Термиз давлат университети


Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Тарих фалсафаси тушунчаси. 
Тарих фалсафасининг мақсадлари ва вазифалари. Тарих фани.Тарихнинг 
аҳамияти. Тарих маъноси фалсафий дунёқараш масала сифатида. Классика ва 
ҳозирги замон: тарих маъносига икки ёндашув. Тарихий онг ва тарих. 
Тарихий онгнинг икки томони. 
 
Тарихни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, уни идрок этиш, юз берган 
ижтимоий-сиёсий жараёнлар орқали муайян даврнинг сиёсий ва маънавий 
муҳитини баҳолаш, ҳар бир давр кишилари руҳияти, маънавий-ахлоқий ме- 
зонлари, воқеа-ҳодисаларга муносабатини ўрганиш, уни фалсафий идрок 
этиш тарих фалсафаси тушунчасининг мазмунини белгилайди. 
Тарихни идрок этиш ва ўрганишга турли мутахассислар турли хил 
ёндашишади. Зотан, инсон тафаккури қирралари хилма-хил бўлиб, ўтмишни 
англаш, идрок этишнинг ягона қолипи йўқ. Шундай қолипни яратишга 
уриниш ҳам нотўғри. Ана шунинг учун ҳам тарих фалсафасининг бир қатор 
йирик оқимлари дунёга келди. 
Тарих фалсафасини теологик (илоҳиёт) нуқтаи назардан идрок этиш 
ўтмишни Аллоҳ иродаси орқали тушуниш ва унга илоҳий тус бериш, илоҳий 
мазмун орқали англаш ҳисобланади. Метафизик тарих фалсафаси ҳеч қандай 
чегаралар ва доиралар билан чекланмайдиган, турли шаклларга ва 
кўринишларга кирадиган тушунчалар тизими ҳисобланади. Идеалистик 
тарих фалсафасига кўра эса асосан ғоялар, инсоннинг ахлоқий тушунчалари, 
маънавий-руҳий кечинмалари асосида тарихга муносабат билдирилади. 
Инсоният тарихига ва ҳаётига табиий (натуралистик) ёндашиш тарих 
фалсафасининг яна бир йирик оқими сифатида кўзга ташланади. Унда 
ҳиссиёт ва туйғy орқали инсон табиатига баҳо беришга ва инсон табиати, 
феъл-атвори унинг таъсир доирасини белгилашига эътибор берилади. Ана шу 
ҳиссиёт ва тйғy орқали оламни англаш, ўтмишга назар солиш ва уни баҳолаш 
мазкур оқимнинг моҳиятини белгилайди. Материалистик тарих фалсафаси 
йўналишида асосан иқтисодий омилларга катта эътибор берилади. Унда 
тарихни йўналтирувчи куч сифатида тарих ҳақиқатини, мазмун-моҳиятини 
моддий эҳтиёж ва иқгисодий зарурат орқали тушунишга ҳаракат қилинади. 
Кишилик тарихини, инсон ва жамият хусусидаги муаммоларни 
ўрганишда тарих фалсафасининг ўзига хос ўрни ва роли бор. Инсоннинг 
тарихда ва умуман инсоният тараққиётида тутган ўрнини аниқлашнинг 
индивидуалистик, яъни алоҳида, якка шахс мисолида ҳамда жамоачилик, 



кишилар гуруҳи, фуқаролар уюшмаси (коллектив) жиҳатларидан қараб фикр 
юритадиган тарих фалсафаси йўналишлари ҳам бор. 
Тарих фалсафасининг тарихий хотира, тарихий тафаккур моҳияти ва 
қирралари, тарих фани тушунчасининг мазмун-моҳияти, тарих ҳақиқати ва 
ҳаёт ҳақиқати, инсон ва инсоният тараққиёти каби муаммоларини ўрганиш 
орқали умуминсоний ва дунёвий ривожланиш ҳодисаларининг бир-бирига 
боғлиқ жиҳатларини тадқиқ этиш каби кўплаб саволларга жавоб топиш 
мумкин.Умуман, 
тараққиёт бевосита 
тарих 
фалсафасининг 
асоси 
ҳисобланади. Тарих фалсафаси Геродот ва Фукидиднинг антик даврдаги 
тарихий ҳаракат кучи ҳақидаги тадқиқотларидан бошланади.Улардан фарқли 
ҳолда Августин христиан черкови тимсолида, унинг мазмун-моҳияти ва 
таъсир доирасидан келиб чиқиб, илоҳий давлат тарих фалсафасини яратди. 
Унинг фалсафаси кейинги минг йилликда катта мавқега эга бўлди. 
Августин ва унинг бир қатор издошлари тарихни илоҳийлаштиришга, 
тарихий тафаккурни ва тарих фалсафасини илоҳий фалсафа ва илоҳий 
тафаккур орқали идрок этишга даъват этган эдилар. Улар воқеалар 
моҳиятини, унинг сабабларини илоҳий қудрат ва кароматдан изладилар. 
Инсоният эволюциясини, кишилик ҳаёти давомийлиги ва узвийлигини, тарих 
ва тараққиёт бирлиги ғояларига таъсирини ўтмишни илоҳийлаштириш 
орқали тадқиқ қилишди. 
Тарих фалсафасининг такомил босқичлари ва ана шу минг йилликда 
яшаган халқлар маънавий-руҳий эҳтиёжлари нуқгаи назаридан
 
қараганда, 
қайсидир даражада, давр одамлари тафаккури, маънавий-руҳий эҳтиёжлари 
билан Августин фалсафаси ўртасида ўзаро яқинлик, уйғунлик мавжуд эди. 
Шунинг учун ҳам Августин фалсафаси бирмунча узоқроқ яшади ва 
оммалашди.Фақатгина XVIII асрга келиб тарих фалсафаси соҳасида 
Августин ғоялари ва таълимоти доирасини синдириб чиққан янги таълимот 
дунёга келди. Бутунлай янги ғоя тарихда якка шахсларнинг руҳий 
кечинмалари, индивидуализм орқали ҳаётни англаш, ҳаёт қонуниятлари айни 
ана 
шулар 
таъсирида 
амалга 
ошишини 
истайдиган, 
жамиятни 
руҳиятлаштиришга мойил бўлган ғоялар Августин фалсафасини синдириб 
ташлади. 
Гегель эса тўғридан-тўғри дунёвий ақл-заковат, умуминсоний тафаккур, 
инсоният ҳатти-ҳаракати ва ақл-идроки

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish