265
10
раҳбарлари, илмий тадқиқот институтларининг методик хизматчилари фаолиятининг
муҳим йўналиши ўқитувчилар томонидан яратилаётган инновацияларнинг таҳлили ва
баҳоланиши, уларнинг самарадорларини яратиш ва қўллаш учун зарурий шароитларни
яратишдан иборат. Агар содда қилиб баён этадиган бўлсак, инновацион фаолиятга му-
рожаат этишга мажбур қилаётган
асосий сабаб, таълим хизматларини амалга оширувчи
барча ташкилотлар жамоаси дуч келаётган кескин рақобат шароитидир. Бугунги
кунда педагогик жамоалар мустақил равишда таълим тизимида рақобатбардошлиликни
амалга ошириш, яъни вазиятни кузатиш ва башоратлаш, асосий рақобатдошлар фаолият
йўналишини
кузатиб бориш, илмий ва технологик янгиликларни иш фаолиятида
қўллаш ва бошқалардан олдинроққа интилишни мустақил равишда амалга оширишлари
зарур.
Инновациянинг мақсади - сарфланган маблағ ёки куч эвазига юқори натижага эришишдан
иборат. Бошқа турли - туман ўз-ўзидан пайдо бўладиган янгиликлардан фарқли ўлароқ
инновация бошқарилувчи ва назорат қилинувчи ўзгаришлар механизмини ташкил этади.
Таълим инновациялари – таълим соҳаси ѐки ўқув жараѐнида мавжуд муаммони янгича
ѐндошув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани
кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар. Таълим тизимида ѐки ўқув фаолиятида
инновацияларни қўллашда сарфланган маблағ ва кучдан имкон қадар энг юқори натижани
олиш мақсади кўзланади. Инновацияларнинг ҳар қандай янгиликдан фарқи шундаки, у
бошқариш ва назорат қилиш.
Шундай қилиб, замонавий таълимда инновация, янада аниқроғи, педагогик ҳамда таълим
инновацияларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бинобарин, глобаллашув ҳамда
жамиятнинг ахборотлашуви таълим жараѐнини ноанъанавий шаклларда самарали метод
ва воситаларни қўллашни тақозо этиш билан бирга, ўқув материалларини шакллантириш
ва улардан амалда фойдаланишга нисбатан ҳам инновацион ѐндошишни тақозо этмоқда.
Педагогик инновациялар педагогик тизимнинг ички тузилишини ўзгартиради. Олий таълим
муассасалари педагогларининг педагогик ѐки таълим
инновацияларидан самарали, фаол
фойдалана олишлари муайян жараѐнда кечади. Педагогларнинг касбий фаолиятга инновацион
ѐндаша олишлари кўзланган мақсадга эришишни кафолатлаш билан бирга таълим сифати ва
самарадорлигини оширишга, талабаларда билиш фаоллигини кучайтиришга ѐрдам беради.
Бугунги кун ёшлари ниҳоятда катта ҳажмда ахборотларга эга. Бироқ, моҳиятан ушбу
ахборотларнинг аксарияти уларнинг шахс сифатида камол топиши, интеллектуал жиҳатдан
ривожланиши, мавжуд қобилиятларини оширишлари, самарали ижтимоийлашувлари, ўз
устида изчил ишлашлари, касбий камолотга етишларига ҳеч қандай ёрдам бермайди. Чунки
улар назарий жиҳатдан бунѐдкорлик,
яратувчанлик, инсонпарварлик ғояларига эга эмас,
аксинча, шахсни асосий ҳаѐтий, олийжаноб мақсадлардан чалғитувчи, унга “ҳар қандай
ташвиш, муаммолардан ҳоли, кўнгил майллари асосида яшаш имконияти”ни ваъда қилувчи
қарашлардан иборат. Худди шу каби ахборотлар мавжуд шароитда талабаларда таълим олиш,
мутахассис сифатида камол топишга нисбатан қизиқишнинг пасайишига олиб келмоқда.
Ижтимоий тараққиёт эса фақатгина ижтимоий субъектларнинг кучи, янада аниқроғи,
уларнинг интеллектуал салоҳияти, жисмонан фаолликлари асосида таъминланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. www.Lex.uz
2. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” www.Lex.uz
3. Морева Н. А. “Технологии профессионального образования. Учебное пособие для
вузов”, Высшее профессиональное образование Издательство: Academia. 2017.
4. Управление высшим учебным заведением: учебник (ФГОС 3-го поколения) / под
общ. ред. С.Д. Резника, В.М. Филиппова. – М.: ИНФРА-М, 2015. – 415 с.
5. www.ziyonet.uz - таълим портали.