Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси умурзакова Шаҳноза Рахматовна



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#79327
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
Ш.Умурзакова Диплом

Тадқиқотнинг асосий муаммолари: 
1. Қонунчилик ҳужжатларида айрим тоифа фуқароларнинг касбий 
жавобгарлигини суғурталаш мажбурий шаклда ўтказилиши кўрсатилган 
бўлсада, унинг ижросини таъминлаш юзасидан қонун ости ҳужжатлари қабул 
қилинмаганлиги ва бунинг оқибатида жавобгарликни суғурталаш 
кўрсаткичлари пастлигича сақланиб қолаётганлиги. 
2. Касбий жавобгарликни суғурталаш юзасидан мижозлар талабига мос 
келадиган суғурта хизматлари кўрсатиш ҳолати қониқарли даражада 
эмаслиги. 
3. Мамлакатимизда аҳолининг суғурта маданиятини пастлиги билан 
боғлиқ муаммолар. 
Тадқиоқотнинг асосий саволлари
Ушбу тадқиқот мавзуси ҳозирги жадал ривожланишлар даврида янгидан 
янги соҳалар ва касблар пайдо бўлиб бораётган кунда энг мухим 
масалалардан бири бўлганлиги сабабли кўплаб саволлар пайдо бўлади. 
Тадқиқот саволлари сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: 
1. Ўзбекистонда касбий жавобгарлик суғуртаси бугунги кундаги 
иқтисодиёт ва жамият талабларига жавоб берадими? 
2. Суғурта бозорида касбий жавобгарликни суғурта қилиш турларини 
ривожланишига қандай омиллар таъсир кўрсатади? 
3. Ривожланган давлатлардаги касбий жавобгарлик суғуртаси бўйича 
замонавий тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш имконияти борми? 


14 
 
 
1.4. Тадқиқот объекти ва предмети 
Тадқиқот объекти - Ўзбекистон суғурта бозори ва унда касбий 
жавобгарлик суғуртаси фаолиятини амалга ошириш амалиёти ва хорижий 
мамлакатлар тажрибалари тадқиқот объекти ҳисобланади. 
Ўзбекистон суғурта бозорида касбий жавобгарликни суғурталаш 
жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар ушбу тадқиқот 
ишининг предмети саналади.
1.5. Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий
аҳамияти 
Ўзбекистон Республикаси суғурта хизматлари бозорида иқтисодий 
ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида турли мулкчилик шаклидаги 
суғурта ташкилотлари вужудга келиши билан бир қаторда, янги 
жавобгарликни суғурталаш хизматлари йўлга қўйилиши учун ҳам қулай 
шарт-шароитлар яратилди.
Жавобгарликни суғурталаш суғуртанинг мустақил тармоғи бўлиб, 
касбий жавобгарлик суғуртаси унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Суғурта 
соҳасининг ривожланиш жараёнида жавобгарликни суғурталаш жабҳалари 
кенгайиб борди ва унинг қамрови ошди. Касбий жавобгарлик суғуртанинг 
иқтисодий моҳияти суғурталанувчининг учинчи шахсларга етказган 
зарарларини тўлаб бериш мажбурияти суғурталовчилар зиммасига 
юклатилиши билан изоҳланади. 
Касбий жавобгарликни суғурталаш ўзида мол-мулк ва шахсий суғурта 
турлариниг айрим қирраларини намоён этади. Яъни, агар зарар юридик ёки 
жисмоний шахснинг мол-мулкига етказилган бўлса мол-мулк суғуртасини; 
агар зарар жисмоний шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган бўлса, 
шахсий суғурта турларини қамраб олади. Шунингдек, мол-мулк ва шахсий 
суғурта турларидан фарқли равишда, жавобгарликни суғурталаш, биринчи 


15 
навбатда, суғурталанувчи томонидан етказилган зарарларни қоплаш ва бир 
вақтнинг ўзида суғурталанувчининг мулкий манфаатларини ҳимоя этиш 
воситасидир. 
Фан нуқтаи назаридан қараганда, тадқиқот мавзуси хорижий олимлар 
томонидан ҳам, ўзбек олимлари томонидан ҳам аниқ статистик (позитивизм) 
маълумотларга ва сифат (интерпретивизм) маълумотларга таяниб таҳлил 
қилинган аммо уларда касбий жавобгарликни суғурталаш муаммоларини 
мамлакатимиз мисолида мустақил илмий-тадқиқот объекти сифатида 
ўрганилмаган. Буни тадқиқотда ўрганилганлиги ва ёритиб берилиши фан 
учун ахамиятлидир. 
Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида “Суғурта 
назарияси”, “Суғурта иши”, “Суғурта маркетинги” фанлари ўқув 
дастурларини такомиллаштириш ва ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish