36
амалиётда
шифокорлар,
нотариуслар,
баҳоловчилар,
экспертлар,
қўриқчилар, адвокатлар ва бошқаларнинг касбий жавобгарлиги суғурта
қилинади.
Касбий жавобгарликни суғурталашнинг ҳар
бир тури маълум бир
касбнинг ўзига хос хусусиятлари билан асосланади. Ҳар бир маълум
касбнинг ўзига хос хусусиятлари касбий жавобгарликни суғурталаш
шартномасини тузишда ҳисобга олинади. Бу борада суғурта шартномаси
тузган касб эгасининг ўз касбий мажбуриятларини бажаришга виждонан,
мулоҳаза билан ва асосли ёндошуви касбий жавобгарликни суғурталашда
умумий принцип саналади.
Касбий жавобгарликни суғурталашда бошқа суғурта
турларидан
фарқли ўлароқ суғурта ҳолатининг бошланиши ташқи омилларга (табиий
офатлар ва кесин ўзгаришлар, учинчи шахс ҳаракатлари ва ҳоказолар)
эмас, балки муайян касбий фаолиятни амалга оширадиган шахс
малакасига боғлиқ. Суғуртачи суғурта шартномаси тузганидан сўнг
касбий фаолият билан шуғулланувчи шахс эҳтиёткорлик билан иш тутиши
ва касбий кўникмаларни намоён этиши лозимлиги билан аҳамиятлидир.
Касбий жавобгарлик суғуртаси касбий фаолиятни кўрсатишда мол-
мулк ёки соғлиқка зарар етказиш оқибатида келиб чиқадиган даъволардан
ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади. Бу ерда ҳам фуқаролик
жавобгарлигидаги сингари рўй бериши мумкин бўлган қалтисликлар
омиллари жуда кенг, буларга;
-сюрвейернинг берган хулосаси асосида сотиб олинган кўчмас
мулкда носозликларнинг мавжудлиги
-молиявий йўқотишларга сабаб бўлган адвокат
маслахати
-фармацевт томонидан дорини нотўғри тайёрланиши каби кўплаб
холатлардаги қалтисликлар.
Юқорида келтирилган касбий жавобгарликни келтириб чиқарувчи
омиллар кўлами бугунги кунга келиб янада кенгайганлиги қарийиб барча
37
соҳларда касбий жавобгарлик билан боғлик қалтисликларнинг мавжудли-
ги, касбий жавобгарлик суғуртасини янада кенгроқ ўрганишни ва бу
соҳада тадқиқотлар олиб бориш зарурлиги, тадқиқотимизнинг дизайнини
белгилаб беради.
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш шароитида суғурта
фаолияти, шу жумлада жавобгарлик суғуртаси олдида ҳал қилинишини
кутаётган муаммолар жуда кўпки, уларнинг ечимини топиш учун чуқур
илмий тадқиқотлар олиб боришни зарурият қилиб қўймоқда.
Муаммолар
бор эканми, суғурта соҳани ўрганувчи фан керак. Карл Попернинг (2000)
фикрича: ”Биз қайсидир предметни ўрганмайлик, биз муаммоларни
ўрганамиз”. Соколов ва Соколовларнинг (2006) илмий қарашича: барча
билимлар қачонки фан(илм) бўлиб
шаклланади, қачонки у муҳим, қийин
муаммоларга дуч келса.
Касбий жавобгарлик суғуртасидаги мавжуд муаммоларнинг илмий
ечимини топиш зарур экан, унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш,
касбий жавобгарлик суғуртасининг асосий тамойилларини аниқлаш,
касбий жавобгарлик суғуртаси тоифаларини аниқлаш ва касбий
жавобгарлик суғуртасини амалга ошириш бўйича хорижий мамлакатлар
амалиётини ўрганиш асосида уларнинг илғор тажрибаларини Ўзбекистон
суғурта бозори амалиётига татбиқ этиш имкониятларини ўрганиб
чиқишни талаб қилади.
Ушбу тадқиқотни амалга оширишда қиёсий таҳлил, солиштирма
таҳлил, сифат таҳлили, тасвирий статистика усулларидан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: