10
ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШДА STEAM ТАЪЛИМИЙ ЁНДОШУВЛАР
АСОСИДА ИШЛАШ
Жуманиёзова Муяссар Юлдашевна
Хоразм Вилояти Хозарасп тумани
27-сон мактаб ўқитувчиси
gulim_1969@mail.ru 90 6491964
Аннотация: Ушбу мақолада хорижий тилларни ўқитишда STEAM таълимий ёндо-
шувлар асосида ишлаш ҳамда педагоглар STEAM таълими йўналишида ўтказиладиган
халқаро тадқиқотлар ҳақида маълумотларни билиши ва уларни амалиётда қўллаш учун
малакаларга эга бўлишлари ҳақида ёзилган.
Калит сўзлар: STEAM, метод, педагогика, илмий, тадқиқот, инновация, ғоя, техник
ижодиёт, ижодкорлик, халқаро тадқиқотлар.
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича изчил чора тадбирлар
амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5
сентябрдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538-сон Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.
Халқ таълими тизимининг ривожланиши мазкур Концепция иловасида белгиланган мақсадли
кўрсаткичларга эришишга асосланади. 2019 — 2021 йиллар давомида республиканинг ҳар
бир ҳудудида босқичма-босқич STEAM йўналишларига ихтисослаштирилган «Президент
мактаблари» ташкил этилди.
STEAM таълими “2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси хал― таълими тизимини
янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг II бўлим, 11-бандида - уму-
мий ўрта таълимнинг янги давлат таълим стандартлари ва ў―ув дастурларини такомиллаш-
тириш ва бирга STEAM фан, му―андислик ва амалиётга жорий этиш белгилаб берилган.
Хорижий тилларни ўқитишда барча - педагоглар STEAM таълими йўналишида
ўтказиладиган халқаро тадқиқотлар ҳақида маълумотларни билиши ҳамда уларни амалиётда
қўллаш учун малакаларга эга бўлишлари зарур бўлади.
Маълумки, замонавий таълим тизими, анъанавий таълимдан фарқли ўлароқ, амалиётда
ўрганилаётган илмий-назарий ва методик услубни кундалик ҳаётда қандай қўллаш
мумкинлигини кўрсатишга имкон берадиган аралаш муҳит ҳисобланади.
STEAM таълимининг муҳимлиги шундаки, ҳақиқий фан соҳасида таълим сифатининг
пастлиги, моддий-техника базани етарли даражада эмаслиги, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг
суст мотивацияси - буларнинг барчаси таълим тизимининг энг катта муаммосидир.
Шу билан бирга, босқичма-босқич ривожланиб бораётган давлатимиз юқори
технологиялар соҳасидаги фанларнинг турли хил таълим йўналишлари бўйича юқори
малакали мутахассисларни тайёрлашни талаб қилади, бугунги кунда STEAM таълими
биринчи ўринда туради. Бу эса келажакда технологик жараённи ривожлантириш ва
мамлакатимизда илмий ва муҳандислик кадрларга бўлган эҳтиёжни қопланишига ёрдам
беради. Бугунги давр талаби дунё таълими олдига катта вазифани қўймоқда. Бу эса
ўқувчиларни жамиятда яшашга тайёрлай олиши керак. Бунда биринчи навбатда тез
ўзгараётган ахборот билан ишлайдиган касблар билан боғлиқ хусусиятларни ўқувчида
шакллантириш лозим. Ахборотни олиш, қайта ишлаш ва амалиётда фойдаланиш STEAM
таълими дастурининг асосини ташкил қилади.
STEAM таълими технологияси лойиҳалаш методига таянган ҳолда унинг асосида билиш
ва ижодий изланиш ётади. Бундай изланиш амалий фаолият жараёнида билимларни олиш,
улардан амалиётда қайта фойдаланиш, яъни ўйинларда турли конструкциялар тузиш, техник
ижодиёт элементларини қўллаб, билим олишга оид тадқиқот ишларида амалга оширилади.
STEAM таълими ўқувчининг ривожланишини ташқи олам билан бевосита боғлайди.
Хорижий тилларини ўқитишда STEАM таълимининг вазифаси, ўқувчиларни фанларга
бўлган қизиқишларини ривожлантиришдан иборат бўлиб, бажарадиган ишини севиб
бажариш, қизиқишларини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. STEАM
машғулотлари жуда динамик ва қизиқарли бўлса ўқувчилар машғулот вақтида зерикишмайди
ва дарсдан унумли фойдаланадилар ҳамда хорижий тилларда мулоқот қилишни ўрганишади.
258
10
Мулоқот даврида ўз фикрларини баён қилиш ва баҳс-мунозара олиб бориш учун эркин
муҳит вужудга келтирилади.
STEАM дастури фаол коммуникация ва жамоада ишлаш билан фарқ қилади. Ўқувчиларни
хорижий тилда гапиришга ва тақдимот ўтказишга ўрганадилар. Ўқувчилар доимо ўқитувчи
ва синфдошлари билан мулоқотда бўладилар.
STEAM таълимий ёндашуви ўқувчиларга дунёни тизимли равишда ўрганишга, атрофда
рўй бераётган жараёнларни мантиқий мушоҳада қилишга, улардаги ўзаро алоқани англаб
етишга, ўзи учун янги, ноодатий ва қизиқарли нарсаларни очишга имкон беради. Қандайдир
янгиликни кутиш орқали ўқувчида қизиқувчанликни ривожлантиради. Ўзи учун қизиқарли
масалани аниқлаб олишни, унинг ечимини топишнинг алгоритмини ишлаб чиқишни,
натижаларини танқидий баҳолашни, фикрлашни муҳандислик стилини шакллантиришга
олиб келади. Жамоавий фаолият олиб бориш кўникмаларини шакллантиради. Буларнинг
барчаси ўқувчи ривожланишининг юқори босқичга кўтарилишини ва келажакда тўғри касб
танлашга замин яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида” Фармони. -Т.: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,
2. Шарипов Ш. Касб-ҳунар таълими тизимида ўқувчилар ижодкорлик қобилиятларини
ривожлантиришнинг узлуксизлиги. // Монография. - Т.: Фан, 2005.
259
Do'stlaringiz bilan baham: |