Умумий суғурта тармоғииинг жавобгарликни суғурталашга оид
класслари
Класс тар-
тиб рақами
Класснинг номи
Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича та-
лаблар
10-класс
Автофуқаролик жа-
вобгарлигини суғурта
қилиш
Ер усти транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар ма-
шиналар ва механизмлардан фойдаланиш оқибатида,
ташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага кира-
ди, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахслар-
га) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси
тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
11 -класс
Авиация суғуртаси
доирасидаги жавоб-
гарликни суғурта
қилиш
Ҳаво кемасидан фойдаланиш оқибатида, авиаташу-
вчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради,
учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга)
зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўлани-
шини таъминловчи суғурта турлари жами
12-класс
Денгиз суғуртаси до-
ирасида
жавобгар-
ликни суғурта қилиш
Денгиз ва ички кемалардан фойдаланиш оқибатида,
денгиз ташувчисининг жавобгарлиги ҳам шу жумлага
киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шах-
сларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси
тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
13-класс
Умумий
фуқаролик
жавобгарлигини
суғурта қилиш
10, 11 ва 12-классларда кўрсатилмаган таваккалчи-
ликлар оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юри-
дик шахслар) олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо
бўлган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини
таъминловчи суғурта турлари жами
Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябридаги
«Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»
413-сонли қарори билан тасдиқланган «Суғурта фаолияти классификатори»га мувофиқ
муаллиф томонидан тайёрланди.
29
Шу ерда зарар деган тушинчага изоҳ берсак, яъни зарар деганда қонун
қўйидагиларни назарда тутади; «яъни ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган
ҳуқуқини тиклаш учун қилинган ёки қилиниши лозим бўлган ҳаражатлари,
унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳакикий зарар), шунингдек,
бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилганида одатдаги фуқаролик муомаласи
шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай колган даромадлари (бой
берилган фойда) тушунилади». Аммо, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 332-моддасига мувофик мажбуриятларнинг айрим турлари
бўйича ҳамда, муайян фаолият тури билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича
қонун ёки шартномада тўла қоплашга бўлган хуқуқ чеклаб қўйилиши
мумкин (чекланган жавобгарлик). Етказилган зарарни тўла ҳажмда қоплашни
қуйидаги ҳолларда чеклаш мумкин:
-
жавобгарлик ҳажми шартнома нарсасининг қиймати билан
чекланганда. Юк ташишдан келиб чикадиган мажбуриятлар бўйича
жавобгарлик, транспорт уставлари ва кодексларига мувофиқ, юк сақланган
тақдирда жавобгарлик йўқолган юк қиймати ҳажмида белгиланади;
- хизмат кўрсатиш соҳасида жавобгарлик ҳажми кўрсатилган
хизматнинг қиймати доирасида белгиланиди. Масалан, телеграмма лозим
даражада етказилмаган тақдирда алоқа ташкилотининг жавобгарлиги
юборилган телеграмманинг қиймати ҳажмида белгиланади;
- жавобгарлик маълум пул суммаси миқдорида ҳам чекланади. Агар
топширилган юкнинг нархи юк эгаси томонидан эълон қилинмаган бўлса,
жавобгарлик транспорт қонун ҳужжатларига мувофиқ юк оғирлигининг нар-
хи ҳажмида белгиланади ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига муво-
фиқ, «ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига
ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек, юридик шахсга етказилган за-
рар зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим» деб
кўрсатиб ўтилган. Аммо амалий тажрибанинг кўрсатишича, зарарни етказган
30
шахсда ҳар доим ҳам етказилган зарарни қоплаш учун пул маблағлари
мавжуд бўлавермайди. Айнан, мана шу ерда суғурта етказилган зарарни
қоплаш имкониятини берувчи восита сифатида катта самара келтириши мум-
кин. Афсуски, суғуртанинг бундай фойдали хусусиятларини кўпчилик
фуқароларимиз ва корхона раҳбарлари тўлиқ тушуниб етганлари йўқ.
Юқорида биз ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаро-
нинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, зарарни етказган шахс то-
монидан тўлиқ ҳажмда қопланиши зарурлиги хусусида баён этган эдик. Шу-
ни алоҳида таъкидлаш зарурки, юридик ва жисмоний шахсларнинг учинчи
шахсларга зарар етказиш жавобгарлигини суғурталаш бўйича ўрнатилган
суғурта суммаси ҳам етказилган зарарни тўлиқ қоплаш имкониятини бермас-
лиги мумкин. Шу боис бунга аниқлик киритиш учун яна Фуқаролик кодекси-
га муржаат қиламиз. Мазкур кодекснинг 992-моддасида «ихтиёрий ёки маж-
бурий суғурта тартибида жабрланувчи фойдасига ўз жавобгарлигини суғур-
талаган юридик шахс ёки фуқаро етказилган зарарни тўлиқ қоплаш учун
суғурта пули етишмаган тақдирда, суғурта пули ва зарарнинг ҳақиқий
миқдори ўртасидаги фарқни тўлайди» деб кўрсатилган.
Жавобгарликни суғурталашни ташкил этишдаги асосий жиҳатлардан
бири, суғурталанувчининг учинчи шахсларга етказган зарари тузилган суғур-
та шартномасига мувофиқ, суғурталовчилар томонидан қопланишидир. Бун-
да тўланган суғурта қопламасини айбдордан ундириб олиш ҳуқуқи суғурта-
ловчи ихтиёрига ўтиши мумкин. Ушбу ҳуқуқ регресс ҳуқуқи дейилади ва
шартнома шартларида кўрсатилади. Суғурталовчининг бундай ҳуқуқга эга
бўлиши Фуқаролик кодексининг 1001-моддасида ҳам ўз аксини топган. Унга
кўра, «бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт
воситасини бошқарувчи шахс ва ҳакозалар) томонидан етказилган зарарни
тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланган
бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилишга ҳақли».
31
Суғурта ҳуқуқида жавобгарликни суғурталаш қуйидаги турларга бўлиш
қабул қилинган:
- фуқаролик жавобгарликни суғурта қилиш;
- касбий жавобгарликни суғурта қилиш;
- шартнома бўйича мажбуриятини бажара олмаслик жавобгарлигини
суғурта қилиш.
Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишда фуқаролик жавобгарлиги
тушунчаси муҳим ўрин тутади. Фуқаролик жавобгарлиги - бу қонун ёки
шартномада назарда тутилган ёки жабр кўрган учинчи шахсларнинг бузилган
ҳуқуқларни айбдор ҳисобидан қоплашда қўлланиладиган чора-тадбирлардир.
Фуқаролик жавобгарлиги мулкий характерга эга бўлиб, зарар етказган
шахс зарар кўрган шахсга кўрилган зарар микдорини тўлиқ қоплаши шарт.
Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича жавобгарлик
мажбурияти суғурта ташкилотига ўтказилади. Етказилган зарар учун айбдор
шaxc жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Аммо, учин-
чи шахсга етказилган моддий зарар суғурта ташкилоти томонидан коплаб бе-
рилади. Ушбу суғурта тури бўйича суғурта объекта бўлиб, суғурталовчининг
қонун ёки шартнома мажбуриятлари бўйича учинчи шахсларга зарар еткази-
ши ҳисобланади.
Жавобгарликни суғурталаш ихтиёрий ва мажбурий шаклларда амалга
оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 923- мод-
дасида мажбурий суғуртани амалга ошириш тартиби белгиланган. Жумладан,
унда мажбурий суғурталаниши лозим бўлган объектлар, улар суғурталаниш-
га сабаб бўладиган хавфлар ва суғурта пулининг энг кам миқдорлари қонун
ҳужжатлари билан белгиланиши алоҳида қайд этилган. Жавобгарликни
суғурталаш айрим қонун ҳужжатларида кодекс талабларига мувофиқ ўз ак-
сини топган.
Касбий жавобгарлик суғуртасини умумфуқаро жавобгарлик суғуртаси-
дан фарқлаш лозим. Бунда фақатгина жисмоний шахсларнинг - тиббиёт хо-
32
димларнинг, аудиторларнинг, нотариусларнинг ва бошқа касб эгаларининг
касбий фаолияти натижасида етказилиши эҳтимол бўлган зарарини суғурта
қилиш тушунилади. Шуниси диққатга сазоворки, юқорида қайд этилган касб
эгалари учинчи шахсларга икки хил ҳолатда зарар етказишлари мумкин.
Қасддан ҳатти-ҳаракат натижасида учинчи шахсга зарар етказилса, бу зарар
учун суғурта ташкилоти жавобгарлик олиб бормайди. Суғурталанувчининг
ҳаракатларидаги ниятни исботлаш суғуртачи зиммасига юклатилади.
Суғурталанувчининг нияти суднинг қонуний кучга кирган қарори, ҳукми
билан аниқланади. Агарда суғурталанувчига нисбатан жиноий иш
қўзғатилган бўлса, суғурта мукофоти тўғрисидаги масала суд қарори ва
ҳукмигача тўхтатилади.
Ўзбекистон Республикасининг нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши
муносабати билан “Нотариат тўғрисида”ги қонунига (ЎРҚ-602-сон
14.01.2020) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра
Do'stlaringiz bilan baham: |