9
ривожланаётган мамлакатлар қаторида Ўзбекистон Республикасида ҳам
кузатилмоқда.
Ўзбекистоннинг келажакдаги истиқболларини белгилаш ва ҳалкимизга
фаровон
турмуш
тарзини
шакллантириш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4947-сон
Фармони
билан
тасдиқланган
2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси мамлакатнинг давлат ва жамият ривожланиши
истиқболини стратегик режалаштириш тизимига сифат жиҳатдан янги
ёндашувларни бошлаб берди. Шу
жумладан, 2017−2021 йилларда
Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор
йўналиши белгиланди.
Харакатлар стратегиясининг учинчи йуналишида макроиқтисодий
барқарорликни янада мустахкамлаш ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб
қолишдаги вазифалар белгилаб олинди. Шулардан бири суғурта ва бошқа
молиявий хизматларнинг ҳажмини, сифатини ошириш, уларнинг янги
турларини жорий қилиш ҳамда молиявий институтлар ва ахолининг эркин
ресурсларини жойлаштиришда фонд бозорини ривожлантириш.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида суғурта, лизинг
ва бошқа молиявий хизматларнинг хажмини уларнинг янги турларини жорий
қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш,
шунингдек фонд
бозорини капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва
аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида
ривожлантириш белгиланди.
Суғурта соҳасида давлат сиёсатининг мақсади
суғурта ҳодисалари содир бўлганда фуқаролар, юридик шахслар ва
давлатнинг мулкий манфаатларини самарали ҳимоя қилиш имконига эга
суғурта тизимини шакллантиришдир.
Милий суғурта бозорида суғурта компаниялари томонидан жисмоний
ва юридик шахларга кўрсатилаётган суғурта хизматлари кўламини
10
кенгайтириш ва борларини такомиллаштириб бориш зарур. Хусусан: Учинчи
шахсларнинг мулкий манфаатларига зарар етказиш билан боғлик
фуқаролик жавобгарлиги турлари, касбий
фаолият олиб бориш давомида
вужудга келадиган жавобгарлик турлари: тиббий, юридик, аудиторлик,
бухгалтерлик, маслахат бериш, архитектура, брокерлик ва бошқа
фаолиятларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган касбий
жавобгарлик суғуртасини, амалиётга тадбиқ этишда хориж тажрибасига
таянган холда ривожлантириш.
Жавобгарлик суғуртаси: биринчи навбатда, суғурталанган
шахсни
учинчи шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун зарур бўлган ҳолларда
моддий зарарлардан ҳимоя қилади; иккинчидан, жабрланган шахсларга
суғурта шартномаси бўйича олдиндан айтиб ўтилган қалтисликлардан
етказилган зарарни суғурта пули миқдорида товон билан қоплаши;
учинчидан, суғурта шартномасида белгиланган ва одатда, жавобгарлик
лимити деб белгиланган суғурта суммаси суғурталовчининг максимал
жавобгарлик даражасига, унинг молиявий имкониятларига қараб,
томонлар
келишуви ассосида белгиланади, тўртинчидан, кўплаб мамлакатларда
жавобгарлик суғурталашнинг муайян турлари мажбурий шаклда ўтказилади.
Касбий жавобгарликни суғурталашда бошқа суғурта турларидан
фарқли ўлароқ суғурта ҳолатининг бошланиши ташқи омилларга (табиий
офатлар ва кесин ўзгаришлар, учинчи шахс ҳаракатлари ва ҳоказолар) эмас,
балки муайян касбий фаолиятни амалга оширадиган шахс малакасига боғлиқ.
Суғуртачи суғурта шартномаси тузганидан сўнг касбий фаолият билан
шуғулланувчи шахс эҳтиёткорлик билан иш тутиши ва касбий кўникмаларни
намоён этиши лозимлиги.
Касбий жавобгарлик суғуртаси жавобгарлик суғуртаси муносабатларни
алохида қисми сифатида унинг хусусиятларини тизимлаштириш ва ушбу
суғурта турини жабрланганларнинг манфаатларини ҳимоя қилишнинг бошқа
усуллари билан ўзаро муносабатини таҳлил қилишни талаб қилади.
11
Суғуртанинг амалдаги қонунчилик базаси ва ушбу соҳада давлатни тартибга
солиш тизими суғурта соҳасини ва айниқса, касбий жавобгарлик суғуртани
кенгайтириш учун етарли даражада рағбатлантирмайди. Шу билан бир
қаторда
таъкидлаш зарурки, кейинги йилларда миллий суғурта тизими
ривожланишида бир қатор ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам намоён
бўлмоқда. Хусусан, умумий нисбатда касбий жавобгарликни суғурталаш
кўрсаткичлари ҳамон пастлигича қолмоқда. Мамлакатимизда фаолият
кўрсатаётган суғурталовчилар томонидан асосий эътибор мол-мулк
суғуртасига каратилгани боис, касбий жавобгарликни суғурталаш юзасидан
мижозларнинг талабига мос суғурта хизматларини кўрсатиш қоникарли
даражада эмас.
Ўзбекистонда касбий жавобгарликни суғурта қилишни келгусида
ривожлантириш муоммоларини ҳал қилиш бозор иқтисодиёти шароитларида
касбий жавобгарликни суғурта қилишнинг моҳияти ва аҳамиятини тадқиқ
қилиш, унинг ижтимоий ҳимоя тизимида тутган ўрнини аниқлаш,
унинг
тузилиши ва амал қилишининг асосий принциплари янада чуқурроқ
асосланишини, касбий жавобгарликни суғурта қилишнинг методик ва
ташкилий асосларини янги иқтисодий воқеликлар талабларига жавоб
берадиган тарзда ишлаб чиқишни шартлаб бериш, бизнинг фикримизча,
мамлакатимизнинг суғурта тизимини янада ривожлантиришга замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: