Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”


Автотранспорт корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятининг  ўзига хос хусусиятлари билан тавсифланади. Биринчиси



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

 
Автотранспорт корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятининг 
ўзига хос хусусиятлари билан тавсифланади.
Биринчиси
 

 
асосий жараёнлари корхона худудидан 
ташкарида амалга оширилиб, улар аҳолига ва мижозларга хизмат 
кўрсатишдан иборат.,
Иккинчиси – ёрдамчи жараёнлар – транспорт воситаларини 
техник жиҳатдан тайёрлаш, яъни техник хизмат кўрсатиш ва жорий 
таъмирлаш жараёнларидир.
Автотранспорт ишлаб чиқариш тизимлари бошқарув 
объектлари сифатида катта хилма хиллик ва мураккаблик билан 
ажралиб туради. Йўловчи транспортида ўзига хос бошқариладиган 
тизимлар бўлиб шаҳар, шаҳардан ташқари, шаҳарлараро автобус 
маршрутлари, ишловчи ходимлар етказиладиган йирик курилиш, 
саноат корхоналарининг объектлари ҳисобланади. Бевосита авто-
корхонада асосий бошқариладиган тизим бўлиб автожамланмалар, 
бригадалар, участкалар, зоналар, ишчи жойлари ва бошқалар 
ҳисобланади.
Автотранспорт ишлаб чиқариши бошқарувнинг бош мақсади 
бўлиб
 
халқ хўжалиги ва аҳолининг ташишга бўлган эхтиёжларини 
ўз вақтида, сифатли ва тулик кондириш учун ишлаб чиқаришнинг 


384 
барча техник-технологик, ижтимоий, ташкилий ва иқтисодий 
имкониятлар (ресурслар)дан самарали фойдаланишни таъминлаш 
хисобланади. 
Автотранспорт ишлаб чиқариши бошқарувининг бош мақса-
дига эришмок, бошқарувнинг мақсадли йуналтирилганлигини 
амалга ошириш ва уни якуний натижаларга қаратмок (мўлжал-
лантириш) учун алоҳида асосий мақсадларни алоқадорлиги бўйича 
аниқлаш зарур . 
1

Ташиш режасини бажариш –
 
ташиш ҳажми бўйича режалар, 
топшириқлар ва шартномавий мажбуриятларни белгиланган 
муддатларда ташиладиган юкларнинг сақланиши (йўловчиларни 
ташиш кулайлиги)ни таъминланган ҳолда мунтазам бажариш; 
2. Ташиш сифатини яхшилаш –
 
ташиш таркиби, уларнинг 
мунтазамлиги ва муддатининг хизмат кўрсатиладиган корхоналар 
(мижозлар)нинг эхтиёжларига доимий монандлигини таъминлаш. 
3. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхши-
лаш –
 
транспорт воситаларидан интенсив фойдаланишни таъмин-
лаш, пассив ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш даражасини 
ошириш, умумий қийматда уларнинг хажмини камайтириш. 
Транспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ни ташкил этиш даражасини 
ошириш, уларнинг доимий техник тайёргарлигини таъминлаш. 
4. Ресурслардан фойдаланишни яхшилаш –
 
меҳнат, ёнилғи-
энергетик, моддий (биринчи навбатда эҳтиётлар қисмлар ва мате-
риаллар), молиявий ресусрлардан интенсив фойдаланишни яхши-
лаш. Белгиланган (ўрнатилган) меъёрларга нисбатан моддий ва 
ёнилғи-энергетик ресурсларни тежашга эришиш.
5. Илмий-техник ривожланишни таъминлаш –
 
ишлаб 
чиқаришни доимо қайта қуриш ва модернизациялаш асосида фан ва 
техниканинг энг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда ишлаб 
чиқариш ва техник базани мустахкаслаш, транспорт жараёни, 
транспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ни такомиллаштириш. 
6. Жамоанинг ижтимоий ривожланишини таъминлаш –
 
жамоа 
аъзоларининг моддий ва маънавий эхтиёжларини қондириш, 
уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, меҳнат, маиший ва дам 
олиш шароитларини яхшилаш. 
7. Ташиш, транспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ташкил этиш 
ва бошқаришни такомиллаштириш –
 
ташкил этишнинг илғор 
шакллари ва усулларини қўллаган ҳолда, ташишни таъминлаш 


385 
транспорт жараёни, транспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ни тезкор 
бошқаришни таъминлаш. 
8. Атроф мухитни мухофаза қилиш –
 
атроф-мухитга 
автомобилларнинг таъсири бўйича меъёрларни бажариш, табиий 
ресусрлардан окилона фойдаланиш, уларни тиклаш.
Ижтимоий ишлаб чиқариш бутун тизимининг фаолият 
кўрсатиши фақат халқ хўжалиги, тармоқ ва корхона бошқарувини 
қамраб олувчи бошқарув жараёни мавжуд бўлгандагина амалга 
оширилиши мумкин. Бунда ўз моҳияти жиҳатидан ишлаб 
чиқаришни бошқариш жараёни кутиладиган натижаларга эришиш 
учун зарурий ҳолатга ўтказиш мақсадида тегишли ишлаб чиқариш 
тизимининг таркибий қисмларига (компонентларига) таъсир этиш 
сифатида тавсифланади. Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ажратиш 
нафақат уларнинг турли мазмун-моҳияти билан, балки жараёнлар-
нинг хусусиятлари, аниқ ижтимоий-иқтисодий объектнинг 
мақсадларига эришишга таъсир қилувчи турли услуб ва воситалар 
билан белгиланади. 
Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, миллий 
иқтисодиётимизни янада равнақ топишида автомобил транспорти 
корхоналарининг фаолияти бўлакчадир. Бошқарувнинг ижтимоий 
усуллари жамоанинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари ҳамда 
жамоада ижтимоий жараёнларга таъсир қилишнинг аниқ усуллари, 
меҳнатни ижтимоий мувофиқлаштириш, ижтимоий меъёрлаш, 
ижтимоий режалаштириш ва маънавий рағбатлантириш, кичик 
жамоаларни шакллантириш, меҳнат гуманизми, малакавий танлаш 
ва ўқитиш, ходимларнинг меҳнатга руҳий мойиллигини оширади. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish