Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

биринчидан,
юк автомобил транспорти восита-
ларида терминал-манзиллардан жўнатиш ва уларни қабул қилиш 
жараёнлари логистик-технологик ишларни самарали ташкил этиш 
лозим. Бунда, логистик тизим параметрлари ва таркибини лойиҳа-
лаштириш, фаолият кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва хизмат 
кўрсатиш ишлари ҳажмини оптималлаштириш каби турли 
масалалар ечимини аниқлашга ҳамда эришилаётган натижалар 
самарасини баҳолаш имкони туғилади. Бундай масалар транспорт-
логистик жараёнларни моделлаштириш асосида, транспорт восита-
ларини хизмат кўрсатиш вақтини эҳтимолий меъёрлаштириш, 
ортиш-тушириш ва транспорт воситаларини турли ҳолатларда
бир-бирларини кутиб қолиш вақтларини эҳтимолий параметр-
лари аниқланади. Натижада, хизмат кўрсатиш имкониятлари
белгиловчи кўрсаткичларни турли қийматларида кутиб қолиш 
вақтлари ҳисобига шаклланаётган иқтисодий йўқотишлар каттали-
гини ўзгариши қонуниятларини асослашга ва энг кам иқтисодий 
йўқотишларни таъминлайдиган хизмат кўрсатиш параметрларини 
аниқлашга имкон туғилади.
Иккинчидан,
юк ташишнинг элементар жараёнларини 
характерловчи турли ташиш кўрсаткичларини шаклланишининг 
ташиш натижаларини жараён кўрсаткичлари билан боғлайдиган 
миқдорий моделлар уларнинг эҳтимолий табиатини ҳисобга олган 
ҳолда ишлаб чиқиш лозим бўлади. Шу билан бир қаторда, ташиш 
жараёнлари ва кўрсаткичлари қийматларининг тасодифий тебрани-
шига олиб келадиган шароит хусусиятларини аниқлаш, базавий 
элементар жараёнларни белгилаб олиш ва улар учун тегишли 
математик моделларни шакллантириш зарур[2,4].
Бундай базавий элементар жараёнлар, юк ташиш жараён-
ларида ҳар хил маршрутлар (
j
)
,
автомобил транспорти восита-
лари(
i
), юклар (
l
) ва манзиллар (
n
) учун турлича бўлади. 
j
маршрутда ишлаётган 

турдаги автомобил транспорти воситалари 
фаолияти қуйидаги доимий
q
n
, γ
ст

l
юкл

l
юкс
ва тасодифий
t
ж-к

V
юкл

V
юкс
характердаги кўрсаткичлар таъсирида шаклланади. 


392 
Бу ерда,
q
n
- автомобилни номинал юк кўтарувчанлиги; γ
ст

юк кўтарувчанликдан фойдаланиш коэффициенти;
l
юкл

l
юкс
- юкли 
ва юксиз қатнов узунликлари;
t
ж-к
- юк жўнатиш ва қабул қилиш 
манзилларида автомобилларни туриб қолиш вақти; 
V
юкл

V
юкс

юкли ва юксиз қатновларда ўртача техник тезлик. 
Ҳаракатланиш тезлиги ҳар бир

- турдаги автомобил ва 
j - 
ташиш йўналиши учун турли факторлар таъсирида шаклланади: 
масалан, йўл шароити, автомобилни конструктив техник имконият-
лари ва уни техник ҳолати, ташилаётган юк таъсири, йўлдаги 
транспорт оқими, ҳайдовчини ҳаракатланиш режими ва тезлигини 
рўёбга чиқариш борасидаги руҳий-физиологик хусусиятлари каби 
факторлар автомобилни ҳаракатланиш тезлигини шакллантиради. 
Аммо, бу факторларнинг тезликка таъсири вақт мобайнида ва 
маршрут бўйлаб доимий эмас, улар ўзгариб туради. Шу туфайли
автомобилни техник тезлиги, юк жўнатувчи ва қабул қилиш 
манзилларида туриб қолиш вақти, уни юкли ва юксиз қатновларда 
юриш вақтлари каби кўрсаткичлар тасодифий катталикларни мате-
матик кутилиши сифатида қаралиши лозим. 
Таъкидлаш лозимки, юқоридаги келтирилган факторлар 
қиймати маълум бир муддатда (бир кун, бир неча кун ёки бир 
ҳафта) ўзгармайди, баъзилари эса доимий равишда ўзгармас 
бўлади. Аммо тасодифий равишда шаклланувчи параметрларни 
қийматлари доимо ўзгариб туради, ҳатто, бир қатновдан 
иккинчисига ўтганда ва бир қатновни ичида ҳам улар бир хил 
бўлмайди. Бундай ҳолат вақт мобайнида фазода қатновларни аниқ 
ва ишончли режалаштиришни қийинлаштиради. Турли конструк-
тив-техник имкониятларга эга бўлган автомобиллар, ҳар хил
даражадаги маҳоратга эга бўлган ҳайдовчилар, ўзгариб турувчи йўл 
шароитига, йўл ҳаракатини бошқариш воситаларига ва турли 
жадалликдаги транспорт оқимларига эга бўлган турли маршрут-
ларда кечаётган ташиш жараёнини ишончли даражада меъёрлаш-
тириш ва режалаштириш мураккаб масалага айланади. Шу билан 
бир қаторда, юкларини ташишда автотранспорт воситаларининг иш 
кўрсаткичларини ҳар бир ташиш йўналиши бўйича оптималлаш-
тириш масаласи, йўналишнинг узунлиги, йўл шароити, ҳаракатни 
ташкил этишга қўйилган талаблар каби факторларга боғлиқдир. 
Бунинг учун ҳар хил маршрутлар тизимида ташиш жараёнининг 
таркибий элементлари ва уларнинг кўрсаткичларини таъсир 


393 
доираси бўйича аниқлаштириш, таҳлил қилиш ва меъёрлаштириш 
керак. 
Кўриниб турибдики, масаланинг юқоридаги тарзда қўйилиши 
мураккаб ва кўп қирралидир. Ҳудуд миқёсида юк ташишни ташкил 
этиш ва бошқариш – бу кўп қиррали мураккаб жараёндир. Бунда 
истеъмолчилар манфаатларидан келиб чиқадиган ҳамда ҳудуд халқ 
хўжалиги самарадорлигини ошириш, автотранспорт воситаларидан 
самарали фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хилма-хил талабларни 
ҳисобга олиш керак. Бунда ҳар бир алоҳида масалалар турли хил 
критерийлар асосида қаралиши мумкин, лекин уларнинг ўзаро 
алоқадорлиги умумий мақсад нуқтаи-назаридан илмий асосланган 
ва таъминланган бўлиши лозим.

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish