42
4.1.Расм. Ўзбекистон Республикаси суғурта хизматлари бозорида
2019 йилда йиғилган суғурта мукофотлари ва тўланган суғурта
қопламаларининг умумий суғурта тармоғидаги суғурта
ташкилотлари бўйича салмоғи
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг www.mf.uz -
интернет саҳифаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан
тайёрланди.
2019 йилда йиғилган суғурта мукофотлари ва тўланган суғурта
қопламаларини суғурта ташкилотлари бўйича тақсимоти 4.1-расмда
келтирилган. Шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, сўнги йилларда суғурта
мукофотлари ҳажмининг сифат кўрсаткичлари яхшиланди. Мисол учун,
бозорда рақобат ўсиши кузатилмоқда.
4.1-расм маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки, 2019 йил
якунлари бўйича битта йирик суғурта ташкилоти ҳиссасига
умумий
суғурта тармоғидан йиғилган ялпи
суғурта мукофотларининг 16.5 фоизи
тўғри келади. 2018 йилда бу кўрсаткич 14.6 фоизни ташкил қилган.
Умумий суғурта тармоғидаги етакчи суғурта ташкилотлар қаторига
43
кирувчи бешта суғурта ташкилотлари 2019 йилда шу тармоқда йиғилган
суғурта мукофотларининг 60.2 фоизини тўплаганлар.
Умумий суғурта тармоғида фаолият юритаётган илғор
компанияларнинг суғурта товонлари ҳажми топ-10 лигини жойлашиви
суғурта мукофотларидан фарқ қилади. Шундай қилиб 4.1.-расмдан
кўришимиз мумкинки тўланган суғурта товонлари бўйича пешқадамлик
“Ўзагросуғурта” АЖ компаниясига ўтади. Компания ўтган 2019 йил
давомида 97.65 млрд.сўм тўловларни амалга
ошириб бозордаги улиши
34.4 фоизни ташкил қилган.
2020 йил I-чорак ҳолатига Ўзбекистон суғурта бозорида 36-та
суғурта компанияси мавжуд бўлиб, улардан 28 таси умумий суғурта
соҳасида (Non-Life Insurance), 8 таси ҳаёт суғурта соҳасида (Life
Insurance) фаолият юритмоқда.
Ҳаётни суғурта қилишда фақат жисмоний шахсларнинг ҳаёти,
соғлиги меҳнат қобиляти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини
суғурта қилиш, бунда шартнома бўйиса суғуртанинг энг кам муддати бир
йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларинингсуғурта шартномасида
кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки
даврий тўловларини ўзида қамраб олади.
Ўтган 2019 йил давомида миллий суғурта бозорининг ҳаёт
суғуртаси тармоғида фаолият юритган 8 та компания томонидан жами
586.4 млрд.сўм суғурта мукофотлари тўпланган бўлиб 2018
йилга
нисбатан ўзгариш 140 фоизни ташкил қилган. Ҳаёт суғуртаси тармоғида
йиғилган суғурта мукофотлари ва суғурта товонлари ҳажми ва 2018
йилга нисбатан ўзгаришларни 4.1-жадвалдан кўриш мумкин.
Ҳаёт суғуртаси тармоғида "New Life Insurance" МЧЖ жами йиғилган
суғурта мукофотларинг 36.5 фоизини ўз хисобига ёзиб қўйган