Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси умурзакова Шаҳноза Рахматовна


суғуртаси 198,8  107,2  142,0  325,3  452,0  2



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#79327
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
Ш.Умурзакова Диплом

суғуртаси
198,8 
107,2 
142,0 
325,3 
452,0 

Жами 
суғурта 
рисклари 
бўйича
109507,1 
142360,1 
133833,5 
178832,3 
252664,6 


50 
суғурта мукофотлари тушими таъминланган. Хисобот йили давомида 
битта холат бўйича 405 141,1 сўм суғурта товони тўлаб берилган. 
4.4.-Расм. “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан 2019 йил давомида 
йиғилган жами суғурта мукотларидаги касбий жавобгарлик 
суғуртасини улуши 
Манба: Жамият хисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан 
тайёрланди. 
Жамият томонидан 2019 йил давомида йиғилган жами суғурта 
мукофотларидаги касбий жавобгарлик суғуртасини кўрадиган бўлсак, 
диаграмма кўринишида 4.4.-расмдаги каби акс этади. Касбий 
жавобгарлик суғуртасининг жами суғурта мукофотидаги улиши атиги 
0,17 фоизни ташкил қилади.
Таҳлилларга кўра, республикамиз бўйича суғурта хизматлари 
кўрсатилиши қамрови охирги беш йилда сезиларли даражада ошган. Бу 
ҳолат суғурта компанияларни суғурта бозорида суғурта маҳсулотларини 
таклиф қилиши ва мижозларга сифатли суғурта хизматлари кўрсатилиши 
яхшиланиб бораётганлигидан далолат беради. Бизнинг фикримизча, 


51 
келгусида жавобгарлик суғурта турини ривожланиши учун катта 
имкониятлар мавжуд. 
4.2. Ўзбекистонда касбий жавобгарлик суғуртасининг 
жавобгарликни ихтиёрий турларидаги ўрни 
Юқорида таъкидлангандек бозор эркин рақобат асосида шаклланиши 
лозим. Ҳозирги кунда миллий суғурта хизматлари бозорида соғлом 
рақобат асосида 36 та суғурта ташкилоти ўз фаолиятларини олиб 
бормоқдалар.
2019 йил якунлари бўйича йиғилган суғурта мукофотларининг таҳлилидан 
шуни билиб олиш мумкинки, суғурта бозори суғуртанинг ихтиёрий 
турлари 
асосида 
шаклланмоқда, 
яъни 
келиб тушган 
суғурта 
мукофотларининг 86,5 фоизи суғуртанинг ихтиёрий турларига ва 13,5 
фоизи мажбурий суғурта турлари ҳиссасига тўғри келади. Ихтиёрий 
суғурта турлари бўйича келиб тушган мукофотларнинг таркибини олиб 
қарайдиган бўлсак, қуйидагича ҳолатни кузатишимиз мумкин: 
11,4% шахсий ихтиёрий суғурта; 
67,6% ихтиёрий мол-мулк суғуртаси; 
12,6% ихтиёрий жавобгарликни суғурталаш турлари. 
2018 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси суғурта хизма-
тлари бозорида йиғилган суғурта мукофотларининг 14,5 фоизи жавобгар-
ликни суғурталаш ҳиссасига тўғри келган, яъни 237,1 млрд. сўмни ташкил 
этган. Жавобгарликни суғурталаш бўйича тўланган суғурта қопламалари 
умумий суғурта қопламалари таркибида 14,9 фоизни, яъни 68,7 млрд. 
сўмни 
ташкил 
қилади. 
Суғурта 
мукофотларининг 
зарарлилик 
коэффициенти 28.9 фоизни ташкил қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 
ноябрдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора- 
тадбирлари тўғрисида»ги 413-сонли қарорнинг «Суғурта фаолияти 


52 
классификатори»га мувофиқ умумий суғурта тармоғининг қуйидаги 
классларида жавобгарликни суғурталаш бўйича класслар келтирилган: 
10-класс. Автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш: Ер усти 
транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машина ва механизмлардан 
фойдаланиш оқибатида, ташувчиларининг жавобгарлиги хам шу жумлага 
киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар 
етказганлик тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи 
суғурта турлари жами. Бунда суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурталанган шахс 
томонидан суғурта шартномаси муддати давомида йўл ҳаракати ҳодисаси 
натижасида учинчи шахс ҳаёти, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказиш 
билан боғлиқ қуйидаги ҳодисалар, яъни: 
- транспорт воситаларининг шикастланиши ёки нобуд бўлиши; 
- транспорт воситаларида жойлашган мол-мулкларнинг зарарланиши 
ёки нобуд бўлиши; 
- транспорт воситаси билан тўқнашувда ҳаракатланувчи ёки харакат-
сиз мол-мулкларнинг шикастланиши ёки нобуд бўлиши; 
-жисмоний шахсларнинг меҳнат лаёқатини йўқотиш (вақтинчалик ёки 
бутунлай йўқотиш) ёки ўлим ҳолатлари бўлиб ҳисобланади. 
11-класс. Авиация суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта 
қилиш: хаво кемасидан фойдаланиш оқибатида, авиаташувчиларнинг 
жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва 
юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси 
тўланиши таъминловчи суғурта турлари жами. Бунда суғурта объекта 
бўлиб суғурталанувчининг мулкий муносабатлари жавобгарлиги 
ҳисобланади, қайсики йўловчиларга, юк эгаларига ва учинчи шахсларга 
етказилиши мумкин бўлган зарарлар. 
Авиатранспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги ўз ичига 
қуйидагиларни қамраб олади: 
- йўловчи ва унинг мол-мулкига етказилган зарар учун жавобгарлик; 


53 
- юкнинг (багаж) буд сақланиши учун жавобгарлик; 
- учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик. 
Шартнома бўйича суғурта ҳодисаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
- ҳаво транспорти воситаларини эксплуатация қилиш даврида шу 
транспортда бўлган фуқароларнинг бахтсиз ҳодиса туфайли тан жароҳати 
олишлари, касалланиши ёки ўлим ҳолатлари; 
- суғурталанувчига боғлиқ ҳодисалар туфайли юкларнинг ёки 
йўловчиларнинг ўз вақтида манзилига етиб бормаслиги; 
- ҳаво транспорти воситасини эксплуатация қилиш пайтида шу 
транспортда бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳаётига ёки мол-мулкига 
зарар етказилиши мумкин бўлган ҳодисалар. 
12-класс. Денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш: 
денгиз ва ички кемалардан фойдаланиш оқибатида, денгиз ташувчисининг 
жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва 
юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси 
тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами. Бу суғурта тури ҳам
11-класс каби шарҳланади. 
13-класс. Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш: 10, 11 
ва 12-классларда кўрсатилмаган таваккалчиликлар оқибатида учинчи 
шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) олдида фуқаролик жавобгарлиги 
пайдо бўлган тақдирда суғурта қопламаси тўланиши таъминловчи суғурта 
турлари жами. Бу суғурта турида суғурта объекти бу Ўзбекистан 
республикаси конунчилигига зид бўлмаган суғурталанувчининг мулкий 
манфаатлари билан боғлиқ бўлган учинчи шахслар ҳаётига,
соғлиғига ёки 
мол-мулкига зарар етказганлик мажбуриятларидан келиб чиқадиган 
жавобгарлиги ҳисобланади. 
Суғурта ҳодисаси бўлиб суғурталанган шахс томонидан суғурта 
шартномаси муддати давомида учинчи шахслар ҳаёти, соғлиғига ёки мол-
мулкига зарар етказиш билан боғлиқ ҳодисалар, яъни: 


54 
- учинчи шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказиш; 
- учинчи шахслар мол-мулкининг шикастланиши ёки нобуд бўлиш 
ҳоллари ҳисобланади. 
Бу классга кирувчи жавобгарликни суғурталашнинг айрим турларини 
кўриб чиқамиз. 
Иш берувчиларнинг жавобгарлик суғуртаси - тарихан бу суғурта тури 
унинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда жавобгарлик суғуртасининг 
бошқа турларига нисбатан алоҳида қаралади. Жавобгарликни суғурталаш 
полней орқали иш берувчи амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда 
ишлаб чиқариш жараёнида ҳодимнинг ўз мажбуриятларини бажариш 
пайтида тан жароҳати олиши (ўлим ҳолатлари) ва касалланишидан келиб 
чиқадиган жавобгарлигини қоплайди. Шунингдек, суғурта қопламаси бир 
ишчининг эҳтиётсизлиги туфайли иккинчи ишчининг жабрланишини ҳам 
қамраб олади. Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар мол-мулкларининг 
зарарланиши ҳам суғурта ҳимоясига олинади. Суғурта мукофоти суғурта 
қилинадиган ишчи ходимларнинг йиллик иш ҳақи даромадларидан келиб 
чиқиб белгиланади. Суғурта мукофотининг тариф ставкаси ишлаб 
чиқариш характери, суғурта ҳодисасининг юз бериш эҳтимоли ва уни 
тугатиш оқибатларига боғлиқ. Бу жавобгарликни суғурталаш тури 
суғурталовчи ва иш берувчи ўртасида махсус битим асосида 
суғурталаниши мумкин. 
Учинчи шахслар йиғиладиган ёки уларга хизмат кўрсатадиган бино ва 
иншоат эгаларининг жавобгарлик суғуртаси - суғуртанинг бу тури бўйича 
суғурталанувчилар бу кинотеатрлар, уйин заллари, магазинлар, 
шифохоналар, болалар боғчаси, меҳмонхоналар, ресторанлар, кафелар, 
институтлар, стадионлар ва ҳоказолар бўлиб ҳисобланади. Учинчи 
шахслар йиғиладиган ёки хизмат кўрсатадиган бино ва иншоат 
эгаларининг жавобгарлигини суғурталаш бу амалдаги қонунчилик 
ҳужжатларига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Суғурта жавобгарлиги 


55 
ҳажми учинчи шахсларнинг зарарланиши (штат ходимларидан ташқари), 
соғлиғига (ўлим ҳолати) ёки мол-мулкка етказилган зарарларни қамраб 
олади. Кичик зарарланиш (кийим- кечакларнинг зарарланши ва бошқалар) 
билан бир қаторда, зарарланиш оммавий бўлиши (мижозлар билан тўла 
биноларнинг ёниши, ресторан мижозларининг овқатдан оммавий 
заҳарланиши ва бошқалар) ҳам бўлиши мумкин. Шифохоналарда тиббиёт 
ходимларининг атайлаб қилинмаган ҳаракатлари (нотўғри ташхиз қуйиш, 
даволашда йўл қуйилган камчиликлар, операция оқибатлари ва бошқалар) 
кенг омма эътирозига учраши мумкин. 
Лойиҳалаштириш, инженерлик ва бошқалар билан боғлиқ 
жавобгарликни суғурталаш - бу суғурта тури бўйича суғурталанувчилар 
шосси йўларини, канализацияларни, сув ўтказгичларни ва исситиш тизими 
лойиҳачилари, қурилиш кўприклари, эскалаторлар ва лифтларни 
эксплуатация қилиш учун жавобгар шахслар ва лойиҳачилар, саноат 
объектларини ва кўп қаватли уйларни қурувчилар ва лойиҳачилар ҳамда 
бошқалар бўлиб ҳисобланади. Бошқа жавобгарликни суғурталаш турлари 
каби бу суғурта тури ҳам учинчи шахслар мулкий муносабатларини 
ҳимоялашга қаратилгандир. Масалан, сув ёки канализация қувурларини 
траншеяга ётқизиш пайтида ишчиларнинг унга тушиб кетиши, ер ости 
электркабелларига зарар етказилиши, яқин атрофда жойлашган 
биноларнинг чўкиш ҳолларининг кузатилиши, шаҳар доирасида бўладиган 
барча курилишларда учинчи шахслар ҳаёти ва мол-мулкига зарар 
келтириш ҳавфи мавжуд бўлади (кўтариш кранларининг йиқилиши, 
қурилиш иншоатларининг кулаши, қурилиш молларининг юқоридан 
тушиб кетиши ва бошқалар). 
Курилиш-монтаж 
ишларида 
учинчи 
шахслар 
олдидаги 
жавобгарликни суғурталаш - умумий келишув асосида суғурталовчи 
курилиш-монтаж ишларида, ишга тушириш жараёнида ва кафолат 
муддатида эксплуатация қилиш даврида бахтсиз ҳодиса туфайли учинчи 


56 
шахслар ҳаёти ёки мол-мулкига етказиладиган зарарлар бўйича 
жавобгарликни ўз зиммасига олади. Бу суғурта турида суғурта 
шартномаси қурилиш-монтаж рискларини суғурталаш шартномасига 
қўшимча ёки алоҳида тузилиши мумкин. Учинчи шахслар ҳаёти ёки мол-
мулкига етказилган зарарларни тўлаб бериш ҳаражатлари қуйидаги 
ҳолларда қоплаб берилади: 
- етказилган зарар учун жавобгарликни суғурталаш шартномасида 
кўрсатилган суғурталанувчида ҳамда унинг айби амалдаги қонунчилик 
ҳужжатлари билан исботланган бўлса; 
- суғурта ҳодисаси иш олиб борилаётган ҳудудда ёки унинг атрофида 
содир бўлган бўлса. 
Бахтсиз ҳодиса туфайли учинчи шахсларга етказилган зарарларни 
аниқлаш, суд ишларини олиб бориш ҳаражатлари ҳам суғурта ташкилоти 
томонидан қопланиши мумкин. 
Умумий суғурта тармоғига ихтисослашаётган суғурта ташкилотлари 
ҳар бир класс бўйича суғурталаш тартиби, суғурта мукофотларини 
ҳисоблаш, суғурта ҳодисаси, суғурта муддатларини ишлаб чиқишади ва 
шунга мувофиқ лицензия олишади. Юқоридаги класслар бўйича 
лицензияси мавжуд суғурта ташкилотлари мижозларнинг талабига 
мувофиқ бошқа турдаги жавобгарликни суғурталаш хизматларни 
кўрсатишлари мумкин. 
Юқорида таъкидлангандек, ҳозирги кунда бизнинг республикамизда 
фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш билан бир қаторда касбий 
жавобгарликни суғурталаш ҳам амалга оширилмоқда. 
Касбий жавобгарликни суғурталаш - учинчи шахсларга етказилган 
зарарни тўлик ёки қисман қоплаш бўйича суғурталовчининг 
мажбуриятларини кўзда тутувчи суғурта турларини ифода этади. 
Бунда жисмоний шахснинг мулкий манфаатлари суғурта объекта 
бўлиб хисобланади. Ушбу объектни суғурта килиш тўғрисида фуқаролик 


57 
қонунчилиги томонидан белгиланган тартибда жисмоний шахснинг учин-
чи шахс томонидан суғурталанган касбий фаолиятни амалта ошириш 
муносабати билан етказилган зарарни қоплаш мажбуриятлари билан 
боғлиқ суғурта шартномаси тузилади. Касбий фаолият талаблари ва уни 
амалга ошириш тартиби тегишли қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатлар 
билан белгиланган. 
Касбий жавобгарликни суғурталаш ўзида касбий фаолият билан 
шуғулланувчи шахсларнинг, учинчи шахсларга зарар етказиши мумкин 
бўлган манфаатларини суғуртавий ҳимоя қилади. Кўпинча шифокорлар, 
нотариуслар, баҳоловчилар, экспертлар, қўриқчилар, адвокатлар ва 
бошқаларнинг касбий жавобгарлиги суғурта қилинади. 
Касбий жавобгарликни суғурталаш бошқа суғурта турларидан фарқли 
ўлароқ, суғурта ҳодисасининг бошланиши ташқи омилларга (табиий 
офатлар, кескин ўзгаришлар, учинчи шахс ҳаракатлари ва ҳоказолар) эмас, 
балки муайян касбий фаолиятни амалга оширадиган шахс малакасига 
боғлиқ бўлади. Суғурталанувчи суғурта шартномаси тузганидан сўнг ўз 
касбий фаолиятини амалга оширишда эҳтиёткорлик билан иш тутиши ва 
касбий кўникмаларни намоён этиши лозим. Касбий жавобгарликни суғур-
талашнинг ҳар бир тури маълум бир касбнинг ўзига хос хусусиятларини 
қамраб олади. Касбнинг ўзига хос хусусиятлари касбий жавобгарликни 
суғурталаш шартномасини тузишда ҳисобга олинади. Бу борада суғурта-
ланувчининг ўз касбий мажбуриятларини бажаришга виждонан, мулоҳаза 
билан ва асосли ёндошуви касбий жавобгарликни суғурталашда умумий 
тамойил саналади. Акс ҳолда суғурталовчи суғурта шартномаси бўйича ўз 
жавобгарлигидан озод этилиши мумкин. 
Суғурта маданиятининг етарли даражада ривожланмаганлиги касбий 
жавобгарликни суғурталашнинг ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсат-
мокда. Кўпчилик касб эгалари ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари ёки 
ҳаракатсизлиги натижасида учинчи шахсларга зарар келтириш мумкинли-


58 
гини, зарар оқибатлари эса уларнинг молиявий аҳволига зиён етказишини 
тушинишмайди. Касбий жавобгарлик суғуртасининг ривожланишида 
суғурталовчилар бир қатор муаммоларга дуч келмоқдалар. Бошқа суғурта 
турлари каби касбий жавобгарликни суғурталашда меъёрий-ҳуқуқий ҳуж-
жатларнинг қабул қилиниши, касбий жавобгарлик турининг ривожлани-
шига замин яратган бўлар эди. Суғурталашнинг аниқ механизмларини 
ишлаб чиқиш лозим. 
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги 
қонунининг 8-моддасида аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги баён 
этилган. Унга кўра, аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текшируви бу-
юртмачилари, хўжалик юритувчи субъект ва молиявий ҳисоботдан бошқа 
фойдаланувчилар олдида молиявий ҳисобот ҳамда хўжалик юритувчи 
субъектнинг бошқа молиявий ахбороти тўғрисида нотўғри якундан иборат 
бўлган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида уларга етказилган зарар 
учун жавобгар бўлади. 
Аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлик ёки лозим даражада 
ўтказмаганлик оқибатида хўжалик юритувчи субъектга ва (ёки) аудитор-
лик текширувининг буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой 
берилган фойда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши 
шарт. Шунингдек, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги қонуннинг
5-моддасига мувофиқ, аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини 
ўзининг фуқаролик жавобгарлиги хусусидаги суғурта полиси мавжуд 
бўлган тақдирда аудиторлик хизмати кўрсатиш тўғрисидаги тузилган 
шартнома асосида амалга оширишлари белгилаб қуйилган. 
Айрим аудиторлар ўз фаолиятида етарли билимга эга бўлмаганлиги 
оқибатида, хўжалик субъекти манфаатларига зиён етказиши мумкин. 
Аудиторлар эҳтимол тутилган учинчи шахсларга зарар етказиш 
жавобгарлигини суғурта ташкилотлари зиммасига юклайди. 


59 
Аудиторларнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш бўйича суғурта 
хизматларини, суғурта хизматлар бозорида 13-класс бўйича лецензияга эга 
суғурта ташкилотлари тақдим этиб келмоқда. Аудиторларнинг касбий 
жавобгарлигини суғурталашда ҳар бир суғурта ташкилоти алоҳида 
ёндашади. Шундан келиб чиқан ҳолда, суғурта жавобгарлик лимити, 
суғурта муддатлари, суғурта тарифлари ва суғурта ҳодисалари турлича 
талқин этилади. Айрим ҳолларда аудиторлар суғурта полиси мавжуд 
бўлмаган ҳолда ҳам аудиторлик хизматларини тақдим қилишмоқда. 
Суғурта 
полислари 
мавжуд 
бўлган 
аудиторлар 
ўзларининг 
жавобгарликларини кам миқдорларда суғурталаб қуйишади. Сабаби 
суғурта жавобгарлигининг пастлиги, суғурта мукофотининг паст бўлиши 
билан изоҳланади. Аудитор хизматларидан фойдаланувчи аудиторлик 
текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъектлар ва молиявий 
ҳисоботдан бошқа фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш 
мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти 
тўғрисида»ги 
қонуни 
амалга 
ошириш 
юзасидан, 
суғурталаш 
механизмларни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамасининг тегишли 
қарори қабул қилиниши, шунингдек, суғурта полисининг мавжудлигиии 
аудиторлар фаолиятини назорат қиладиган махсус ваколатли давлат 
органига 
юклатилиши 
мақсадга 
мувофиқ 
бўларди. 
Вазирлар 
Маҳкамасининг тегишли махсус қарорида аудиторларнинг касбий 
жавобгарлигини суғурталаш қоидалари, шартлари, суғурта пулининг энг 
кам миқдорлари, суғурта муддати, суғурта рисклари ва тариф ставкалари 
миқдори ўз аксини топиши керак. 
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» ги қонунида 
нотариуснинг жавобгарлиги баён этилган. Унга кўра давлат хусусий 
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус қонун ҳужжатларига зид ҳатти-
ҳаракатлар содир этса, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган 
даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши 


60 
курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар 
тўғрисидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига ва солиқ 
органларига тақдим этмаса, белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 
Шунингдек, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус амалга 
оширилган нотариал ҳаракат ҳақидаги маълумотларни қасддан ошкор 
қилган бўлса ёки қонун ҳужжатларига зид бўлган нотариал ҳаракатларни 
амалга оширган бўлса, бунинг оқибатида етказилган зиённи суд қарорига 
биноан қоплаши шарт. 
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ўз фаолиятини 
суғурта қилиш тўғрисида шартнома тузиши шарт. Нотариус суғурта 
шартномасини тузмасдан ўз мажбуриятларини бажаришга ҳақли эмас. 
Бунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик 
жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммаси 
қуйидаги энг кам миқдордан кам бўлиши мумкин эмас: 
Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятларнинг маъмурий 
марказларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини 
ташкил этиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида минг 
бараваридан; 
бошқа аҳоли пунктларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 
нотариус фаолиятини ташкил этиш учун — базавий ҳисоблаш 
миқдорининг камида беш юз бараваридан»; 
Ўзбекистон республикасининг «Нотариат тўгрисида»ги қонунини 
амалга ошириш ва нотариуслар жавобгарлигини суғурталашни тартибга 
солиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилиниши 
нотариуслар хизматидан фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар 
манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишига асос бўларди. 


61 
Қонунчилик 
ҳужжатларининг 
қабул 
қилиниши 
нафақат 
мижозларнинг манфаатларини ҳимоялашга, балки ушбу суғурта 
турларини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. 
Умуман олганда суғурталовчилар ва суғурталанувчиларда (касб 
эгаларида) бу суғурта турига мойиллик бор, аммо одатда, бу биринчидан 
иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди сабаби жавобгарлик лимитларининг 
пастлиги, иккинчидан суғурта тарифларининг юқорилиги, учинчидан эса 
бу суғурта турининг аҳамиятини тушиниб етишмаган. Касб эгасининг 
ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида жабрланган фуқароларга 
етказилган зарар тўла қоплаб берилиши лозим. Бу қопламани касб эгаси 
ўзи тўлайдими ёки унинг ўрнига суғурта ташкилотими фарқи йўқ, уларга 
етказилган зарарни тўлаб беришса бас. Суғурта ташкилоти касб 
эгаларининг фаолият турларига қараб суғурта шартномасининг аниқ 
кўринишини ишлаб чиқишлари ва у ўз навбатида касб эгаларининг касбий 
жавобгарлигини суғурталашнинг хусусиятларини қамраб олиши лозим. 
Айниқса қандай ҳодисалар, суғурта ҳодисалари эканлиги ҳақида алоҳида 
тўхталиш лозим. Суғурта шартномасини имзолаётганда касб эгаси суғурта 
ташкилотига унинг фаолияти билан боғлиқ барча маълумотларни тақдим 
этишлари шарт. Бу ўз навбатида суғурта ҳимоясининг кенг қамровлигини 
таъминлайди. Шунингдек, бу суғурта ташкилотига суғурта ҳодисасини 
ойидинлаштиришга ёрдам беради. 
Кейинги йилларда юридик шахслар ва фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини 
тушиниб етишлари («Фуқаролик кодекси», «Истеъмолчилар ҳақ- 
ҳуқуқларини тўғрисида») орқали суд органларида уларга етказилган 
моддий 
зарарларни 
тўлаб 
бериш 
даъволари 
билан 
мурожат 
қилишмоқдалар. 
Касбий жавобгарликни суғурталаш турлари ривожланишининг 
билвосита усули бу суд тизимининг ривожланганлигидир. Айни вақтда 
зарар кўрган мижозлар суд тизимининг ривожланмаганлиги ва 


62 
қоғозбозлигидан эзилган ҳолда суд органларига мурожат қилишмайди. 
Бундай салбий оқибатлар бўлмаганда эди, зарар кўрган фуқаролар судга 
зарарни қоплаб бериш билан мурожат қилишлари кўпаярди. Бу эса ўз 
навбатида касб эгаларини касбий жавобгарлигини суғурталашни 
ўйлантириб қўйиши мумкин. 
Амалиётда судгача бўлган жараён ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Суғурта ташкилоти суд органи қарорларидан кейин суғурта 
қопламаларини тулайдилар, албатта қарор мижоз (зарар кўрган юридик 
ёки жисмоний шахс) фойдасига бўлса. Лекин суд органининг ҳукм 
чиқариши учун айрим пайтда ойлаб вақт кетади. Бу вақтда касб эгасининг 
фаолияти, обрўъсига путр етиши мумкин. Шу сабабли кўпчилик касб 
эгалари суғурта полисларини сотиб олмаган ҳолда бу муаммоларни 
тўғридан-тўғри мижоз билан ўзаро ҳал қилишмоқда. Агарда судгача 
бўлган жараён шундай давом этадиган бўлса, касб эгасининг суғуртага 
бўлган қизиқишини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. 
Хорижий мамлакатлар тажрибасини олиб қарайдиган бўлсак, шундай 
ҳолатни кузатишимиз мумкинки, касбий жавобгарликни суғурталаш 
турларини ривожлантиришнинг бевосита усулларидан бири бу ўзаро 
суғурталаш 
жамиятлари 
бўлиб 
ҳисобланади. 
Ҳозирги 
кунда 
мамлакатимизда ўзаро суғурталаш жамиятлари ташкил этилмаган. Бу 
борада кичик бизнесни рағбатлантириш мақсадида ўзаро суғурталаш 
соҳасини такомиллаштириш зарур. Ўзаро суғурталаш хорижий 
мамлакатларда кенг тарқалган суғурта шакли бўлиб, Ўзбекистон 
шароитида нафақат суғурта бозорининг ривожланишига, балки 
иқтисодиёт ва бозор муносабатларининг жадал ривожланишига туртки 
бўларди. Таъкидлаш керакки, ўзаро суғурта соҳаси тартиблари ва ўзаро 
суғурталаш жамиятларининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 
Фуқаролик кодекси томонидан белгиланган бўлсада, ушбу соҳани 
мукаммал тараққий эттириш учун қонунчилик тизимини яратиш ва 


63 
таъминлаш зарур. Ўзбекистон республикаси Фуқаролик кодексининг
960- моддаси қуйидагича талқин этилади, яъни «Фуқаролар ва юридик 
шахслар ўз мол-мулкларини ҳамда ушбу Кодекс 915-моддасининг 
иккинчи қисмида кўрсатилган бошқа мулкий манфаатларини икки 
тарафлама асосда, бунинг учун икки томонлама суғурта қилиш 
жамиятларида 
зарур 
маблағларни 
бирлаштириш 
йўли 
билан 
суғурталайдилар. Икки томонлама суғурта қилиш жамиятлари ўз 
аъзоларининг мол-мулки ҳамда бошқа мулкий манфаатларини суғурта 
қилишни амалга оширади ва тижоратчи бўлмаган ташкилот ҳисобланади. 
Икки томонлама суғурта қилиш ташкилотлари томонидан ўз 
аъзоларининг мол-мулки ва мулкий манфаатларини суғурта қилиш, агар 
жамиятнинг таъсис ҳужжатларида бундай ҳолларда суғурта шартномалари 
тузиш назарда тутилмаган бўлса, бевосита аъзолик асосида амалга
оширилади. 
Ушбу бобнинг қоидалари, агар қонунда, тегишли жамиятнинг таъсис 
ҳужжатларида ёки жамият белгилаган суғурта қилиш қоидаларида 
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки томонлама суғурта қилиш 
жамияти билан унинг аъзолари ўртасидаги суғуртага дойр муносабатларга 
нисбатан қўлланилади. 
Икки томонлама суғурта қилиш йўли билан мажбурий суғуртани 
амалга ошнришга факат қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. 
Икки томонлама суғурта қилиш жамияти суғурталовчи сифатида, агар 
унинг таъсис ҳужжатларида суғурта фаолиятини амалга ошириш назарда 
тутилган, жамиятнинг ўзи тижорат ташкилоти шаклида тузилган, тегишли 
турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлса ва қонунда 
белгиланган бошқа талабларга жавоб берса, жамиятнинг аъзолари 
бўлмаган шахсларнинг манфаатларини суғурта қилишни амалга ошириши 
мумкин. 


64 
Икки томонлама суғурта қилиш жамиятининг аъзоси бўлмаган 
шахсларнинг манфаатларини суғурта қилиш жамият томонидан суғурта 
шартномалари асосида ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ амалга 
оширилади. 
Икки томонлама суғурта қилиш жамиятлари ҳуқуқий ҳолатининг 
хусусиятлари ва уларнинг фаолият юритиш шартлари қонун ҳужжатлари 
билан белгиланади. 
Фуқаролик кодексининг ушбу моддасига асосан Ўзбекистонда ўзаро 
суғурта жамиятларини (икки томонлама суғурта) ташкил этиш мумкин, 
лекин бунинг ўзи етарли эмас. 
Юқорида айтилганидек, ўзаро суғурталаш жамиятлари нотижорат 
ташкилоти бўлиб ҳисобланади, унинг асосий мақсади жамият аъзоларига 
суғурта хизматларини таклиф этишдан иборат. Ўзбекистонда ўзаро 
суғурта жамиятларини ривожлантиришда кредит уюшмалари ва 
микрокредит ташкилотлари фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадга 
мувофиқ бўларди. 
Ривожланган мамлакатларда ўзаро суғурта жамиятлари суғурта 
бозорида суғурта мукофотларини йиғиш бўйича кучли ўнталикдан жой 
олишган. Жумладан, жаҳон бўйича энг йирик 50 та суғурта 
ташкилотларидан 21 таси ўзаро суғурталаш жамиятларидир. Японияда 
ҳаётни суғурталаш бозоридаги 10 та йирик суғурта ташкилотларининг 
барчаси, Канадада 8 таси, Америка Қўшма штатларда 7 таси, Буюк 
Британияда ва Шведцияда 5 таси ўзаро суғурталаш жамиятлари бўлиб 
ҳисобланади (
www.publicfinance.nz
- интернет саҳифаси маълумотлари 
асосида тайёрланди). Кўриниб турибдики ўзаро суғурталаш жамиятлари 
қатор мамлакатларда суғурта мукофотларини йиғиш бўйича етакчилик 
қилишади. 
Ўзаро 
суғурталаш 
жамиятларининг 
афзаллик 
томонлари 
қуйидагиларда намоён бўлади: 


65 
- суғурталаш қоидалари ва шартлари жамият аъзолари томонидан ўр-
натилади. Шунга мувофиқ бу шартлар суғурта ташкилотларига нисбатан 
жамият аъзолари манфаатларини ва фаолият турларини ўзига хос хусуси-
ятларини тўлалигича қамраб олади; 
- ўзаро суғурталаш жамиятларида суғурта хизматлари тижорат суғур-
та ташкилотларига нисбатан анча арзон сабаби жамиятининг мақсади да-
ромад олиш эмас, балки жамият аъзоларининг манфаатларини ҳимоя 
қилишдир. Ундан ташқари рискни баҳолаш, маниторинг ва комиссион му-
кофотлар учун қилинадиган ҳаражатларни камайиши бунга сабаб бўлади; 
- шунингдек, йиғилган суғурта резервлари ўзаро суғурталаш жамият-
лари ихтиёрида қолади, буларнинг ёрдамида жамият эгилувчан тариф сиё-
сатини қўллайди ва йиғилган маблағларни жамият аъзолари равнақи йўли-
да сарфлайди ва бошқалар. 
Юқорида мавжуд муаммоларни бартараф этишда, қонунчилик ҳуж-
жатларини қабул қилиниши бу борадаги ишларни янада такомиллашти-
ришга замин яратган бўлар эди. 
Касбий жавобгарликни суғурталашни янада ривожланиши учун касб 
эгаларининг ҳак-ҳуқуқуларини ҳимоя қиладиган уюшмаларни кўпайтириш 
керак. Масалан, бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмаси, тиббиёт ходимлари 
уюшмаси ва бошқалар. Қайсики ўз аъзоларига суғурта ва мижозлар томо-
нидан судга мурожат қилиш даъволари бўйича тушинтиришлар ва мас-
лаҳат ишларини олиб борсалар. Умуман олганда, касб эгаларининг хизмат 
кўрсатишини сифат жиҳатдан яхшилаш, суғурталанувчи ва оддий фуқаро-
ларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш лозим. 
Мазкур ўзгаришлар асосида суғурта хизматларининг рақобатбардо-
шлигини ошириш, суғурта фаолиятининг замонавий турларини ривожлан-
тириш, сифатини яхшилаш ва халқаро амалиёт талабларига мослаштириш 
суғурта ташкилотларининг капиталлашув даражасиии ошириш, шунинг-


66 
дек, суғурталашни тартибга солиш усулларини такомиллаштиришга замин 
яратган бўлар эди. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish