“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
7
Baliqlarning elektr organi nimadan iborat? Baliqlarning elektr organi elektr plastinkalar deb
ataluvchi maxsus muskul to’qimalaridan iborat bo’lib, ularning tuzilishiga ko’ra elektrobatareyalarga
juda o’xshaydi. Bunday organ elektrskat tanasining choragini, laqqabaliqning katta qismini tashkil
qiladi. Elektr organlari kichik bo’lgan va ular butun tana bo’ylab tarqalib ketgan elektr baliqlar ham
mavjud. Bu baliqlar hosil qiladigan razryadlar kuchsiz, ya’ni bir necha volt bo’lib, ular uzluksiz hosil
bo’lib turadi.
Demak, fizikani o’qitish jarayonida asosiy elektr kattaliklarni o’quvchilarga o’rgatishda
yuqoridagi biofizik tushunchalarni atrofimizdagi olamdan ya’ni, tabiatning o’zidan olgan holda hamda
fanlararo bog’lanishlardan foydalanish orqali amalga oshirilsa o’quvchilarning dunyoqarashini
shakllanishiga, o’rgangan bilimlarini kuzatish imkoniyatiga va tahlil qilish ko’nikmalarini
shakllanishga olib keladi.
Adabiyotlar:
1.
И.Г. Кириллова. Книга для чтения по физике. Просвещение", М.,1978.
ФИЗИКАДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИГА ИННОВАЦИОН
ЁНДАШИШ.
Қудратов Элмурод Абдухалимович
Навоий давлат педагогика институти
Маьлумки, инновация – муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган
фаолият бўлса, инновацион таълим –таълим олувчида янги ғоя, меъёр, қоидаларни яратиш,
ўзга шахслар томонидан яратилган илғор ғоялар, меъёр, қоидаларни табиий қабул қилишга оид
сифатлар, малакаларни шакллантириш имкониятларини яратади.
Инновациялар турли кўринишга эга бўлиб, уларнинг асосий кўринишлари қуйидагича
бўлади:
- янги ғоялар ёки илғор иш услублари;
- тизим ёки фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар;
- ноанъанавий ёндашувлар ёки одатий бўлмаган ташаббуслар;
Таълим тизимида ёки ўқув фаолиятида инновацияларни қўллашда сарфланган
фаолиятнинг энг юқори натижаси бу таълимий мақсадни амалга оширишдир.
Инновацияларнинг ҳар қандай янгиликдан фарқи шундаки, у бошқариш ва назорат қилишга
имкон берадиган ўзгарувчан механизмга эга бўлиши зарур.
Барча соҳаларда бўлгани каби таълимда ҳам “инновация” фаолиятнинг маълум
концептуал ёндашувлари асосида амалга оширилиб, унинг натижаси муайян тизимнинг
ривожланишига, такомиллаштиришга ёки уни ўзгартиришга хизмат қилади.
Таълимнинг концептуал ёндашувлари асосида физика фанини ўрганиш ва ўқитиш
методикасида ҳам инновацион технологияларнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда уларни
ўқув жараёнига татбиқ этишнинг самарадорлигини бир қатор мезонлар билан аниқлаш мумкин.
Жумладан, физикадан лаборатория машғулотларида кўп функцияли таълим
воситаларидан фойдаланиш ва мустақил ишларни самарали ташкил этишга кўмалашувчи
инноватсион характерга эга бўлган муаммоли изланиш ва кичик тадқиқотларни олиб бориш
орқали талабаларни қобилиятларини янада ривожлантириш имкониятлари мавжуд.
Маълумки, физика ўқитиш методлари эмперик ва назарияга бўлинади.
Емперик ўқитиш методлари учун кузатиш, эксперимент, ҳодисанинг, обектнинг муҳим
бўлмаган томонларини мавҳумлаштириш, гипотезаларни илгари суриш, олинган
маълумотларни таҳлил қилиш ва таққослаш, тажриба факторларини умумлаштириш ва
системалаштириш сингари усуллар характерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |