248
10
5
Ғоялар кўлами қобилияти
Муқобил
фойдаланиш
6
6
Оригиналлик қобилияти
Муқобил фойдаланиш
6
7
Муаммони ҳис қилиш қобилияти
*
8
Дедуктив тафаккур қобилияти
Дедукция
20
9
Индуктив тафаккур қобилияти
Ҳарфлар мажмуаси
7
10
Маълумот изчиллиги қобилияти
Йўриқномалар кетма-
кетлиги
5
11
Мослашувчанлик қобилияти
*
12
Математик
тафаккур
6Х2
20
13
Ҳисоб-китоб
Ҳисоб-китоб
8
14
Эслаб қолиш
Визуал хотира
**
15
Идрок
тезлиги
Белги ва объектларни
таққослаш
1,5
16
Якунлаш тезлиги
Яширин сўзлар
4
17
Яширин предметни таниш
Яширин шаблон
5
18
Визуаллаштириш
Букланган қоғоз
6
19
Фазовий мўлжал
*
20
Ихтиёрий диққат
*
21
Вақтни тақсимлаш
*
* - Ўзбекистонда мослаштирилган ва стандартлаштирилган тест йўқ
** - вақт чегараланмаган
1-жадвалда вақти аниқ келтирилган тестларни нафақат
якка тартибда, балки гуруҳий
тарзда ҳам ўтказиш имконияти мавжуд. Лекин бунинг учун муайян қонун-қоидаларга амал
қилиш зарур ҳисобланади. Биз уларни қуйида келтирамиз.
1. Тестни ўтказаётган психолог ҳар бир тест моҳияти билан тўлиқ танишиб чиқиши
ва уни ўтказиш кўникмасига эга бўлиши керак.
2. Бу каби тестларнинг аксарияти мактаб ўқувчиларимизга нотаниш ва ноодатий
бўлгани сабабли, тестни бошлашдан аввал улар ҳақида батафсил маълумот беришга катта
аҳамият берилиши керак. Деярли барча тестларнинг ёзма йўриқномаси мавжуд бўлиб, улар
билан танишиб чиқишга синалувчиларга етарли вақт ажратилиши шарт. Лекин бундан
ташқари оғзаки равишда ҳам қўшимча тушунтиришни амалга ошириш зарур. Чунки ай-
рим ўқувчилар айнан оғзаки нутқ усулида баён этилганида яхшироқ тушунадилар. Баъзи
ҳолатларда доскада мисоллар келтирилиши ҳам мақсадга мувофиқдир.
3. Иштирокчилар имкон қадар стол ёки партада якка тартибда ўтиришлари лозим. Бу
ҳолат синалувчиларни бир бирларининг ишларига чалғимаслик ва кўчирмасликни таъмин-
лайди.
4. Тестни ишлашга керакли мотивацияни ҳосил қилиш учун иштирокчиларга қуйидаги
жумлаларни айтиш фойдалидир:
а) “Бу имтиҳон эмас”
б) “Тест натижалари сизни синф журналингизга баҳо сифатида ёзилмайди”
в) “Тестни ўтказишдан мақсад сизни энг кучли қобилиятларингизни аниқлашдан ибо-
ратдир. Бу эса келажакда ўзингиз учун тўғри касб-ҳунар танлашингизга ёрдам беради”
г) “Бирон тестни ишлашда қийинчиликни ҳис қилсангиз, хафа бўлманг. Агар баъ-
зи тестлар сиз учун қийин туюлса, қолганлари онсон бўлиши мумкин. Ҳатто қийин
кўринганларини ҳам имкон қадар кучингиз етганича охирги дақиқаларгача
ишлашга
ҳаракат қилинг”
д) “Агар бировдан кўчириб ишласангиз, сиз ўзингизни эмас, балки сиз ишини кўчирган
бошқа бировнинг қобилиятини текширган бўласиз. Лекин бундан сиз ҳеч қандай фойда
кўрмайсиз, балки вақтингизни беҳуда кетказган бўласиз”
5. Вақт чегараланиши билан характерланувчи тест топшириқларини ишлашга фақат
“старт” буйруғидан сўнг рухсат берилади. Унгача ҳеч кимга топшириқлар варағини очиш-
га рухсат берилмайди.
6. Тестни бажариш вақти тугаши билан психолог баланд овозда “стоп” буйруғини
беради ва синалувчилар ишларини давом эттиришига бир сония ҳам рухсат берилмайди.
249
10
7. Чегараланган вақтда ўтказиладиган тестларни ҳамма бир вақтда тугатиши ва ҳаммадан
зудлик билан йиғиб олиш учун қуйидаги усулни амалга ошириш керак. Тест бошлангунга
қадар ҳар бир 4 та ўқувчига улар ичидан битта жавобгар шахс тайинланади. Бу жавоб-
гар чаққон ҳаракатлана олиши керак. Сўнг уларнинг вазифалари тушунтирилади. “Стоп”
буйруғини эшитишлари билан ўзининг ва ўзига бириктирилган иштирокчиларнинг жавоб
варағларини тезлик билан қўлига олиб психолог столига етказиб тахлаб қўяди. Бу вази-
фани жавобгарлар қандай тушунганларини текшириб кўриш шарт. Яъни психолог бутун
гуруҳга жавобгарлар ҳаракатини текшириш учун иммитация ҳаракатини
амалга ошири-
шини айтади. Ҳамма психологнинг “старт” буйруғини кутади, сўнг ролга киришган ҳолда
худди тестни ишлаётгандек ҳаракат қилишади. Кейин психолог “стоп” буйруғини айтади.
Бу вақтда жавобгарлар тезлик билан ўрнидан туриб шериклари ва ўзининг тестларини
(қўлида аслида қоғоз бўлмайди, ҳаракатларни ҳавода бажаради, худди қўлига тест олиб
чиқаётгандек ҳаракатларни бажаради) олиб психолог столи томон чиқишади. Қайси жа-
вобгар бу ҳаракатларни нотўғри бажарса, у бошқа жавобгарларнинг ҳаракатини кузатгани
учун нима қилиш кераклигини тушуниб олади. Шундан сўнггина ҳақиқий тестни ишлаш-
га ўтиш мумкин.
8. Тестни бажариш вақтида тўлиқ тинч муҳит таъминланган бўлиши лозим. Синалув-
чилар баланд овозда кимгадир мурожаат қилиши тақиқланади.
Шунинг учун тестни ба-
жаришга доир барча саволлар тест бошлангунича берилиши керак. Тест моҳияти барча
ўқувчиларга тўлиқ тушунарли бўлганидан сўнггина тест топшириқларига ўтиш мумкин
бўлади.
9. Чегараланган вақт тугашига озгина қолганида психолог 1 дақиқа (қисқа вақтли тест-
ларда 15 сония) вақт қолганини огоҳлантиради.
10. Ўсмирларда бир вақтда кетма-кет тестларнинг ўтказилишида улар 1 – 2 соатдан
ошмаслиги керак.
11. Нисбатан мураккаб тестлар, жумладан, математик тафаккур, дедуктив тафаккур, ин-
дуктив тафаккур, ёзма маттни тушуниш каби қобилиятларни аниқлашга қаратилган тест-
ларни ўтказишда йилнинг қайси вақтида ўтказилишига аҳамият бериш зарур. Уларни ёзги
таътил тугаши билан дарҳол ўтказиш тавсия этилмайди, чунки ўқувчиларнинг диққатлари
3 ойлик таътил давомида бироз сустлашади. Мураккаб тестларни ишлашни ўқиш бошланга-
нидан кейин бир ой ўтиб ёки энг яхшиси ўқув йилининг ўрталарида ўтказиш яхши натижа
беради.
12. Ўқувчи ёшларнинг ўзига хос хусуиятларидан келиб чиққан ҳолда
тестларни
ўтказишни дастлаб мураккаб ва узоқроқ давом этувчиларидан бошлаш мақсадга мувофиқ.
Биз тадқиқотимиз давомида шунга амин бўлдикки, агар тестларни энг онсонидан бошлаб
ўтказилса, кейинги тестларнинг қийинчилигини билган кўпчилик ўқувчиларда уни ишлаш-
га иштиёқи бўлмай қолар экан. Чунки улар солиштирадилар ва онсонига ўрганиб қолган
бўладилар. Шунинг учун ҳам тестлар кетма-кетлигини тузганда дастлаб мураккаб ва узоқ
вақт ўтадиган тестларни ўтказиш кейин эса онсон ва қизиқарлироқ бўлганларига ўтиш тав-
сия этилади. Ўсмирлар психологиясидан келиб чиққан ҳолда деярли кўпчилик тестлари-
мизни қизиқарли қилиб тузганмиз.
Когнитив қобилиятларни аниқловчи чегараланган вақтда ўтказиладиган тестларни
юқорида баён этилган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказилсагина, ўқувчиларни ҳаққоний
баҳолаш мумкин бўлади. Бунинг учун эса психолог етарли даражада билим, кўникма ва
малакага эга бўлиши талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: