2.3. Амалий адабиётлар шарҳи
Касбий жавобгарликни суғурталашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, «Суғурта фаолияти
тўғрисида», «Нотариат тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги
қонунларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли
қарорларида ўз аксини топган. Биз ушбу илмий ишимизда юқорида қайд
этилган қонун ва қарорларни илмий ўрганишдан олдин жавобгарликни ўзи
нима ва унинг қандай турлари мавжуд эканлигига эътиборимизни қаратамиз.
Ижтимоий жавобгарлик умумий тушунча бўлиб, жамиятдаги барча
жавобгарликни ўз ичига олади. Фуқароларнинг ўзаро муомаласида аҳлоқий
нормаларни бузилиши маънавий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Хукуқий жавобгарлик эса давлат томонидан ўрнатилган қонуний нормаларни
бузилиши оқибатида юзага келади.
Ҳукуқий жавобгарликнинг ўзи бир қанча турларга бўлинади. Жумладан,
интизомий жавобгарлик, маъмурий жавобгарлик, фуқаролик- хукукий
жавобгарлик, моддий жавобгарлик, жиноий жавобгарлик.
Юқорида айтиб ўтилган жавобгарликлар ичида фуқаролик-ҳуқуқий
жавобгарлик ўзига хос ўринни эгаллайди. Зеро, жавобгарликни суғурталаш
фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик билан чамбарчас боғлиқ. Бу жавобгарлик,
одатда, бир шахс томонидан иккинчи бир шахсга мулкий зарар етказилганда
юзага келади.
Шартномавий жавобгарлик шартнома мажбуриятларини бажармаслик
ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида юзага келади. Бунда бир томон
иккинчи томоннинг айби билан зарар кўради.
Шартномасиз жавобгарлик деганда айбдор томонидан жабрланувчига у
билан шартнома муносабатларида бўлмаган ҳолда зарар етказиш
тушунилади. Масалан, автомобил транспорт эгаси тасодифан ўзига тегишли
бўлган транспорт воситасини нотўғри бошқариш оқибатида учинчи шахс
27
хисобланувчи йўловчига тан жароҳати етказади. Бунда томонлар муқаддам
шартнома муносабатларида бўлмаган.
Кўриниб турибдики, жавобгарликни суғурталаш умумий суғурта
соҳасига киради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002
йил 27 ноябридаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида» 413-сонли қарори билан тасдиқланган «Суғурта
фаолияти классификатори»га мувофиқ жавобгарликни суғурта қилиш, 10-
класс (автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш), 11-класс (авиация
суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта қилиш), 12-класс (денгиз
суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш), 13-класс (умумий
фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш)га бўлинган. Ушбу классларнинг
мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар қуйидаги жадвалда (1.1
-жадвал) келтирилган, 1.1. - жадвалда кўрсатилган класслар бўйича лицензия
олган суғурталовчиларгина жавобгарликни суғурталаш турларини амалга
ошириш ҳуқуқига эга.
Суғурта ташкилотлари тузилган шартномага мувофиқ юридик ва
жисмоний шахсларнинг, учинчи шахсларнинг мол-мулки, фуқароларнинг
соғлигига зарар етказиш билан боғлиқ жавобгарлигини суғурта
қилдиришлари мумкин. Бундан асосий мақсад, суғурталанувчи бўлган
юридик ва жисмоний шахсларнинг учинчи шахсларга етказилган зарарни
қоплаш билан боғлиқ мулкий манфаатларини суғурта йўли билан ҳимоя
қилишдир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ жавобгарлик
суғуртаси мулк суғуртаси тармоғи таркибига киритилган, яъни 915-
моддасида
«Мулкий
суғурта
шартномаси
бўйича
қуйидагилар
суғурталаниши мумкин: фуқаролик жавобгарлиги хавфи - бошқа шахслар
ҳаёти, соғлиги ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган
мажбуриятлар бўйича жавобгарлик, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса,
шунингдек, шартномалар бўйича жавобгарлик хавфи». Шунга қарамасдан,
28
жавобгарликни суғурталаш мулк суғуртаси турларига нисбатан ўзининг
хусусиятига ва маълум бир мустақилликка эга. Жавобгарликни
суғурталашнинг мулк суғуртаси тармоғига киритилиши бир мунча
шартлидир.
2.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |