1.6. Диссертация таркибининг қисқача тавсифи
Диссертация 5 та бобдан иборат. Жумладан, унинг 1-бобида ишнинг
кириш қисми ёритиб берилган. Ишнинг 2-бобида мавзуга оид адабиётлар
шарҳи, назарий ва амалий тадқиқотлар натижаси ва тадқиқот гипотезаси
ёзилган. Ишнинг 3-бобида тадқиқотнинг методологиясига бағишланган
бўлиб унда тадқиқот дизайни, қўлланган услублар ва тадқиқотнинг
парадигмаси келтириб ўтилган. Магистрлик диссертациясининг 4-бобида эса
тадқиқот таҳлили ва натижалари келтириб ўтилган ҳамда боблар назарий,
амалий ва такомиллаштиришга қаратилган масалалар ёритиб берилган.
Ишнинг якунловчи 5-бобида эса ишнинг хулоса қисми баён этилган. Унда
тадқиқотнинг илмий ва амалий янгилиги ҳамда натижалари ўз ифодасини
топган.
Тадқиқот ҳажми 92 бетдан иборат бўлиб, 6-та жадвал, 5-та расмларни
ўз ичига олган.
II-БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
2.1. Касбий жавобгарлик суғуртасининг назарий-ҳуқуқий асослари
юзасидан адабиётлар шарҳи
“Жахон миқёсида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги кескин бир
давр барчамиздан янгича ишлаш ва фикирлашни, юқори даражадаги
сафарбарликни талаб этмоқдаки, бу эса ҳар бир касб эгасидан ўз касбига
нисбатан маъсулиятни ва жавобгарликни ҳис қилишни ҳамда теран англашни
талаб қилади. Олдимизда турган ана шу улкан вазифалардан келиб чиқиб,
мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида 2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик” Мирзиёев (2017).
Харакатлар стратегиясининг учинчи йўналишида макроиқтисодий
барқарорликни янада мустахкамлаш ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб
қолишдаги вазифалар белгилаб олинди. Шулардан бири суғурта ва бошқа
молиявий хизматларнинг ҳажмини, сифатини ошириш, уларнинг янги
турларини жорий қилиш ҳамда молиявий институтлар ва ахолининг эркин
ресурсларини жойлаштиришда фонд бозорини ривожлантириш. Бозор
муносабатларига асосланган замонавий жамиятни алоҳида иқтисодий
муносабатлар сифатида қабул қилинган суғурта жараёнисиз тасаввур қилиб
бўлмайди. Милий суғурта бозорида суғурта компаниялари томонидан
жисмоний ва юридик шахларга кўрсатилаётган суғурта хизматлари кўламини
кенгайтириш ва борларини такомиллаштириб бориш зарур.
Касбий жавобгарлик суғуртаси муаммоларини ўрганишнинг назарий
асосларини ўрганишда бевосита умумий жавобгарлик суғуртаси муоммолари
ёритилган адабиётларга мурожаат этилади. Негаки жавобгарлик суғуртаси
суғуртанинг алохида сохаси сифатида шаклланиш тарихидан бошлаб то
бугунги кунга қадар касбий жавобгарлик суғуртаси жавобгарлик
суғуртасининг тармоқларидан бири сифатида ўрганиб келинмоқда.
17
XIX-аср охири XX-аср бошларида Е.А. Андревский (1911), А.Э. Вормс
(1914), И.И. Степанов (1875), Г.Ф.Шершеневич (1899) каби бир қатор
олимлар томонидан ишлаб чиқилган суғурта бўйича умумий қоидалардир.
Уларда касбий жавобгарлик суғуртаси тушинчалари ҳам келтириб ўтилган.
Совет даврида суғуртани ҳуқуқий тартибга солиш масалалари бўйича
асос бўлган ишлар пайдо бўлди. Улар орасида К.А.Граве (1960), Л.А. Лунц
(1960), В.К.Райхер, В.И Серебровский каби олимлар асарлари ҳам бор.
Ҳозирги кунгача суғурта фаолиятини тартибга солиш муаммоларини
ўрганишга салмоқли ҳисса қўшилди. Суғурта бўйича умумий масалалар
В.Ю.Абрамов (2006), М.И.Брагинский (2000), С.В. Ермасов (2015),
Л.И.Корчевская (1996), К.И.Пылов (1993), Л.Г.Скамей (2017), Турбина
(2003), Ю.Б. Фогельсон (2012), В.В.Шахав, М.Я Шиминова (1993) каби
олимлар ишларида кўриб чиқилган.
Замонавий муаллифлар асарлари орасида умумий жавобгарлик
суғуртасига ёки баъзи фаолият турларини амалга оширишда вужудга
келадиган жавобгарлик суғуртасига бағишланган тадқиқотлар ҳам бор.
Жавобгарлик суғуртасининг алохида тармоғи бўлган касбий
жавобгарлик суғуртасини ривожлантириш истиқболлари мамлакатимиз учун
долзарб мавзу, жуда кўплаб тадқиқотчилар ўзларининг жавобгарлик
суғуртасига бағишланган илмий ишларида жавобгарлик суғуртаси
соҳаларидан бири бўлган суғурта тури сифатида тўхталиб ўтишган. Булар
Д.Бланд
(1998),
В.Ю.
Абрамов
(2007),
А.А.Гвозденко
(2006),
И.Э.Шинкаренко (2006), Р.Т.Юлдашев (2005) ва бошқалар илмий-тадқиқот
ишларида мавзуни юқорида қайд этилгани каби ёритишган. Ўзбек
тадқиқотчилари ҳам жавобгарлик суғуртаси бўйича кўплаб изланишлар олиб
борган улар ҳам юқоридаги каби касбий жавобгарлик суғуртани қисқа ёритиб
ўтишган. Касбий жавобгарлик суғуртаси алоҳида тадқиқот объекти сифатида
ўрганилган ишлар салмоғи кам.
18
Миллий суғурта хизматлари бозорида кенг қамровли иқтисодий
ислоҳотларни амалга ошириш турли мулкчилик шаклидаги суғурта
ташкилотларининг вужудга келиши билан бир қаторда янги суғурта
хизматларини йўлга қўйилишига қулай шарт-шароит яратди. Шундай
суғурта хизмат турларидан бири – бу жавобгарликни суғурталаш таркибига
киривчи касбий жавобгарликни суғурталашдир.
Касбий жавобгарлик суғуртасини моҳиятини ўрганиш учун юқорида
такидланганидек бевосита жавобгарлик суғуртасини ўрганишдан бошланади.
Негаки деганда бир қатор иқтисодий адабиётларда жавобгарликни
суғурталаш - бу мустақил суғурта тармоғи бўлиб, касбий жавобгарлик
суғуртаси унинг алоҳида соҳаси хисобланади.
В.В. Шаховнинг (2001) таъкидлашича “жавобгарликни суғурталаш-бу
мустақил суғурта тармоғи булиб, унда суғурта объекти суғурталанувчининг
харакати ёки харакатсизлиги натижасида учинчи шахсларга (жисмоний ва
юридик шахслар) етказилиши мумкин бўлган зарар олдидаги жавобгарлиги
ҳисобланади”.
Касбий жавобгарликни суғурталаш суғуртачининг суғурта объектига
келтирилган зарарни тўлиқ ёки қисман қоплаш миқдорида суғурта тўловлари
бўйича мажбуриятларни кўзда тутувчи суғурта турларини ифода этади.
Бунда жисмоний шахснинг мулкий манфаатлари суғурта объекти
ҳисобланади. Ушбу объектни суғурта қилиш тўғрисида фуқаролик
қонунчилиги томонидан белгиланган тартибда жисмоний шахснинг учинчи
шахс томонидан суғурталанган касбий фаолиятни амалга ошириш
муносабати билан етказилган зарарни қоплаш мажбуриятлари билан боғлиқ
суғурта шартномаси тузилади. Касбий фаолиятга талаблар ва уни амалга
ошириш тартиби тегишли қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатлар томонидан
белгиланади Шиннаев ва бошкалар (2014).
Касбий
жавобгарликни суғурталаш касбий фаолиятни амалга
оширишда учинчи шахсга зарар етказиши мумкин бўлган турли шахслар
19
тоифаларининг мулкий манфаатларини суғурта қилиш турларини
бирлаштиради.
Кўпинча
шифокорлар,
нотариуслар,
баҳоловчилар,
экспертлар, қўриқчилар, адвокатлар ва бошқаларнинг касбий жавобгарлиги
суғурта қилинади (Зарипова, 2007).
Касбий жавобгарликни суғурталашнинг ҳар бир тури маълум бир
касбнинг ўзига хос хусусиятлари билан асосланган ўз хусусиятларига эга.
Ҳар бир маълум касбнинг ўзига хос хусусиятлари касбий жавобгарликни
суғурталаш шартномасини тузишда ҳисобга олинади. Бу борада
суғуртачининг ўз касбий мажбуриятларини бажаришга виждонан, мулоҳаза
билан ва асосли ёндошуви касбий жавобгарликни суғурталашда умумий
принцип саналади.
Мирсадиков ва Аллаяров (2017) тадқиқотларида Ўзбекистон
Республикасида нотариусларни, аудиторларни, божхона брокерларини,
махсус депозитарийларни ва баҳоловчиларнинг касбий жавобгарлик
суғуртаси мажбурий хисобланишини айтиб ўтиш билан бирга, мажбурий ва
ихтиёрий касбий жавобгарлик суғурта турларини ривожлантиришнинг
қуйида келтирилган бизнес жараёнини кўрсатиб ўтишган:
- макркетинг-касбий жавобгарлик суғуртасига талабни шакллантиришга
йўналтирилган фаолият;
- суғурта хизматларини шакллантириш- касбий жавобгарлик буйича
аниқ йўналтирилган суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш;
- касбий жавобгарлик бўйича суғурта маҳсулотлари сотувини самарали
йўлга кўйиш;
- андеррайтинг-қалтисликни бахолаш, уни қабул қилиш ёки рад этиш
юзасидан қарор кабул қилиш;
- тузилган касбий жавобгарлик шартномарининг кузатувини олиб бориш
- даъволарни
сўндириш,
касбий
жавобгарлик
суғуртаси
ривожланишининг омили сифатида такидлайдилар.
20
Девид Бланд (1998) фикрига кўра, касбий жавобгарлик суғуртаси касбий
фаолиятни кўрсатишда мол-мулк ёки соғлиқка зарар етказиш оқибатида
келиб чиқадиган даъволардан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади. Бу
ерда ҳам фуқаролик жавобгарлигидаги сингари рўй бериши мумкин бўлган
қалтисликлар омиллари жуда кенг, буларга;
- сюрвейернинг берган хулосаси асосида сотиб олинган кўчмас мулкда
носозликларнинг мавжудлиги
- молиявий йўқотишларга сабаб бўлган адвокат маслахати
- фармацевт томонидан дорини нотўғри тайёрланиши каби кўплаб
холатлардаги қалтисликлар.
Скамей (2020) касбий жавобгарлик суғуртасининг объекти –
суғурталовчи бўлган касб эгасининг касбий фаолиятини амалга ошириш
давомида учинчи шахсларга (суғурталанган шахс) етказилган мулкий
зарарни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши яъни учинчи
шахсларнинг мулкий мафаатлари бўлиб ҳисобланади.
Суғурта тартибига кўра касбий жавобгарлик суғуртаси бўйича шартнома
фақатгина жисмоний шахслар билан тузилади. Булар ўз касбий фаолиятини
хусусий тадбиркорлик кўринишида олиб борувчи нотариуслар, аудиторлар,
тиббиёт ходилари ва бошқа касб эгалари бўлиши мумкин.
Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики юридик шахс касбий
жавобгарлик суғуртаси шартномасини кўрсата олмайди негаки у касб эгаси
эмас. Шу сабабдан юридик шахс ходимларининг хизмат вазифаларини
бажаришлари вақтида учинчи шахсларга етказилиши мумкин бўлган
зарарлардан ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталайдилар. Негаки
юридик шахс фаолияти давомида унинг ходимлари томонидан учинчи
шахсларга етказилган зарарни юридик шахс қоплаши зарур.
Касбий жавобгарлик суғуртаси бўйича қастдан содир этилган харакат
ёки харакатсизлик оқибатида етказилган зарарлар учун суғурта жавобгарлиги
олиб борилмайди негаки бошқа суғурта турларидан фарқли ўлароқ суғурта
21
ходисаси ташқи омилларга эмас балки касб эгасининг билими, малакасига
боғлиқ холатлардир.
А.В.Христенко (2018) ўзининг “Касбий жавобгарлик суғуртаси”
мақоласида касбий жавобгарлик суғуртасининг хуқуқий холатини таҳлил
қилган холда қуйидаги хулосани келтиради. Ўтказилган илмий
тадқиқотларга кўра фаолиятнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатувчи
шахсларнинг касбий жавобгарликларини суғурталаш мажбуриятлар
таъминланишининг энг мақбул механизмидир.
Н.В. Василенко (2019) Миллий суғурта бозорини ҳалқаро суғурта
бозорига олиб чиқишни истовчи давлат ўзида касбий жавобгарлик
суғуртасини ривожлантириши зарур. Негаки бутун дунё иқтисодиётидаги
жадал ўзгаришлар оқибатида янгидан янги касбларнинг пайдо бўлаётганлиги
ва қолаверса суғурта бозорида янги суғурта турларига талабнинг ортиб
бораётганлиги буни тақазо этмоқда. Бундан ташқари хорижий амалиётда
турли сохаларда ўз фаолиятларини олиб бораётган касб эгалари
манфаатларининг самарали химояси касбий жавобгарлик суғуртаси орқали
таъминланмоқда.
Хориж амалиётида “касбий жавобгарлик суғуртаси иккита мақсадни
кўзлаган холда олиб борилади”: касбий фаолият субъекти бўлган мижоз
касбий хатоликка йўл қўйиши оқибатида учинчи шахсга зарар етказганда уни
тўлов қобилятсизлигидан химоялаган холда касодга учрашидан сақлайди.
Бундан ташқари илмий мақолада юридик шахсларнинг фаолиятидаги касбий
жавобгарлик холатларини ҳуқуқий жиҳатларини қайта кўриб чиқилишини
такидлайди. Бунгача ўрганилган илмий тадқиқотларда юридик фаолият
билан шуғулланувчилар фуқаролик жавобгарлигини олиб боришмайди дея
қайд этилган (Лекин алохида сохалар борки уларда фаолия юритаётган
ходимларнинг касбий жавобгарликларини суғурталаш учун алохида
нормалар ишлаб чиқилиши зарур. Масалан, туристик фирмалар фаолият
турига кўра юридик шахс хисобланади. Улар ходимлари фаолиятидаги йўл
22
қўйиши мумкин бўлган хатоликлар қай тартибда суғурталанади). Юқорида
қайд этилганларни инобатга олган холда касбий жавобгарлик суғуртасининг
умумий тушинчалари билан бир қаторда алохида касбий фаолиятларнинг
ўзига хос бўлган жихатларини инобатга олган аниқ қоидаларни ишлаб чиқиш
зарур.
Жавобгарликни суғурталаш ўзида мол-мулк ва шахсий суғурта
турлариниг айрим қирраларини намоён этади. Яъни, агар зарар юридик ёки
жисмоний шахснинг мол-мулкига етказилган бўлса мол-мулк суғуртасини;
агар зарар жисмоний шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган бўлса,
шахсий суғурта турларини қамраб олади.
Айни чоғда, мол-мулк ва шахсий суғурта турларидан фарқли равишда,
жавобгарликни суғурталаш, биринчи навбатда, суғурталанувчи томонидан
етказилган зарарларни қоплаш ва бир вақтнинг ўзида суғурталанувчининг
мулкий манфаатларини ҳимоя этиш воситасидир. Суғурталанувчининг
мулкий манфаатлари деганда, учинчи шахсларга етказилган зарарларни
қоплаш юзасидан у кўрадиган зиённи тушиниш керак. Агар,
суғурталанувчининг учинчи шахсларга зарар етказиш жавобгарлиги
суғурталанган бўлса, зарар суғурталовчи томонидан суғурта шартномасида
келишилган суғурта суммаси (суғурта лимити) доирасида қопланади.
Маълумки, мол-мулк суғуртасида суғурта суммаси шу мол-мулкнинғ
бутун қиймати доирасида ёки унинг бир қисми сифатида аниқланиши
мумкин. Жавобгарликни суғурталашда эса томонлар ўзаро келишган ҳолда
учинчи шахсларга зарар етказилганда уларга тўланадиган суғурта қопламаси
суммаси, яъни жавобгарлик лимитини белгилайдилар. Шунинг учун
жавобгарликни суғурталашда «суғурта суммаси» тушунчаси ўрнига
жавобгарлик лимити» деган тушунча кўланилади.
Жавобгарликни
суғурталаш
қоидаларига
кура,
жавобгарликни
суғурталаш шартномаларида бир йиллик жавобгарлик лимити кўрсатилади.
Шунингдек, шартномада ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича ҳам жавобгарлик
23
лимити белгиланади. Бошқа суғурта тармоқларига нисбатан жавобгарликни
суғурталаш
иккита
асосий
вазифани
бажаради:
биринчидан,
суғурталанувчиларнинг ёки суғурталанган шахсларнинг учинчи шахсларга
етказган зарарларини тўлаб бериш билан боғлиқ ҳаражатлар ва уларни
моддий йўқотишлардан ҳимоя қилиш; иккинчидан, эса жабрланган
шахсларга етказилган зарарларни қоплаб беришни таъминлаш. Шу объектив
вазифалардан келиб чиқиб кўпчилик ривожланган хорижий давлатларда
жавобгарликни суғурталашнинг айрим турлари мажбурий равишда амалга
оширилади. Суғурта турларининг бундай равишда амалга оширилишида
айбдор шахсларнинг (юридик ва жисмоний шахслар) хохиш ва
имкониятларига қарамасдан давлат салоҳиятли жабрланувчиларнинг
зарарларини қоплаб беришни кафолатлайди.
Суғурталовчилар суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирдагина
суғурта қопламасини тўлайдилар. Суғурталанувчи томонидан учинчи
шахсларга зарар етказилиб, бу зарарни айбдор томонидан мажбурий
қопланиши хусусида қонун кучига эга суд қарори қабул қилинганда
суғурта қопламаси тўланиши мумкин. Суғурталанувчининг тасодифан ва
ўзи билмаган ҳолда учинчи шахсларга етказадиган зарарини аниқроқ
ҳолда қуйидагича ифодалаш мумкин:
- учинчи шахс бўлган фуқаронинг ҳаётига, соғлиғига тан жароҳати
етказилиши ёки ўлим ҳолатининг рўй бериши;
- учинчи шахc бўлган фуқаро ёки юридик шахснинг мол-мулкига
зарар етказилиши;
Касбий жавобгарликни суғурталаш орқали суғурталанувчининг
учинчи шахсларга етказган мулкий зарарлари қопланади, аммо бу билан
айибдор шахс жиноий ёки маъмурий жавобгарликдан озод этилмайди.
24
Do'stlaringiz bilan baham: |