникма, малакаларини шакллантириш ҳамда илғор хорижий тажрибалар, халкаро
мезон талаблари асосида баҳолаш тизимини яратиш дарсларда илғор хорижий тажриба-
ларни ўрганиш, халкаро стандартлар талабларини жорий этиш ҳакида
Калит сўзлар: Халқаро тажрибалар PIRLS, TAIMS, Ҳаракатлар стратегияси, ислоҳотлар,
бошқарув кенгаши, миллий таълим тизими
Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда
Ўзбекистон Республикаси 2017- 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳаларда кенг кўламли
ўзгаришлар амалга оширилмокда. Ана шу ислоҳотларнинг муваффаққияти, мамла-
катимизнинг дунёдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин
эгаллаши, аввало, илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада
бизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олишимиз учун узвий боғлиқ.
Ш. Мизиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
2021-йилда ўтказилиши қўзда тутилган PIRLS халқаро баҳолаш дастурида 70 га яқин дав-
латлар ичида мамлакатимизнинг 4- синф ўқувчилари илк марта иштирок этадилар. Хар беш
йилда ўтказиладиган дастур 4-синф ўқувчиларининг ўқиб тушуниш кўникмасини халқаро
даражада баҳолайди. Мазкур дастур 4-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фан-
лардан билим даражасини баҳолайдиган TIMSS дастурини тўлдиришга йўналтирилгандир.
Бундан қўринб турбдики бу дастурда мантиқий фикрлаш асосий ўринга кўтарилади.
Бунинг учун биринчи навбатда математика дарсликларини ўқувчини мантиқий фикрлашга
ундайдиган масалалар билан бойитиш вазифаси юзага келади. Муаллифлар С.Бурхонов,
Ў.Худоёров, Қ.Норқулова, Н.Рузикулова ва Л.Гоипова томонидан Шарқ нашриёти-Матбаа
Ақсиядорлик компанияси бош таҳририяти томонидан Тошкент-2019 йилда нашр этилган
3-синф математика дарслиги халқаро баҳолаш дастури бўйича яратилган бўлиб, бу дарс-
лик ўқувчини мантиқий фикрлашга ундайдиган масалалар билан бойитиб берилган.
Бу дарсликлар 1-синфдан бошлаб мантиқан бойитилиб борилса ўқувчиларимиз халқаро
миқёсда баҳоланишида қийинчиликларга дуч келинмайди. PISA, PIRLS топшириқлари эса
одатда узундан узун матнлар ёрдамида тасвирланиб, улардаги реал вазият ва муаммоларни
ҳал қилиш усулини танлаш учун математиканинг қайси бўлимига мурожаат қилиш ҳақида
кўрсатмалар керак булади. PISA топшириқлари матнли,расмли, диаграмма ва жадваллар,
реал боғланиш графиклари шаклларида таклиф қилинади.
Бу дастур болага нима беради?
- Ўқувчиларнинг билим даражаси миқдорий кўрсаткичини адолатли аниқлаш ва халқаро
миқёс билан солиштириш имконини туғдиради;
- Ўқувчиларнинг саводхонлиги ҳамда билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини ри-
вожлантириш бўйича давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда ота-оналар ҳамкорлигидаги
фаолиятини амалиёти кучаяди.
Бир сўз билан айтганда, ушбу дастур мамлакатимиз ёшлари интеллектуал салоҳияти
янада ошишига хизмат қилади.
Айтиш мумкинки, ўқувчи ёшлар бутун бир мактаб ҳаёти даврида ўзлари учун керак-
ли бўлган барча билим, кўникма,малакаларини етарли даражада ўзлаштира олмайдилар.
Халқаро баҳолаш дастурида эса ўқувчи ёшларни нафақат билим ва малака, кўникма дара-
461
10
жаларини балки уларнинг катта ҳаётга тайёргарлик даражаларини ошириш, ишонтириш
ва ўқиш стратегияларини мустаҳкамлашга асос бўлиб хизмат қилувчи дастур ҳисобланади.
Бугунги кунда халқаро баҳолаш дастури ва бошқарув кенгаши қарори асосида таълим
вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган дастур асосида ишлаб
келинмокда. Шу жумладан, бизнинг Хоразм вилояти Урганч шахар 1-сон умумий ўрта
таълим мактаби жамоаси ҳам шу дастур бўйича фанлар кесимида синфлар мониторинги
бўйича иш олиб бормокдалар. Бу эса ўз навбатида ўкувчиларининг дарсларга қизикиш
хусусиятини ошириш ва ўқитувчиларнинг ҳар томонлама таълим-тарбияга эьтиборини
кучайтиришни талаб этади. Юқоридаги талабларнинг таълим тизими учун жуда муҳим
эканлиги, аксарияти хорижий давлатлардаги каби таълим ва фан сохалари ривожланиши-
ни баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган илғор
тажрибаларни соҳага жалб қилиш кераклигини англатади.
Бу борада мамлакатимизда таълим сифатини баҳолашда янгича мониторинг тизими-
ни халқаро баҳолаш дастурлари ёрдамида аниқлаш ва қиёслашга асосланган тизим шак-
ллантирилди. Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тажрибалар ўрганилиб келин-
мокда, мавжуд тизим билан қиёсий ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, тегишли халқаро
ва хорижий ташкилотлар, агентликлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан якиндан
ҳамкорлик қилиниб таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро лойиҳалар жорий қилинди.
“Халқаро тадқиқотларда ўкувчиларининг математик саводхонлигини баҳолаш”,”Халқаро
тадқиқотларда бошланғич синф ўкувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолаш” номли
инноватцион қўлланмалар яратилди.
Таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистон Ре-
спубликаси учун миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим мазмунини, педагогик
қадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш
ҳамда мутахассислар томонидан дарсликларнинг янги авлодини яратиш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. PIRLS 2021 Assessment Framework. Ina V.S. Mullis, Michael O. Martin. International
Association for the Evaluation of Educational Achievement (IEA), TIMSS & PIRLS International
Study Center, Lynch School of Education, Boston College. 2019. www.timssandpirls.bc.edu.
2. PIRLS 2016 Teacher Questionnaire. International Association for the Evaluation of
Educational Achievement (IEA). 2015.
3. “Халқаро тадқиқотларда бошланғич синф ўкувчиларининг ўқиш саводхонлигини
баҳолаш” Шарқ нашриёти-Матбаа Аксиядорлик компанияси бош таҳририяти Тошкент-2019
462
Do'stlaringiz bilan baham: |