Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

Биринчидан,
бугунги Ўзбекистан жаҳон харитасида эндигина пайдо 
бўлган тасодифий мамлакат эмаслигини, унинг илдизлари ниҳоятда чуқур ва 
қадимий эканлигини дунёга кўрсатиш ва фарзандларимиз онгига сингдириш. 
Иккинчидан,
собиқ шўро сиёсати ва коммунистик мафкура тазйиқи 
билан сохталаштирилган тарихни ўз ўрнига қўйиш, тарих ҳақиқатини, ҳаёт 
ҳақиқатини илмий ҳақиқат асосида қайта тиклаш. Унга муносиб баҳо бериш 
орқали миллатимиз иззатини жойига қўйиш. 
Учинчидан,
шу асосда халқимиз, айниқса ёш, навқирон авлодимиз 
қалбида миллий ғypyp, миллий ифтихор, ўз аждодлари билан фахрланиш 
туйғуларини кучайтириш. Буюк ўтмишга муносиб буюк миллат бўлиш. 
Эртанги кунга катта ишонч ва истиқлол ғояларига эътиқод билан яшашни 
турмуш тарзига айлантириш. 
Масаланинг яна ҳам жиддийроқ томони бор. Бу бевосита 
тарихшунослик, тарихнавислик муаммоси билан боғлиқ. Ҳаммамизга 
маълумки, шўро ҳукумати даврида халқни атайлаб саводсизлантириш, ўз 
ўтмишидан ажратиб қўйиш, аждодлари, наслу насаби ва бутун тарихидан 
бехабар қилиш сиёсати мавжуд бўлиб, у давлат сиёсати даражасига 
кўтарилган, коммунистик мафкуранинг бутун мазмун-моҳиятини ташкил 
этган эди. Шунинг учун ҳам ёзилаётган илмий китоблар нуқул воқеалар 
баёнидан иборат бўлиб, маълумотнома тусини олган эди. Ижтимоий-сиёсий 
жараёнларга бундай юзаки муносабат ва тарихий саналарнигина санаб ўтиш 
каби тарих фани методологияси яратилди. Бу методологиянинг асосий 
мақсади одамлар онгини заҳарлаш, улар фикрини чалғитишдан иборат эди. 
Шунинг учун ҳам, энг аввало, юз берган воқеалар ва тарихий жараёнлар 
ниҳоятда жозибасиз, ҳароратсиз, ўқувчига таъсир қилмайдиган, унинг 
қалбидан ва шууридан ўрин олмайдиган, аксинча, уни зериктирадиган ва 
охир-оқибатда эса бутун тарихдан ихлосини қайтарадиган қилиб баён 
этилди. 
Натижада миллатларни йўқ қилиб ташлаш, фуқаролар қалбидаги миллий 
ғурур, миллий ифтихор туйғуларини сўндириш, улар дунёқарашини 
чегаралаб қўйиш учун ҳаракат қилинди. Ўзига ҳам, ўтмишию келажагига ҳам 
бефарқлик ва лоқайдлик билан қарайдиган аҳоли қатлами «тарбия»лаб 
етиштирилди. 
Ана шундай ноқобил ва ғайриинсоний сиёсат барбод бўлгач, энди ўз 
тарихимизни қайтадан тиклаш, уни илмий, тарихий ва ҳаётий ҳақиқат нуқтаи 
назаридан туриб янгитдан яратишни давлатнинг ўзи талаб қилмоқда ва бунга 
ҳомийлик қилмоқда. Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тарқатиб 


19 
юборилиши ва уни қайтадан ташкил этиш тўғрисидаги қарорининг сиёсий 
қадриятини, маънавий ва ижтимоий аҳамиятини алоҳида таъкидлаш жоиз. 
Ҳукумат қарори ва шахсан Президент Ислом Каримов ташаббуси билан 
Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида «Ўзбекистоннинг янги 
тарихи» марказининг очилиши фикримизнинг ёрқин далилидир. 
Тарихнависликда шўро даврида шаклланган биқиқ «методика» барча 
тарихга қизиқувчиларни ва ўрганувчиларни қолипга солиб қўйди. Юз берган 
ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий воқеалар атрофида фикрламасдан, фақат 
баёнчилик билан шуғулланиш, хабаркашлик тенденцияси вужудга келди. 
Бора-бора бу илмий «мактаб»га айланди. Бу номақбул мактабнинг эса 
ниҳоятда ночору нотавон, ғоявий жиҳатдан бузуқ, мафкуравий жиҳатдан 
айниган, илмий жиҳатдан сохталашган, сиёсий жиҳатдан яроқсиз илмий 
услуби ва ҳаётдан узилган ақидаси вужудга келди. 
Тарихга муносабатнинг ўзгараётганлиги ва тобора жиддий тус 
олаётганлиги ижобий ҳодиса. Бироқ ҳамон шошма-шошарлик, масалага 
юзаки ёндашиш, ҳар томонлама пухта ўрганмасдан хулосалар чиқариш 
иллатлари бизни тарк этгани йўқ. Натижада илмий ҳақиқатдан узоқ, тарих 
ҳақиқати бузилган дарсликлар пайдо бўлмоқда. 
Олдинлари бир томонга оғиб кетган бўлсак, энди бошқа томонга 
оғяпмиз. Ваҳоланки, илмда мувозанат бўлмоғи керак. Энди тарихимизни 
тиклаймиз деган эҳтирослару чинакам ақл-идрокдан узоқ бўлган ҳиссиётлар 
жўш уриб кетди. Натижада палапартишлик, тарихий далилларнинг ола-
қуроқлиги, воқеаларнинг маълум бир тизимга солинмаганлиги ва тарихий 
изчилликнинг йўқлиги кўзга яққол ташланмоқда. Айрим дарсликлар нуқул 
ривоят ва бадиий асарлардан яхлит кўчирмалар ҳолида нашр этилмоқда. 
Тарихнавислигимиздаги яна бир муаммо шундаки, биз ҳамон мустақил 
фикрга эга бўлолмаяпмиз. Ҳамон кимларнингдир сохта ғояларига таяняпмиз. 
Маълумки, собиқ шўро тузуми даврида олимларимиз ҳар бир фикр-
мулоҳазасини марксизм-ленинизм классиклари уйдирмаларидан кўчирмалар 
олиб «асослаб» беришарди. Истиқлол йилларида ҳам ўзларининг илмий 
жиҳатдан ожиз ва ночор «фикр»ларига четдан тиргак излаётган 
тарихчиларимиз йўқ эмас. Айниқса, бир пайтлар «илмий атеизм» фанининг 
дарғалари ҳисобланган айрим олимларимиз бугун тарихимизни буткул диний 
йўсинга буриб юбориш билан овора бўлмоқдалар. Баъзилар ҳатто юртимизга 
ислом дини кириб келгунга қадар бўлган даврни «мажусийлик», «жоҳилият» 
даври деб атай бошлади. Боболаримизнинг исломгача бўлган буюк 
ватанпарварлик жасоратларига тўла тарихига, улкан бунёдкорлик, юксак 
маданиятига нописанд муносабат яққол сезилмокда. «Жоҳилият» даври 
атамаси замирида исломгача бўлган даврни камситиш мазмуни ётмайдими? 
Демак, халқимиз тарихининг ўзига хос атамаларини тўғри белгилаш 
вазифасини тезроқ ҳал этмоғимиз керак. 
Бугун биз тарихимизнинг олис-олис қатламларига назар ташлар эканмиз, 
ҳаёт мантиғини ҳисобга олмасдан тарих ҳақиқатини тиклай олмаймиз. 
Биргина мисол келтирайлик: Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз (Кеш), 
Термиз, Қарши ва бошқа шаҳарларимизнинг ёши 2700 – 3000 йилга бориб 


20 
тақалишини мутахассислар эътироф этишмоқда. Хўш, бизнинг тарихимиз, 
ана шу замин, ана шу жаннатмакон тупроқ тарихи билан боғлиқ бўлган шу 
ўлка халқларининг тарихи шугинамикин? Ахир шаҳарлар ёши билан халқлар 
тарихи белгиланадиган бўлса, биз яна хато қилмаяпмизмикин? Ҳар 
томонлама баркамол, дунё халқлари диққатини ўзига тортган, улкан фан ва 
маданият марказига айланган шаҳарларнинг дунёга келгунига қадар ҳам 
одамлар шу ерда яшашган-ку! Кишилик ҳаётининг маданийлашиш жараёни, 
онг ва тафаккурнинг ривожланиши, инсоннинг даҳолик қудрати ва заковати 
эволюциясини назарда тутсак, шаҳар пайдо бўлгунга қадар бир неча минг 
йиллик ҳаёт мавжудлигини нега унутмоғимиз керак? 
1998 йилда буюк мутафаккир Аҳмад ал-Фарғоний туғилганининг 1200 
йиллиги нишонланди. Улуғ бобокалинимиз туғилган ва вояга етган кўҳхна 
Шаҳристон харобаларидан милоддан олдинги асрларда ясалган шаффоф, 
нилий шиша идишлар топилди. Бежиримлига билан кўзимизни 
қамаштираётган бугунги гулдонлару биллур 
қадаҳлар чиройидан 
қолишмайдиган бундай шиша буюмларини ясаш учун инсоният тарихи неча 
асрларни босиб ўтган? Унинг технологиясини ишлаб чиқиш, хом ашё 
таркиби ва ранглар жилосини топиш учун қанча вақт кетган, қанча авлод 
яшаб ўтган? 
Ўша пайтларда ҳозиргидан ўн чандон мустаҳкам сопол қувурлар ишлаб 
чиқарилганлиги ва шаҳарлар тўла канализациялаштирилганлиги халқимиз 
тафаккурининг буюклигини кўрсатмайдими? Ана шу тафаккурнинг 
шаклланиши учун неча аср керак бўлган? Бундай саволларга жавоб 
топганимиздагина тарих ҳақиқати тикланади. Президент Ислом Каримов 
тарихга ана шу нуқтаи назардан қарайди ва халқимиз ўтмишини тиклашда 
ана шундай сиёсат, ана шундай мантиқ ва фалсафа лозимлигини талаб 
этмоқда. 
Тарих – тафаккур маҳсули. Ўтмишимизда бўлган ҳар бир ҳодиса маълум 
маънавий-руҳий, ижтимоий-сиёсий муҳит таъсирида юз берган. Демак, унга 
назар солганда, воқеалар замиридаги мантиқ, фалсафа, руҳият, сиёсат, 
иқтисод, қўйингки, ҳар бир даврнинг ўзига хос шукуҳию ташвишлари, 
севинчу изтироблари кўзга яхлитлигича яққол ташлансин. Онгимиз ва 
шууримизга мустаҳкамроқ ўрнашсин. Ана шунда кишини фикрлашга, 
ўтмишни идрок қилиб, келажакни ақл йўриғи билан белгилашга ёрдам 
беради. Тарихнинг тафаккур маҳсули ва улуғ мураббийлиги, олий қадрият 
эканлиги ана шу билан белгиланади. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тарихнавислик 
бевосита 
мантиқ, 
фалсафа, 
иқтисод, 
ҳуқуқ, 
жамиятшунослик, 
сиёсатшунослик, руҳшунослик ва бадиият билан узвий боғланган ҳодиса. 
Буларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Мабодо ана шу унсурларнинг 
бири етишмаса, номукаммалликка йўл қўйган, тарих ҳақиқати ва ижтимоий-
сиёсий жараёнлар мантиғини бузган бўламиз. Фақат, маълум бир давр тарихи 
устида ишлар эканмиз, энг аввало, тарихнавислик назаридан иш тутиб, 
бошқа унсурлардан ёрдамчи, тўлдирувчи восита сифатида фойдаланмоғимиз 
лозим. Чунки,

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish