249
10
7. Чегараланган вақтда ўтказиладиган тестларни ҳамма бир вақтда тугатиши ва ҳаммадан
зудлик билан йиғиб олиш учун қуйидаги усулни амалга ошириш керак. Тест бошлангунга
қадар ҳар бир 4 та ўқувчига улар ичидан битта жавобгар шахс тайинланади. Бу жавоб-
гар чаққон ҳаракатлана олиши керак. Сўнг уларнинг вазифалари тушунтирилади. “Стоп”
буйруғини эшитишлари билан ўзининг ва ўзига бириктирилган иштирокчиларнинг жавоб
варағларини тезлик билан қўлига олиб психолог столига етказиб тахлаб қўяди. Бу вази-
фани жавобгарлар қандай тушунганларини текшириб кўриш шарт. Яъни психолог бутун
гуруҳга жавобгарлар ҳаракатини текшириш учун иммитация ҳаракатини амалга ошири-
шини айтади. Ҳамма психологнинг “старт” буйруғини кутади, сўнг ролга киришган ҳолда
худди тестни ишлаётгандек ҳаракат қилишади. Кейин психолог “стоп” буйруғини айтади.
Бу вақтда жавобгарлар тезлик билан ўрнидан туриб шериклари ва ўзининг тестларини
(қўлида аслида қоғоз бўлмайди, ҳаракатларни ҳавода бажаради, худди қўлига тест олиб
чиқаётгандек ҳаракатларни бажаради) олиб психолог столи томон чиқишади. Қайси жа-
вобгар бу ҳаракатларни нотўғри бажарса, у бошқа жавобгарларнинг ҳаракатини кузатгани
учун нима қилиш кераклигини тушуниб олади. Шундан сўнггина ҳақиқий тестни ишлаш-
га ўтиш мумкин.
8. Тестни бажариш вақтида тўлиқ тинч муҳит таъминланган бўлиши лозим. Синалув-
чилар баланд овозда кимгадир мурожаат қилиши тақиқланади. Шунинг учун тестни ба-
жаришга доир барча саволлар тест бошлангунича берилиши керак. Тест моҳияти барча
ўқувчиларга тўлиқ тушунарли бўлганидан сўнггина тест топшириқларига ўтиш мумкин
бўлади.
9. Чегараланган вақт тугашига озгина қолганида психолог 1 дақиқа (қисқа вақтли тест-
ларда 15 сония) вақт қолганини огоҳлантиради.
10. Ўсмирларда бир вақтда кетма-кет тестларнинг ўтказилишида улар 1 – 2 соатдан
ошмаслиги керак.
11. Нисбатан мураккаб тестлар, жумладан, математик тафаккур, дедуктив тафаккур, ин-
дуктив тафаккур, ёзма маттни тушуниш каби қобилиятларни аниқлашга қаратилган тест-
ларни ўтказишда йилнинг қайси вақтида ўтказилишига аҳамият бериш зарур. Уларни ёзги
таътил тугаши билан дарҳол ўтказиш тавсия этилмайди, чунки ўқувчиларнинг диққатлари
3 ойлик таътил давомида бироз сустлашади. Мураккаб тестларни ишлашни ўқиш бошланга-
нидан кейин бир ой ўтиб ёки энг яхшиси ўқув йилининг ўрталарида ўтказиш яхши натижа
беради.
12. Ўқувчи ёшларнинг ўзига хос хусуиятларидан келиб чиққан ҳолда тестларни
ўтказишни дастлаб мураккаб ва узоқроқ давом этувчиларидан бошлаш мақсадга мувофиқ.
Биз тадқиқотимиз давомида шунга амин бўлдикки, агар тестларни энг онсонидан бошлаб
ўтказилса, кейинги тестларнинг қийинчилигини билган кўпчилик ўқувчиларда уни ишлаш-
га иштиёқи бўлмай қолар экан. Чунки улар солиштирадилар ва онсонига ўрганиб қолган
бўладилар. Шунинг учун ҳам тестлар кетма-кетлигини тузганда дастлаб мураккаб ва узоқ
вақт ўтадиган тестларни ўтказиш кейин эса онсон ва қизиқарлироқ бўлганларига ўтиш тав-
сия этилади. Ўсмирлар психологиясидан келиб чиққан ҳолда деярли кўпчилик тестлари-
мизни қизиқарли қилиб тузганмиз.
Когнитив қобилиятларни аниқловчи чегараланган вақтда ўтказиладиган тестларни
юқорида баён этилган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказилсагина, ўқувчиларни ҳаққоний
баҳолаш мумкин бўлади. Бунинг учун эса психолог етарли даражада билим, кўникма ва
малакага эга бўлиши талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: