ПЛУТАРХ
(46—Шй.лар) — қадимги эллин (юнон) маданиятининг буюк
намоёндаларидан бири, машҳур адиб, файласуф ва тарихчи. Рим
императорлари Нерон ва Троян даврларида ижод қилган. У ўз даврининг энг,
чуқур маълумотли кишиси сифатида замондошлари, зиёлилар, зодагонлар
орасида катта ҳурмат ва эҳтиромга эга бўлган. П.Платон Академиясига
мансуб бўлган ва Платон шахсига сиғинган. Император Троян унга ўша
даврда ўта нуфузли ҳисобланган «консуляр» фахрий унвонини берган. П.
асосан Афинада ўз ижодий фаолиятини амалга оширган бўлса-да, кўп саёҳат
қилган, икки марта Римда бўлган, лекин умрининг иккинчи ярмини туғилиб
ўсган шаҳарчаси Херонияда ўтказган. П. қолдирган илмий ва адабий мерос
икки катта тўпламда — «қиёсий таржимаи ҳоллар» ва «Ахлоқий асарлар»да
жамланган. Уларнинг биринчиси П.нинг жаҳон маданияти тарихида буюк
ёзувчи ва тарихчи олим сифатида ҳоз. қадар улкан аҳамият касб этишига асос
бўлган. Унда ҳаммаси бўлиб 46 та машҳур тарихий шахсларнинг 23 та
жуфтланган ҳаётий фаолиятлари баён қилинган. (Жуфтликни битта юнон ва
битта рим арбоби ташкил этган, улардан ҳар бирининг алоҳида-алоҳида
таржимаи ҳоллари баён қилинганидан кейин улар иккаласининг бир-бирига
қиёсий тавсифи берилган. П. ахлоқ-одоб, бадиият, санъат, сиёсат, ҳуқуққа
оид 80 дан ортиқ рисола ва мақолалар муаллифи бўлиб, улардан бизгача
«Ахлоқий асарлар» тўплами етиб келган. П. илмий ва бадиий салоҳиятининг
кенг кўламли ва теран фикрли эканлигини тўпламга кирган «Давлат ишлари
тўғрисида панд-насиҳатлар», «Болалар тарбияси тўғрисида», «Мусиқа
ҳақида», «Аристофан ва Менандрнинг қиёсий қиёфалари», «Қарздор
бўлмасликнинг афзалликлари ҳақида», «Аёлларнинг жасоратли фаолиятлари
тўғрисида» ва ш.к. асарлари мисолида кўриш мумкин.
Р
РЕЙХЕНБАХ Ханс
(26.9.1891. Гамбург — 9.4.1953. Лос-Анжелес) немис
файласуфи, мантиқшунос олим., Германияда фашистик тузум ўрнатилгач,
аввал Туркияга, кейин АҚШга кетган. Х.Р. — мантиқий позитивизм вакили.
Унинг фикрича, ташқи оламни ҳиссий тасаввурлар орқали билиш мумкин
бўлса-да, аммо улар тасаввурларга мос келади, деб бўлмайди. Объектив
сабабий қонуниятларнинг мавжудлиги ташқи оламнинг реаллигини
билдиришини ва уни билиш фаннинг мақсади эканлигини таъкидлаган.
Сабабийлик муаммоси, сабабий алоқаларнинг онтологик хусусияти ва
мантиқий тузилишини таҳлил қилиш Р. фал-ий ва мантиқий тадқиқотларининг
асоси ҳисобланган. Ўзининг айрим илк ишларида сабабийликнинг онтологик
моҳиятини унинг тафаккурда субъектив акс этиши билан аралаш тарзда
кўрсатган бўлса ҳам сабабийликни реал ҳодисаларнинг объектив алоқаси деб
ҳисоблаган. Билиш наз-ясида тўлиқ исботлаш идеалини рад этиб, ҳар қандай
160
билимни асослаш эҳтимолли мантиқ ор-қали амалга ошишини мақсадга
мувофиқдеб билган.
РОДЖЕР БЭКОН
(тахм.
1214-1294) - ўрта асринглиз файласуфи ва
табиатшуноси.Р. Б. 1236-1247 й.ларда Париж университетида дарс берган.
Алхимия ва астрология билан шуғулланганлиги учун уни Париж яқинидаги
монастирга ўтказадилар. 1278 й.да Францисканлар орденининг бошлиғи
Асколи буйруғи билан монастир турмасига ташланади. Р. Б. Фал-ий
қарашларига унинг табиий — илмий изланишлари катта таъсир қилган. Р. Б.
таълимотича фал.-нинг қисмлари: математика, физика ва ахлоқдир.Физика
оптика, астрономия, алхимия, медицина,техника билимларини ўз ичига
олади. Урта а. фал.-сининг муҳим масаласи — универсалийлар мохияти
масаласида мўътадил реализм позициясида турди.Унингча, фақат якка
нарсалар
мавжуд.
Лекин
универсалийларнинг
нарсалардан
олдин
мавжудлигини инкор қилди. Р. Б. фикрича, билимнинг уч тури мавжуд:
авторитетга ишониш, фикрлаш ва тажриба. Авторитет тафаккурга таянмаса,
билим учун етарли эмас. Тафаккур ҳам фақат тажрибага суянса, ишончли
бўлади. Бу математикага ҳам тааллукдидир. Р. Б. билиш аввало ташқи
сезгилар воситасида амалга ошади, деб ҳисоблади- Р. Б. илоҳиётни ислоҳ
қилишга интилиб, унинг фал.га, илмий билимга қарам эканлигини
таъкидлайди. Р. Б. илоҳиёт ва фал., эътиқод ва билим муносабатлари
масаласида, улар ўртасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этишга
интилди. Унинг фикрича, билим ва эътиқод дастлабки илоҳий кароматнинг
маҳсулидир, шунинг учун улар бир-бирига қарама-қарши эмас. Билим
эътиқодни мустаҳкамлайди, натижада фал. «христиан билимдонлиги»га
айланади. Худо томонидан берилган шубҳасиз ҳақиқатларга асосланиб, фал.
барча фанларнинг раҳнамосига айланади
С
СУҚРОТ
(мил.ав.
447-Афина—399) — қадимги
юнон
мумтоз
фалсафасининг асосчиси, афиналик биринчи файласуф. Ҳайкалтарош бўлган.
Афинанинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этган. У ўз даври
да
ҳукмронлик қилиб келаёттан Афина демократик тузумига қарнш чиқиб, янги
худо ҳақидагй ўз фикрини баён қилгани учун Афина руҳонийлари уни
даҳрийликда ҳамда ёшларни ахлоқан бузишда айб лайдилар, уни судга
тортилишини талаб қилиб чиққанлар. С.га қўйилган айб сиёсий бўлса-да,
лекин уни динга қарши чиққанликда айблашган. Айтиш ларича,
С.нинг
шогирдлари уни зиндондан озод қилиш ва қочириб юбориш чорасини
тоотанлар. Аммо С. «Афина қонунларини танқид қилсамда, уларни етук эмас
деб билсамда, бу қонунларни афиналиклар қабул қилган экан, уларга
бўйсунмасликка ҳаққим йўқ. Ёшим бир жойга борганида уларни бузиб,
авлодларнинг тавқи-лаънатига қолмай» —деган фикр билан зиндондан қочиб
кетмаган. Устидан чиқарилган ҳукмга эътироз билдирмай, С. ўз ўли мини
ихтиёрий равишда танлаб, бир қадаҳ заҳар ичиб ўлади. С. ўз таълимотини
оғзаки равишда кўча-кўйда, майдонларда, хиёбонларда ўз шогирдлари
ва издошлари билан суҳбатларда баён қилган, лекин биронта ҳам асар
161
ёзмаган. Унинг фал-ий, ахлоқий таълимотларини шогирдлари Ксенофант,
Аристо фан ва Платонларнинг асарлари орқали билиб олишимиз мумкин.
Ксенофант «Суқрот ҳақида эсдаликлар» асарида ўз устози ҳақида илиқ сўзлар
айтиб, уни олийжаноб устоз, ахлоқ-одоб борасида ҳаққо ний
фикр
юритган, инсон фазилатларини қадрлашга даъват этган киши сифатида
тасвирлайди.
Т
Do'stlaringiz bilan baham: |