Масъул муҳаррир


ЎҚУВЧИЛАРНИ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР РУХИДА ТАРБИЯЛАШ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ЎҚУВЧИЛАРНИ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР РУХИДА ТАРБИЯЛАШ
Арабова Зебинисо Садриддиновна
Бухоро вилояти Олот тумани 11-умумтаълим
мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
Аннотация: Mақолада асосан бошланғич ва юқори синф ўқувчиларининг онгини маъ-
навий тарбия билан бойитиб, миллий анъана ва қадриятларимизни сингдиришдан ибо-
ратдир.
Таянч сўзлар: Маънавият, маданият, миллий анъана, қадрият
Ер юзидаги ҳар бир миллат фақат унинг ўзига хос бўлган анъана ва қадрятлари билан 
алоҳида ажралиб туради. Табиийки, ҳар қайси бойлиги бўлган бундай қадрият ва анъ-
аналар бир икки кунда пайдо бўлиб қолмаган. Инсониятнинг неча минг йиллик тарихий 
тажрибаси шуни кўрсатадики, бирор бир нарсанинг анъанага, айниқса, қадриятга айла-
ниши узоқ даврни талаб қилади. Йиллар, асрлар давомида муайян қараш, одат, тушунча, 
тажрибалар, замонлар, авлодлар синовидан ўтади, сайқал топиб боради. Агар улар кейин-
ги авлодлар томонидан ҳам қабул қилинса, давом эттирилиб, урф-одатга айланса, демакки, 
энди уларни миллий анъана ва қадрият деб аташ мумкин бўлади.
“Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида ярати-
лади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг 
бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. 
Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало 
шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни 
мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб 
вояга етказиш – таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, 
деб қабул қилишимиз керак. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни 
талаб этади”. Ислом Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари
Биз одатда маънавият ҳақида, унинг маъно-мазмуни, ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти 
ҳақида кўп гапирамиз. Лекин негадир аксарият ҳолларда кўпчилик маънавият ўзи нима?
деган саволга аниқ ва лўнда жавоб беришга қийналади.
Мен бу борадаги фикрларни инкор этмаган ҳолда, «маънавият» тушунчасининг мазмуни 
фақат «маъни», «маъно» деган сўзлар доирасида чегараланиб қолмайди, деб ўйлайман. 
Нега деганда, инсонни инсон қиладиган, унинг онги ва руҳияти билан чамбарчас боғланган 
бу тушунча ҳар қайси одам, жамият, миллат ва халқ ҳаётида ҳеч нарса билан ўлчаб 
бўлмайдиган алоҳида ўрин тутади. Шу фикрни мантиқий давом эттириб, маънавият - 
инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини 
бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг 
барча қарашларининг мезонидир, десак, менимча, тарихимиз ва бугунги ҳаётимизда 
ҳар томонлама ўз тасдиғини топиб бораётган ҳақиқатни яққол ифода этган бўламиз. 
Менинг назаримда, «маънавият» тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, 
маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади. Шунинг 
учун ҳам бу мавзуда фикр юритганда, мазкур қарашларнинг барчасини умумлаштириб, кенг 
маънодаги «маънавият» тушунчаси орқали ифода этиш мумкин. Маънавиятнинг негизи 
ва маъно-мазмунини белгилайдиган асосий хусусиятлар, биринчи галда инсоннинг руҳий 
покланиши ва қалбан улғайиши ҳақида гапирар эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор 
беришимиз лозим.(“Yuksak ma’naviyat yengilmas kuch”I Karimov asaridan)
Чиндан ҳам, агар одамзот бу дунёда руҳан пок бўлиб, иродаси бақувват, иймони бутун, 
виждони уйғоқ бўлиб яшамас экан, инсон ҳаётининг қандай маъноси қолади? Мана шу 
савол ҳар бир соғлом фикрлайдиган одамни ҳамиша ўйлантириши, сергакликка чорлаб 
туриши зарур. Бундай эзгу мақсадларга эса, фақат юксак маънавият, узлуксиз маънавий 
тарбия орқалигина эришиш мумкин. Маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар 
давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида 
аччиқ, баъзида қувончли сабоқлари билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради. Айниқса, 
табиатга, одамларга яқинлик, доимо яхшиликни ўйлаб яшаш, ҳалол меҳнат қилиш, дунёнинг 
тенгсиз неъмат ва гўзалликларидан баҳраманд бўлиш маънавиятга озиқ беради, уни янада 


252
10
кучайтиради.
Маънавият - кишиларнинг эгаллаган билимлари, қадриятлари, маданияти, олган 
билимларини ҳаётда қўллай билиш каби ҳолатлар билан белгиланса, маънавий ва маданий 
мерос “тарихий бойлик сингари” аждодлар томонидан қолдирган маънавий мерос ичидан 
миллатнинг шу кундаги ҳаётига асқотиб турган қисмидир. Ота-боболаримизнинг бой 
маънавий ва маданий хазинасидан бизга фақат бир қисмигина етиб келган. Улар маънавий 
ёки маданий сифатида қаралади.
Маънавият оиладан, киндик қони тўкилган маскандан бошланади. Оилада болага 
қандай тарбия берилса, шундай камол топиб бораверади. “Қуш инида кўрганини қилади ” 
деганларидай бола бир навниҳол уни қандай парвариш қилинса, шундай ўсади.
Халқимизнинг “Ўз қадрини билган сўз қадрини билади” деб айган сермаъно 
фикрлари орқали биз мадрасаларимиз, муқаддас китобларимиз, унутилган байрамларимиз, 
удумларимиз, одатларимиз, қайтиб келаётган бир замонда, ўз она тилимиз, тарихимиз, 
маданиятимиз, муносиб ўринни топаётган бир даврда ўзбекман деган ҳар бир инсон ўз юрти 
кечмиши ва ҳозирини мукаммал билмоғи, ўз она тилисининг заргари бўлмоғимиз лозим.
Таълим жараёнига назар ташлайдиган бўлсак, бир қанча қомусий олимларимизнинг 
яратган миллий меросларига кўзимиз тушади. Бу албатта бошланғич синфдан бошлаб, 
ўқувчиларга тарихни англаш уни асраш учун ўргата борилади. Бир қанча олимларимизнинг 
фикрлари, ўгит, панд-насихатлари, асарлари бошланғич синф китобларида, яъни 
“Ўқиш”,”Одобнома”, “Она- тили”, “Алифбе”каби китобларда “Она-Ватан ”, “Аждодлар 
мероси-фахр ва ифтихоримиз”, ”Буюк аждодларимизнинг ибратли ишлари” каби бўлимларда 
ўз аксини топган. Президентимиз айтганидай “Энг буюк жасорат-бу маънавий жасорат”дир. 
Албатта маънавиятини, ўз кадр -қимматини билган шахс етук инсондир. Маънавиятини 
билмаган шахс эса “манқурт” га ўхшайди.
Мактабда ҳар бир фанга тарбиявий мақсад ҳам сингдирилади. Ҳар бир машғулотнинг 
асосий мақсадларидан бири – ўқувчига у ёки бир фазилат мазмунини сингдиришдан иборат. 
Мактабда, коллеж ва лицейда, олий таълим муассасасида таълим ва тарбия уйғун ҳолда олиб 
борилади. “Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин” деган мақолдан (буни “ўқитиш осон, 
тарбиялаш қийин”, деса ҳам бўлар) келиб чиққан ҳолда, биринчи навбатда тарбияга эътибор 
кучайтирилади. Болаларда қайси фазилатларни тарбиялашни ўқитувчиларимиз ҳар хил 
тушунишса, бу уларнинг ҳар хил “уруғ”экишига сабаб бўлмайдими? Ҳар хил “уруғ” экиш 
эртага ҳар хил “ҳосил”га олиб келмайдими? Миллий педагогикамиз арбобларидан бири, 
фазилатлар асосида тарбиялаш концепциясининг жонкуяри Абдулла Авлоний тарбиянинг 
мақсадини ҳам, натижасини ҳам фазилатларда кўрган. Аллома бир аср наридан туриб: 
«Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир!», 
деб ҳайқириб турибди-ку! 
Бир ойда бир марта “Тарбиявий соат” дарсларида ролли ўйинларни ташкил қилиб 
бориш. Масалан, бошланғич синфларда 9 ой давомида 9 та ўйин сценарийси тузилади ва 
ҳар ойда шу театрлаштирилган ўйинлар ижро этилади. Бу ўқувчиларнинг ўз устида ишлаш 
қобилиятини, актёрлик салоҳиятини, ижодкорликни фикр теранликни ривожлантиради. 
Агар ўқувчиларга бошланғич синфдан янги номланаётган “Тарбия” фанига ҳам маънавият 
тушунчасини янада чуқурроқ киритилса, ўқувчилар ўзлаштириши ривож топиб бораверади. 
Фойдаланилган адабиётлар
И. А. Каримов. “ Юксак маънавият- енгилмас куч” асари, 2008.
1. М.Холиқова, Ш. Эргашева. “Одобнома” - 4-синф дарслиги. Т.: “Янгийўл полиграф 
сервис” нашриёти,2017.
2. С. Ҳ.Носирхўжаев, M.Ф. Лафасов , M.З.Зарипов. “Маънавият асослари”. Toшкент,
2005.


253

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish