614080
УМУМИЙ
БИОЛОГИЯ
Ўрта ма кта бни нг 10— 11- синфлари
учун дарслик
СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Ю. И. Полянский
тахрири остида
СССР Х а л к таълим и давлат комитети
К а й та иш ланган ўн са кки зи н ч и наш ридан та р ж и м а
Т О Ш К Е Н Т « Ў К И Т У В Ч И » 1990
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ю . И . П О Л Я Н С К И Й , А . Д . Б Р А У Н , Н. М . В Е Р З И Л И Н , А . С. Д А Н И Л Е В С К И Й , Л . Н. Ж И Н
К И Н , В. М К О Р С У Н С К А Я , К . М . С У Х А Н О В А
Б у дарслик коллектив авторлар томонидан ёэилган бўлиб, «Эволюцион таълимот» темасн
педагогика фанлари кандидвти В. М . К о р сун ска я га ; «Ц итологня асослари», «О рганиэм ларнинг
куп а йиш и ва индивидуал р нвож л аниш и» боблари профессорлар А. Д . Б раун, К М . С уханова,
Л . Н. Ж и н ки н га ; «Генетика асослари». «Ўсим ликлар, ҳайвонлар ва м икроорганнэм лар селек-
цияси» боблари проф. Ю . И. П о л янски й га ; «Э кология асослари» боби проф. А. С Д аннлев-
ски й га ; «Биосфера тў ғр и си д а гн таълимот асослари» ва «Биосфера эволюцииси. К иш и ла р фао-
лиятн натижаснда табиат ко н ун и я тл а р н н и н г буэилиш н» боблари С С С Р П е д а го гнка фанлари
академияси мухбир аъэоси Н. М . Верзилинга тегишли.
4 3 0 8 0 2 1 1 0 0 — 109
П ---------------------------------б л а н к э а ка э — 90
353 (0 4 ) — 00
@ «Просвешеиие», 1987
15ВИ 5 — 645— 01052— 3
© Уэбек тили гв та р ж и м а . 1990
www.ziyouz.com kutubxonasi
Кириш
Биология фанлари тирик организмлар тузилиш и ва ф ункцияларининг
хилма-хиллигини, уларнинг ривожланнш ини ва яшаш мухити билан ўэаро
муносабатини ўрганади. Биология фани ўрганадиган объект ва процесслар
канчал ик хилма-хил бўлмасин, уларнинг барчасини ўзига хос бўлган битта
умумий хусусият — хаёт бирлаштиради. Ана шу билан улар жонсиз таби-
ат жисмларидан — то ғ жинслари, минераллар ва шунга ўхш аш лардан туб-
дан ф арк килади.
Хаётнинг ўзи нима? Ж о кл и нарса жонсиэ нарсадан нима билан ф арк
килади? Барча тирик организмларга хос бўлган умумий хусусиятлар нима-
лардан иборат? М ана шу саволларга жавоб бериш ҳаётий ҳодисаларнинг
барча организмлар учун асосий ва умумий бўлган конуниятларини ўрга-
надиган фан — умумий биологиянинг вазифаларидан биридир.
Олимлар кўп асрлар давомида «ҳаёт жумбоғи»ни ҳал эта олмасдан,
унинг сифат ж иҳатдан ўзига хослиги Организмларда моддий бўлмаган ал-
лакандай илоҳий негиэ борлигига б о ғл и к деб ҳисобладилар ва уни «хаё-
тий куч» (латинча
уК аИ з) деб атадилар.
X IX асрда биология фани эришган муваффакиятлар ва Ч. Д а р вин то-
монидан органик оламнинг тарихнй ривожланнш н конунининг кашф этнли-
ши биологларнинг кўпчилигини идеалиэмдан воз кечиш га вэ ҳаётнинг мод
дий асосларини билган ҳолда асосий биологик муаммоларни ҳал килиш
йўлларини излашга м ажбур этди.
Уш бу китобда хаётнинг моддий конунларинн билнб олишда умумий
биологияда эришилган асосий муваффакиятлар баён этилган.
О рганик олам ўэгармай колмайди. Ерда ҳаёт пайдо бўлгандан бери
табиий моддий сабабларга кўра органик олам тўхтовсиз ривожланиб ке-
лади. О рганнк оламнинг тарихий ривожланиш и (эволюцияси) конунлари-
ни билиш умумий биологиянинг асосий вазифаларидан биридир.
Биология Ердаги ҳаётнинг ниҳоятда хилма-хил барча кўриниш ларини,
унинг турли дараж адаги: организм, популяция, тур, биогеоценоз, биосфе-
ра дараж асидаги туэилиш ини ўрганади. Усимликлар, ҳайвонлар, зам буруғ-
лар, микроблар организмини текш ириш уларнннг туэилиш хусусиятларини,
ҳуж айраларининг химиявий таркибини аниклаб, уларга хос бўлган хаёт
фаолиятн процессларини ва бош каларни билиб олишга имкон беради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
4
К и р и ш
Ўсимликлар, ҳайвонлар, зам буруғлар ва микроорганизмлар олами ни-
хоятда хилма-хил бўлиш ига карам ай, уларнинг тузилишида бирлик бор-
лиги аникланган Бу бирлик шундан иборатки, деярли барча организмлар-
нинг тузилиши негизида биологик структура бирлиги — хуж а йра етади
Турли организмлар хуж айраларининг тузилиш и ва хаёт фаолиятининг бир-
лиги органик оламнинг пайдо бўлиши умумийлигини ифодалайдиган энг
муҳим умумбиологик конуниятлардан биридир. Х уж а йр а н ин г структураси
ва функциясини ўрганиш умумий биологиянинг мухим вазифасидир. Ҳу-
жайрани ўрганишда унинг кўпайиш и, яъни хаётнинг моддий изчиллигини
давомийлигинн таъминлайдиган ходиса алоҳида ки зи ки ш ва аҳамият касб
этади.
Ҳар бир организм теварак-атрофидаги муҳит билан чамбарчас боғлан-
ган. Организм билан муҳит ўртасида ҳамма вакт узлуксиз равишда мод
далар ва энергия алмашиниб туради. Бунда организмлар ўз-ўзини бош ка
ришдек ажойиб кобилиятини намоён этади Бу нарса шунда ифодаланади
ки, организм ҳаёт экан, ўэ туэилиш ини, химиявий таркибини, физик хосса-
ларини саклайди. М асалан, иссикконли ҳайвонлар танасининг температу-
раси, теварак-атроф муҳит температурасининг ўзгариш ига карамай, до-
имо бир хил дараж ада сақланиш и яхши маълум. Ч уч ук сувда яшайдиган
амёбалар хужайраси ичидаги цитоплазманинг физик хоссаларини, тузлар-
таркибини, осмотик босимни доим бир хил саклаб туради Улар моддалар
ва энергия алмашинувини бош кариб, ўзининг бир бутунлигини саклаб ту
ради. О рганизмларнинг ўз-ўэини бош кариш механизмлари тўғрисидаги ма
сала умумий биологиянинг асосий масалаларидан биридир
Кейинги йилларда биология, химия, фиэикага якин бўлган ва молеку
ляр биология деб аталадиган фан соҳаси айникса жадал ривожланмокда
Унинг ваэифаси асосий ҳаётий ходисаларни (моддалар алмашинуви, ир-
сият, таъсирланиш ни) хуж айрани таш кил этувчи молекулалар дараж а
сида ўрганиш дан иборат М олекуляр биология одамнинг ҳаёт процессла-
рини бош кариш учун кенг истикбол очиб беради. О рганизм ларникг ўзга
рувчанлиги ва ирсияти тўғрисидаги фан ■
— генетика катта муваффакият-
ларга эришди. Бу фан ф акат назария соҳасида эмас, балки амалда ҳам мо-
лекуляр биология методларидан кенг фойдаланади. Генетика маданий ўсим-
ликлар навлари билан уй ҳайвонларн эотларининг м авжуд хнлларини ях-
шилаш ва янгиларини яратиш вазифа килиб кўйилган селекцияга асос бў-
либ хиэмат килади.
Медицинада ва х а л к хўж алигида фойдаланиладиган турли организм
лар — микроорганизмлар, ўсимликлар, ҳайвонларнинг ирсий табиатини ин
сон фойдасига ўэгартириш йўлида генетика олдида кенг истикболлар очил-
мокда.
Ерда ўсимликлар, хайвонлар, зам буруғларнинг 2 м лндан о ртик тури
www.ziyouz.com kutubxonasi
К и р и ш
5
топилган. Биология турларнинг таркалиш конуниятларини, яшаш муҳи
тига мослашганлигини, улар ўртасидаги ҳар ҳил боғланишларни ўргана-
ди. У тур нинг структура бирлигини — популяцияни: унинг сони, ёш таркиби-
ни, популяциялар ўртасидаги боғланишларни ҳам ўрганади
Хар хил турлар популяцияси доимо та ш ки мухит факторлари билан
б о ғл и к бўлиб, табиий комплекслар (ҳоауз, ўрмон, ўтл о қ ва шу кабилар)
таркибига киради ва шу табиий комплексдан таш карида яшай олмайди.
Виогеоценоэ деб аталадиган ана шундай комплексларнинг хар кайсиси
ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг муайян туридан таркиб
топади. Б ош ка биология фанд,ари катори умумий биологиянинг бир бўли
ми бўлган экология ҳам ана шундай комллексларни ўрганиш билан шу-
рулланади.
Бутун биореоценозлар системаси организмлар яш айдиган ўэнга хос бир
макоц — биосферани ҳосил килади. Бносфера Ер ю зннинг ш аклланнш и
да, тоғ жинслари, атмосфера ва гидросферанинг пайдо бўлишида мухим
роль ўйнаган. М асалан, Ернинг хаво катламида эркин кислород борлиги
фотосинтез процессида эркин кислород аж ратиб чикарадиган яшил ўсим-
ликлар ҳаёт фаолиятига батамом боғликлигини айтиб ўтиш кифоя. Хозир-
ги ҳайвон ва ўсимликлар эркин кислород борлиги туфайли яшай олади, хо-
лос. Ш унд ай килиб, умумий биология тирик табиатни барча тузилиш да-
ражасида — организмдан тортиб то биосфера дараж асигача ўрганади.
Биологик конунларни билиш жонли табиатни бош кариш , уни инсон
бахт-саодати йўлида ўзгартириш учун кенг истикболлар очиб беради. Та-
биий бойликлардан — ўрмонлар, ўтлоклар ва дарёлардан фойдаланишда
организмлар билан атроф мухит ўртасидаги ўзаро муносабатларни бел-
гилайдиган биологик конунларни билишга асосланиш керак. Биология ян-
ги маданий биогеоценозлар яратиш йўлларини кўрсатиб беради.
Биология конунларини билмасдан туриб, ўсимликлар ва ҳайвонларни
иклимлаш тириш , денгиз ва чучук сувларнинг балик бойлигини кўпайти-
риц) мумкин эмас.
Табиатни муҳофаза қилиш инсоният ва унинг келаж аги учун айникса
катта аҳамиятга эга. М амлакатимиэда табиатни мухофаэа килиш ва та-
бинй бойликлардан оқилона фойдаланиш энг мухим умумдавлат масала-
сига айланиб бормокла, ха л к фаровонлиги эса ана шу масалаларнинг ҳал
этилишига боғлик.
Совет Социалистик Республикалар
И ттиф окининг
Конституциясида
табнат муҳофазаси 18-моддада кўзда тутилган. Бу моддада шундай де-
йилади: «СССРда ҳозирги ва ке л а ж а к авлодларнинг манфаатларини кўэ
лаб, ер ва ер ости бойликларини, сув ресурслариии, ўсимликлар ва ҳайво-
нот оламини кў р и қл а ш ва улардан илмий асосда, оқилона фойдаланиш,
ҳаво ва сувни тоза сақлаш , табиий бойликларни узлуксиз кўпайтириб бо
www.ziyouz.com kutubxonasi
6
К и р и ш
ришни таъминлаш ва инсоннинг атроф -муқитини яхшилаш учун зарур чо-
ралар кўрилади».
Асосий конуннинг ушбу моддасига амал қилиб, мамлакатимизда та-
биат мухофазасига доир катта планли ишлар амалга оширилмокда. СССР
Олий Совети 1980 йил 25 июнда хайвонот оламинн муҳофаза килнш ва ун-
дан фойдаланиш тўғриснда конун кабул қилди. Ана шу Қонунга асосла-
ниб, ҳайвонларии хисобга олиш, улардан фойдаланишни бош кариш , фой-
дали вЯ ноёб ҳайвонларни кўпайтириш хамда асраш учун кулай шароит
яратиш, Совет И ттиф окннинг турли районларида янги за каэник ва к ў р и к -
хоналар ташкил этйш юзасидан бир қанча мухим чора-тадбирлар амалга
оширилмокда. «Киэил китоб»лар яратилиб, уларга СССР флораси ва фау-
насининг алохида муҳофаза килиш зарур бўлган энг ноёб вакиллари кири-
тилган. Совет киш нларининг бурчи ўэ Ватани табиатини мухофаэа килиш
чора-тадбирларини амалга ошнришда актив иш тирок этишдан иборат.
Табиатни муҳофаза килиш ва ундан окилона фойдаланиш масалала-
рини хар канча бую к бўлгани билан, бнргина давлатнинг ўэи бош кара ол-
майди. Бу бутун планетамиэга дахлдор бўлган ж уда долэарб муаммодир,
Ш уни нг учун бу масалалар Бнрлашган М нллатлар Таш килоти (Б М Т ) сис-
темасидаги халкаро таш килотлар томонидан кўриб ва ишлаб чикилади.
1975 йил июлда Хельсинкида ўтказилган Европада хавфсизлик ва хамкор-
лик бўйича кенгашда табиатни мухофаэа килиш ва ундан оқилона фойда-
ланиш масалаларига катта эътнбор берилдн. Бу кенгашда Европадан 33
та, жум ладан, СССР хамда А Қ Ш ва Канада давлат бош ликлари иштирок
этди. бу кенгаш нинг Якунловчн актида хавонинг ифлосланишига қарш и
курашда*! чучук сувлар билан денгиэ сувларини мухофаэа қилиш , туп р о к
колламини муҳофаэа қилнш , жоили табиатни муҳофаэа қилиш да ва қ ў р н к -
хоналар барпо этишда, аҳоли яшайдиган районлардаги атроф -муҳитнинг
ҳолатини яхшилашда, ишлаб чикилган халқаро программаларга мувофик
атроф-мухитни текш ириш ишларини хар томонлама ривожлантириш да кенг
мнқёсда халкаро хам корлик килиш кўэда тутилади. Х алқаро программа-
ларни ишлаб чикиш да Совет И ттнф оки актив катнашди.
Бирлаш ган М иллатлар Т а ш ки ло ткни нг Бош Ассамблеяси 1982 йилда
тантанали суратда «Ж аҳон табиат хартиясини» эълон қилдн Принципиал
аҳамиятга эга бўлган бу х у ж ж а тга мувофик, асосий табиий процесслар
буэилмаслиги керак, барча шакллардаги ҳаёт популяцияларининг сони яшаб
кетиш учун етарли даражада сақланиб колиш и зарур.
Хаёт конунларини билиш медицина учун ж уда муҳимдир Одам ирсияти-
ни ўрганнш ва ирсий касалликларга карш и кураш ни билиш керак. Х у ж а й -
радаги хавфли ўсмага айланишга олиб келувчи ўзгариш лар моҳиятини
аниқлаш га доир чукур биологик та дки ко тл ар олиб бориш асосидагина рак
касаллигини енгиш мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi
К и р и ш
7
Биологиянинг бош ка табиий фанлар — химия, физика ва математика
билан алокаси янада кў п р о к мустахкамланиб бормокда
О рганизмни т а д қ и қ этиш техникаси ва методларини такомиллаштириш
биологияникг ривожланиш ида катта аҳамиятга эга.
Инсон космосга ч и кка н хозирги асрда биология фани олдида янги-янги
вазифалар пайдо бўлмоқда. Косм ик кемаларда шундай биологик система-
лар яратиладики, улар космонавтларни о зик-овкат, кислорОд билан таъ-
минлайдиган, чиқиндилардан фойдаланиб, уларни ўзлаш тириш имконини
берадиган бўлади ва ҳоказо. Ердаги лабораторняларда ҳам, космик кема-
ларда хам шу йўналишда кенг кўламда та дкико тлар олиб борилмокда.
Ҳозирги даврда биология авж олиб ривожланаётган фан бўлиб, унда
эришилган ю туклар инсоннятнньг келаж агн учун ниҳоятда муҳимдир. Баъ
эн олимлар биз «биология асри»га кириб келмокдамиз, бу асрда инсоният
ҳаётнинг асоснй конунларини бош карадиган бўлади, деб айтмоқдалар-ки,
бу бежиз эмас.
www.ziyouz.com kutubxonasi
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |