252
10
кучайтиради.
Маънавият - кишиларнинг
эгаллаган билимлари, қадриятлари, маданияти, олган
билимларини ҳаётда қўллай билиш каби ҳолатлар билан белгиланса, маънавий ва маданий
мерос “тарихий бойлик сингари” аждодлар томонидан қолдирган маънавий мерос ичидан
миллатнинг шу кундаги ҳаётига асқотиб турган қисмидир. Ота-боболаримизнинг бой
маънавий ва маданий хазинасидан бизга фақат бир қисмигина етиб келган. Улар маънавий
ёки маданий сифатида қаралади.
Маънавият оиладан, киндик қони тўкилган маскандан бошланади. Оилада болага
қандай тарбия берилса, шундай камол топиб бораверади. “Қуш инида кўрганини қилади ”
деганларидай бола бир навниҳол уни қандай парвариш қилинса, шундай ўсади.
Халқимизнинг “Ўз қадрини билган сўз қадрини билади” деб айган сермаъно
фикрлари орқали биз мадрасаларимиз, муқаддас китобларимиз, унутилган байрамларимиз,
удумларимиз,
одатларимиз, қайтиб келаётган бир замонда, ўз она тилимиз, тарихимиз,
маданиятимиз, муносиб ўринни топаётган бир даврда ўзбекман деган ҳар бир инсон ўз юрти
кечмиши ва ҳозирини мукаммал билмоғи, ўз она тилисининг заргари бўлмоғимиз лозим.
Таълим жараёнига назар ташлайдиган бўлсак, бир қанча қомусий олимларимизнинг
яратган миллий меросларига кўзимиз тушади. Бу албатта бошланғич
синфдан бошлаб,
ўқувчиларга тарихни англаш уни асраш учун ўргата борилади. Бир қанча олимларимизнинг
фикрлари, ўгит, панд-насихатлари, асарлари бошланғич синф китобларида, яъни
“Ўқиш”,”Одобнома”, “Она- тили”, “Алифбе”каби китобларда “Она-Ватан ”, “Аждодлар
мероси-фахр ва ифтихоримиз”, ”Буюк аждодларимизнинг ибратли ишлари” каби бўлимларда
ўз аксини топган. Президентимиз айтганидай “Энг буюк жасорат-бу маънавий жасорат”дир.
Албатта маънавиятини, ўз кадр -қимматини билган шахс етук инсондир. Маънавиятини
билмаган шахс эса “манқурт” га ўхшайди.
Мактабда ҳар бир фанга тарбиявий мақсад ҳам сингдирилади. Ҳар бир машғулотнинг
асосий мақсадларидан бири – ўқувчига у ёки бир фазилат мазмунини сингдиришдан иборат.
Мактабда, коллеж ва лицейда, олий таълим муассасасида таълим ва тарбия уйғун ҳолда олиб
борилади. “Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин” деган мақолдан (буни “ўқитиш осон,
тарбиялаш қийин”, деса ҳам бўлар) келиб чиққан ҳолда, биринчи навбатда тарбияга эътибор
кучайтирилади. Болаларда қайси фазилатларни тарбиялашни ўқитувчиларимиз ҳар хил
тушунишса, бу уларнинг ҳар хил “уруғ”экишига сабаб бўлмайдими? Ҳар хил “уруғ” экиш
эртага ҳар хил “ҳосил”га олиб келмайдими? Миллий педагогикамиз
арбобларидан бири,
фазилатлар асосида тарбиялаш концепциясининг жонкуяри Абдулла Авлоний тарбиянинг
мақсадини ҳам, натижасини ҳам фазилатларда кўрган
. Аллома бир аср наридан туриб:
«Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир!»,
деб ҳайқириб турибди-ку!
Бир ойда бир марта “Тарбиявий соат” дарсларида ролли ўйинларни ташкил қилиб
бориш. Масалан, бошланғич синфларда 9 ой давомида 9 та ўйин сценарийси тузилади ва
ҳар ойда шу театрлаштирилган ўйинлар ижро этилади. Бу ўқувчиларнинг ўз устида ишлаш
қобилиятини, актёрлик салоҳиятини, ижодкорликни фикр теранликни ривожлантиради.
Агар ўқувчиларга бошланғич синфдан янги номланаётган “Тарбия” фанига ҳам маънавият
тушунчасини янада чуқурроқ киритилса, ўқувчилар ўзлаштириши ривож топиб бораверади.
Фойдаланилган адабиётлар
И. А. Каримов. “ Юксак маънавият- енгилмас куч” асари, 2008.
1. М.Холиқова, Ш. Эргашева. “Одобнома” - 4-синф дарслиги. Т.: “Янгийўл полиграф
сервис” нашриёти,2017.
2. С. Ҳ.Носирхўжаев, M.Ф. Лафасов , M.З.Зарипов. “Маънавият асослари”. Toшкент,
2005.