10
КОГНИТИВ ҚОБИЛИЯТЛАРНИ ТАШХИС ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ
Акбарова С. Н., психология фанлари номзоди
ЎзМУ, мустақил изланувчи
Телефон: +998946525126
sanobarakbarova@tashpmi.uz
Аннотация: Ўсмирлар когнитив қобилиятларини ташхис қилиш учун қоғоз-қалам
шаклида ўтказиладиган кўпчилик тестлар чегараланган вақт ичида амалга оширилади.
Уларнинг кўпчилигини гуруҳий тарзда ўтказиш мумкин ва бунда муайян қонун-қоидага
амал қилиш зарур. Мақолада ушбу қоидалар ёритилган.
Калит сўзлар: когнитив қобилият, тест, психодиагностика, синалувчилар гуруҳи,
йўриқнома, ўсмирлар.
Abstract: Most paper-pencil tests to diagnose adolescents’ cognitive abilities are limited in
time. Most of them can be held in groups, and it is necessary to follow certаin rules. The article
describes these rules.
Keywords: cognitive abilities, test, psychodiagnostics, group of subjects, instruction,
adolescents.
Аннотация: Большинство тестов в форме бумага-карандаш для диагностики когнитивных
способностей подростков проводятся в течении ограниченного времени. Многие из них
можно проводить в группах, и необходимо соблюдать определенные правила. В статье
описаны эти правила.
Ключевые слова: когнитивные способности, тест, психодиагностика, группа испытуе-
мых, инструкция, подростки.
Когнитив қобилиятлар “Инсон қобилиятлари таксономияси”нинг энг катта қисмини
эгаллаб, у ўз ичига 21 турдаги қобилиятларни қамраб олади [1]. Улар билиш жараёнлари-
ни акс эттирар экан деярли барча фаолият турларида, касб-ҳунарлар доираларида муҳим
роль ўйнайди.
Ўқувчи ёшларда когнитив қобилиятларнинг намоён бўлишини ўрганиш билан уларнинг
психик жиҳатдан ривожланишининг ўзига хос томонларини қайд этиш мумкин. Ўсмир
ёшдаги ўқувчиларда эса когнитив қобилиятларни ўрганиш натижасида уларнинг ўзлари
қизиққан касб-ҳунар доирасида қобилиятларининг қай даражада мослигини аниқлашга
ёрдам беради ва шу асосда касбга йўналтириш ишларини илмийлигини таъминлайди.
Биз хориждаги илғор тажрибани ўрганган ҳолда, ҳамда тегишли адаптация, қайта иш-
лаб чиқиш, мослаштириш ва стандартлаштириш каби фаолиятларни олиб бориш нати-
жасида когнитив қобилиятларнинг 14 тасини ташхис қилувчи методикаларни маҳаллий
шароитда ўрта мактабларнинг 9-синфида таҳсил олувчи ўқувчилар учун тайёрлашга му-
шарраф бўлдик [2-9].
Когнитив қобилиятларни ташхис қилишда қўлланилувчи кўп сонли психометрик тест-
лар муайян вақт ичида бажарилиши талаб қилинади. Уларнинг баъзиларига 1,5 дақиқа
вақт берилса, айримларига 20 дақиқа чегараланган вақт берилади (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |