Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

П
ПЛАТОН (мш.ав. 
427—347, Афина) — файласуф, санъаткор, шоир ва 
драматург. Аттика қироли суло-ласига қарашли Кодра оиласида туғилган. 
Онаси Периктиона ҳам ўз даврининг таниқли одамлари—машҳур 
қонуншунос Салон ва ҳукмдор Критийлар су-лоласидан. Маълумотларга 
кўра, Критий П.нинг Суқрот таълимотини олишига сабабчи бўлган. Устози 
Суқротнинг фожиали ўлимидан (399) сўнг П. Афинани тарк этади. 


157 
Авваламбор у Мисрнинг Гелиопол шаҳрида математика, жамиятшунослик, 
иқтисоди-ёт ва б. фанларда эришилган ютуқлар б-н яқиндан танишади, 
сўнгра жанубий Италияга ва Сицилия оролига боради. 12 йиллик ушбу 
саёҳат давомида илмий ва ҳаётий жиҳатдан фойдали маълумотлар тўплайди. 
Жан. Италияда пифагорчилар таълимоти б-н яқиндан танишади, айниқса, 
машҳур Архит фаолияти тажрибасида давлат арбоби учун фаннинг (айниқса 
математика) қандай катта аҳамиятга эга эканлигини кузатади. Сицилияда эса, 
П. Италия ва Юнонда энг машҳур бўлган маданий марказ — Сиракуза 
шаҳрининг ҳукмдори Дионисийнинг кўп қиррали сиёсий—бошқарув 
фаолиятини ўрганади ва унинг меросхўри Дион б-н яқиндан танишади. 367 
й.да Дионисий I нинг ўрнига Дионисий II тахтга ўтиргандан сўнг ҳукмдор 
маслаҳатчиси Дион таклифига биноан П. яна Сицилияга келади. Чунки П. 
учун бўлажак подшо Дионни идеал давлат қуришга тайёрлаш асосий мақсад 
эди. Лекин П.нинг ушбу мақсади маълум сабабларга кўра рўёбга чиқмади, 
аммо энг муҳими — ғоя яратилган эди. П. суҳбат шаклида бадиий-фал-ий 
асарлар ёзиб қолдирган. Унинг фал-ий қарашлари «Тимей», «Катта Гиппий», 
«Федон», «Базм», «Филеб», «Федр», мантиқий таълимоти — «Софист», 
«Театет», «Ме-нон», сиёсий қарашлари эса «Сиёсат», «Қонунлар», «Критий», 
«Давлат» ва б. асарларида баён этилган. П. фал.сида «ғоялар дунёси ва 
соялар дунёси» асосий ўринни эгаллайди. Унинг таълимотига кўра, «ғоялар 
дунёси» бирламчи, «соялар дунёси» эса, иккиламчидир. Унингча, ғоя 
ҳақиқий борлиқни ифодалайди, соялар — яъни оламда мавжуд нарса, 
ҳодисалар — ўзгарувчан бўлгани боис ҳақиқий бўла олмайдилар. Чунки 
ҳақиқий тараққиёт ғоялар дунёсига хос, ҳақиқий ўзгариш ва тараққиётни 
ҳамма ҳам билмайди, чунки уларни билиш учун инсон катта ақл, соф 
тафаккур эгаси бўлиши керак, ўзгарувчан соялар дунёсини билиш учун 
инсонга ҳиссиёт ва идрок етарлидир. «Ғоялар дунёси» замон ва маконга 
боғлиқ бўлмай, мангу, абадий ва ўзгармасдир ва шунинг учун ҳам у ҳақиқий 
дунёдир. Гўзаллик тушунчаси П. учун «ғоя»ни ифодалашда муҳим рол 
ўйнайди, чунки ушбу тушунча фақат маънан универсал характерга эга. 
Гўзаллик аниқ предмет, нарса ва воқеликка нисбатан таққосланган 
нисбийликдан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам гўзалликни инсон ақл б-н 
англайди, агарда ушбу тушунча бирон нарса ёки воқеликка нисбатан 
ишлатилса, унда б. инсон учун оддий нарса ёки воқеликкина келиб чиқиши 
мумкин. Гўзаллик, эзгулик («умумий манфаат») каби категорияларнинг 
мантиқий — фал-ий таҳлили «ғоя»нинг инсон ҳиссиётига боғлиқ бўлмаган 
сабабларни исботлашга қаратилган эди. Чунки мутлақ, универсал гўзаллик ва 
эзгулик фақат Худога тааллуқли категориялардир. Демак, Худони ин-сон 
фақат ақл ёрдами б-н англаб олиши мумкин. 
П. таълимотида ижтимоий фал., жамият ва давлат масалалари муҳим 
аҳамиятга эга. Унинг сиёсий, педагогик ва ахлоқий қарашлари ҳам «ғоя» 
таълимоти б-н узвий боғлиқ. Унингча, давлат аристокра-тия қўлида бўлиши 
ва халқни итоат этишга мажбур қилиши лозим. П. ўзининг «идеал давлат» 
наз-ясида жамиятни уч табақага: давлат арбоблари — фай.лар; соқчилар 


158 
(ҳарбийлар); деҳқонлар ва ҳунармандларга бўлади. Бундай давлатда донолик, 
жасорат, бардошли меъёр ва адолат каби тўрт тамойил устувордир. Давлатни 
бошқарувчи шахслар авваламбор ана шундай сифатларга эга бўлишлари 
керак. Унинг ахлоқий қарашлари ҳам ушбу принципларни атрофлича 
исботлашга қаратилган. П. фал. тарихида биринчилар қаторида эмпирик 
усулга асосланган Демокрит ва унинг сафдошлари яратган кузатувчан фал.га 
қарши курашади ва фал. фанининг предмети сифатида ақл, тафаккур 
фаолиятини олға суради. Бу борада инсоннинг билиш жараёнидаги мавжуд 
зиддиятларни таҳлил қилиб, билишнинг диалектик ривожланиши тўғрисида 
теран фал-ий таълимот яратди. Шу боис, унинг таълимоти ўзининг 
аҳамиятини йўқотмаган. 20-а. машҳур фай.и К.Погшер ибораси б-н айтганда, 
буюк немис фай.и Гегель П. фал.сининг янгича таърифини берган, холос. П. 
Шарқ, Марказий Осиёда ҳам машҳур бўлган. Уни «Биринчи устоз» деб 
улуғлаганлар, унга тақлид қилганлар ва асарларини ўрганганлар. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish