2-жорий назорат Қуйидаги тестларни ечинг



Download 29,19 Kb.
Sana31.03.2022
Hajmi29,19 Kb.
#521476
Bog'liq
2-жорий назорат (1)


2-жорий назорат
Қуйидаги тестларни ечинг:
1.Ҳозирги замон рақобатли бозорида меҳнатга бўлган талаб қандай аниқланади?
а) иш ҳақи даражаси билан
б) ишчи кучи миграцияси билан
в) касаба уюшмалари фаоллигининг кучайиши билан
г) ишга лаёқатли аҳоли сони билан
2.Тўлиқ бандлик деганда нимани тушунасиз:
а) иқтисодиётда таркибий ва циклик ишсизликнинг амал қилишини
б) ишсизлик нолга тенг бўлган ҳолат
в) фақат циклик ишсизликнинг мавжудлиги
г) ишсизлик табиий даражасининг амал қилиши
3.Агар қисқа муддатли Филлипс эгри чизиғи ўнгга силжиса, бу иқтисодиётда:
а) инфляция суръати ошганини ва ишсизлик даражаси пасайганлигини
б) инфляция суръати пасайиб, ишсизлик даражаси ошганлигини
в) ишсизлик даражаси ва инфляция суръати ошганлигини
г) ишсизлик даражаси ўзгармаслиги шароитида инфляция суръати ўсганлигини
4. А.Оукен қонуни қандай боғлиқликни ифодалайди?
а) инфляция ва ишлаб чиқариш даражаси ўртасидаги боғлиқликни
б) ишсизлик ва ишлаб чиқариш даражаси ўртасидаги боғлиқликни
в) инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқликни
г) пул массаси ва ишлаб чиқариш даражаси ўртасидаги боғлиқликни
5. Қуйида келтирилган кишилар тоифаларидан кимлар институционал аҳолига киради?
а) талабалар
б) ногиронлар
в) пенсионерлар
г) уй бекалари
д) тиламчилар
6. Яқинда янгитдан ишга жойлашишига ишонаётган киши қайси тоифа аҳолига киради:
а) бандлар тоифасига киради
б) ишсизлар қаторига киради
в) ишчи кучи таркибида ҳисобга олинмайди
г) тўлиқсиз банд сифатида қаралади
д) иш топишга умидини йўқотган сифатида қаралади
7. Агар инсон бетоб ва ишлай олмаса, қуйидаги жавоблардан қайси бири тўғри бўлади?
а) бандлар тоифасига киради
б) ишсизлар қаторига киради
в) ишчи кучи таркибида ҳисобга олинмайди
г) тўлиқсиз банд сифатида қаралади
д) иш топишга умидини йўқотган сифатида қаралади
8. Мажбурий ишсизликнинг мавжуд бўлиши:
а) Меҳнат бозоридаги ортиқча талаб шароитида иш ҳақи ўсмайди, деган Кейнснинг таклифи билан изоҳланади
б) Меҳнат бозоридаги ортиқча талаб шароитида иш ҳақи пасаймайди, деган Кейнснинг таклифи билан изоҳланади
в) ҳатто классик мактаб иқтисодчилари томонидан тан олинади
г) ишсизлик умумий даражасида унчалик роль ўйнамайди
9. Иқтисодиётдаги пасайиш туфайли ишини йўқотган қайси турдаги ишсизлар тоифасига киради:
а) фрикцион ишсизлик шаклига
б) таркибий ишсизлик шаклига
в) циклик ишсизлик шаклига
д) мавсумий ишсизлик шаклига
10. Оукен қонунига кўра, ҳақиқий ишсизлик даражасининг табиий даражадан 2% га ошиши ЯММ ҳақиқий ҳажмининг потенциал ҳажмдан қанчага ортда қолишини билдиради:
а) 2%
б) 3%
в) 4%
г) 5%
11. Агар номинал даромад 8% га, нарх даражаси эса 10% га ошса, у ҳолда реал даромад қандай ўзгаради:
а) 2% га кўтарилади
б) 18% га ошади
в) 2% га пасаяди
г) 18% га пасаяди
12. Кутилмаган инфляциядан кимлар камроқ азият чекади:
а) қайд қилинган номинал даромад оладиган фуқаролар
б) номинал даромади нарх даражасига қараганда, секинроқ ўсаётган фуқаролар
в) пул жамғармаларига эга бўлган фуқаролар
г) нархлар паст бўлган вақтда қарздор бўлиб қолган фуқаролар
13. Қуйида келтирилганлардан қайси бири ишлаб чиқариш харажатларининг ўсиши билан белгиланадиган инфляцияга алоқадор эмас:
а) бандлик ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши
б) маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатлар қийматининг ўсиши
в) иш ҳақининг қувиб ўтувчи ўсиши
г) таклиф шоклари
д) фоиз ставкасининг ўсиши
14. Ялпи сарфларнинг ўсиши инфляцияга олиб келади, қачонки:
а) иқтисодиёт тўлиқ бандлик шароитида ривожланади
б) ҳақиқий ва потенциал ЯММ ҳажмлари тенг бўлади
в) ишчи кучи сони ўсмайди
г) фақат а) ва б) жавоблар тўғри
15. Жадаллашган инфляция даврида фоиз ставкаси:
а) тушиб кетади, чунки пулнинг нархи тушади
б) тушиб кетади, чунки бандлик даражаси пасаяди
в) ўсади, чунки пулнинг нархи пасаяди
г) ўсади, чунки бандлик даражаси пасаяди
16. Инфляция нима билан боғлиқ бўлиши мумкин:
а) фақат ЯММ нинг ўсиши билан
б) ЯММ нинг ривожланиш манбаидан келиб чиқиб, унинг ўсиши ёки пасайиши билан
в) фақат ЯММ нинг пасайиши билан
г) агар иқтисодиёт тўлиқ бандлик шароитида ривожланса, ЯММ нинг ўсиши билан
17. Кутилмаган инфляция туфайли ўсаётган хатарга жавоб нима ҳисобланади:
а) банклар томонидан тақдим этиладиган ссудалар хатари учун мукофот белгилаш
б) ҳукуматнинг қайд қилинган даромад олувчи шахсларга трансферт тўловларини индексациялашни амалга оширишга уринишлари
в) банкларнинг харидорларга ўзгарувчан ставкаларда ипотека кредитлари асосида кўчмас мулкни сотишга уриниши
г) кишиларнинг инфляция даврида қадрсизланмайдиган активларга пул қўйишга уриниши
18. Кутилмаган инфляция одатда қандай боради:
а) иқтисодий зарарнинг мавжудмаслиги билан
б) иқтисодиёт самарадорлигининг пасайиши билан
в) бойлик ва даромадларнинг қайта тақсимланиши билан
г) фақат б) ва в) жавоблар тўғри
19. Келтирилган ҳаракатлардан қайси бири индивид кутилмаган инфляция хатаридан суғурталанадиган восита сифатида чиқади?
а) узоқ муддатли даврда иш ҳақини индексациялашни кўзда тутадиган бандни меҳнат шартномасига киритиш
б) инфляцияни кучайтирадиган қўйилмалар бўйича ставкаларни индексациялаш
в) ўз дўстига банк фоизидан паст фоиз ставкаларида ссудалар тақдим қилиш
г) банкдан олинган кредитлар асосида янги бизнес очиш
20. Қуйида келтирилган тушунчалардан қайси бири ишбилармонлик цикли босқичларига кирмайди?
а) инфляция б) рецессия в) пасайиш г) юксалиш д) жонланиш
21. Ялпи талаб эгри чизиғи ниманинг натижасида ўнгга силжиши мумкин:
а) нарх даражасининг пасайиши
б) нарх даражасининг ўсиши
в) импорт харидлар самараси таъсирида
г) аҳоли даромадларига солиқларнинг пасайиши
22. Агар иқтисодиётдаги вазият ялпи таклифдаги Кейнс кесмасига мос келмаса, ялпи талабнинг ошиши нимага олиб келади?
а) нархларнинг ўсиши ва реал ЯММ ҳажмининг пасайишига
б) нархлар ва реал ЯММ ҳажмининг пасайишига
в) нархлар даражаси ўзгармаган ҳолда реал ЯММ нинг ўсишига
г) нархлар ва реал ЯММ ҳажмининг ўсишига
23. Агар иқтисодиётдаги вазият ялпи таклифнинг классик кесмасига мос келса, ялпи талабнинг ўсиши нимага олиб келади?
а) нархларнинг ўсиши ва реал ЯММ ҳажмининг пасайишига
б) ЯММ реал ҳажми ўзгармаган ҳолда нархларнинг ўсишига
в) нархлар даражаси ўзгармаган ҳолда реал ЯММ нинг ўсишига
г) нархлар ва реал ЯММ ҳажмининг ўсишига
24. Агар иқтисодиётдаги вазият ялпи таклифнинг оралиқ кесмасига мос келса, ялпи талабнинг ўсиши нимага олиб келади?
а) нархларнинг ўсиши ва реал ЯММ ҳажмининг пасайишига
б) ЯММ реал ҳажми ўзгармаган ҳолда нархларнинг ўсишига
в) нархлар даражаси ўзгармаган ҳолда реал ЯММ нинг ўсишига
г) нархлар ва реал ЯММ ҳажмининг ўсишига
25. Ялпи таклиф салбий фалажи қисқа муддатли даврда иқтисодиётда қандай оқибатларга олиб келади?
а) нархлар даражаси ва ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига
б) нархларнинг ўсиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига
в) нархлар ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига
г)нархларнинг пасайиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига
26.Иқтисодиётда пул таклифининг пасайиши график кўринишида қуйидаги силжиш орқали тасвирланиши мумкин:
а) эгри чизиқ чапга силжийди, ишлаб чиқариш ва бандлик ҳажми ошади
б) AS эгри чизиғи ўнгга силжийди
в) AD эгри чизиғи чапга силжийди
г) AD эгри чизиғи ўнгга силжийди
27. Агар истеъмолчилар жорий истеъмол сарфларини оширишга қарор қилсалар, у ҳолда қисқа муддатли даврда::
а) маҳсулот ишлаб чиқариш ва бандлик ҳажми кўпаяди
б) маҳсулот ишлаб чиқариш ва бандлик ҳажми қисқаради
в) ўзгармас ишлаб чиқариш ва бандлик шароитида нарх даражаси ошади
г) ўзгармас ишлаб чиқариш ва бандлик шароитида нархлар даражаси пасаяди
28. Нарх омиллари қуйидаги ҳаракатлардан қайси бирини кўрсатади:
а) AS ялпи таклиф эгри чизиғи бўйича
б) эгри чизиқни ўнгга силжитади
в) эгри чизиқни чапга силжитади
г) эгри чизиқ ҳолати ўзгармайди
29. Агар давлат харажатлари кўпайса, у ҳолда:
А) ялпи таклиф қисқаради, ялпи талаб кўпаяди;
Б) ялпи талаб ҳам, ялпи таклиф ҳам кўпаяди;
В) ялпи талаб ортади, ялпи таклиф ўзгармайди;
Д) ялпи таклиф ортади, ялпи талаб қисқаради.
30. Агар шахсий даромад солиғи оширилса, у ҳолда:
А) ялпи талаб ҳам, таклиф ҳам ортади
Б) ялпи таклиф қисқаради, ялпи талаб эса ўзгармайди
В) ялпи талаб ҳам, таклиф ҳам қисқаради
Д) ялпи талаб қисқаради, ялпи таклиф ўзгармайди
Download 29,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish