4.3 Касбий жавобгарликни суғурталаш жавобгарликни мажбурий
турларидаги ўрни ва амалга ошириш механизмининг таҳлили
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий тамойилларидан бири бу
кучли ижтимоий сиёсатдир. Бу сиёсатни давлат турли хил йўллар билан
амалга оширади. Давлатнинг устивор йўналишларини ҳисобга олган ҳол-
да, тадбиркорлик тизимларини, давлат органлари вакилларини ва аҳоли
мулкий манфаатларини кафолатли суғурта ҳимоясини таъминлаш суғур-
тани ривожлантиришнинг асосий мақсад ва вазифаси бўлиб ҳисобланади.
Юқори параграфларда шу нарсага гувоҳ бўлдикки, суғурта хизматла-
ри бозорида йиғиб олинган суғурта мукофотлари асосан ихтиёрий суғурта
турлари ҳиссасига тўғри келади. Бу албатта яхши, чунки бозор аваламбор
эркин рақобат ва ихтиёрий суғурта турлари ҳисобига ривожланиши керак.
Бироқ бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида мажбурий суғуртанинг ўрни
беқиёсдир. Суғурта турларининг бундай равишда амалга оширилишида
айибдор шахсларнинг ҳохиш ва имкониятларига қарамасдан давлат са-
лоҳиятли жабрланувчиларнинг зарарларини қоплаб беришни кафо-
латлайди. Суғурта маданиятининг ривожланмаганлиги ҳам суғурта турла-
рининг мажбурийлигини белгилайди.
Мажбурий суғурта турларини ҳар бир мамлакат ўзининг миллий
қонунчилигидан, суғуртанинг ривожланиш даражаси ва бошқа омиллари-
дан келиб чиқиб жорий қилади. Қатор ривожланган мамлакатларда жавоб-
гарликни суғурталашнинг қуйидаги турлари мажбурий равишда амалга
оширилади. Жумладан:
●Транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахслар олдидаги
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш;
67
● Авиатранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурталаш;
● Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта-
лаш;
●Нотариуслар ва нотариат ташкилотларининг фуқаролик кавобгарли-
гини мажбурий суғурталаш
●Тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий
суғурталаш ва бошқалар.
Мажбурий суғуртани амалга оширишга қараб икки турга бўлиш мум-
кин. Бу мажбурий давлат суғуртаси ва мажбурий суғурта. Мажбурий
давлат суғуртасида, суғурта ҳодисалари давлат бюджети маблағлари ҳисо-
бидан мажбурий суғурта қилинади. Мажбурий суғуртада эса суғурталаш
қонунчилик ҳужжатлари билан жисмоний ва юридик шахсларга юклани-
ши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида мажбурий ва
мажбурий давлат суғуртаси қуйидагича баён этилган:
Қонунда қуйидагиларни суғурта қилиш мажбурияти белгилаб
қўйилиши мумкин:
- қонунда кўрсатилган бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-
мулки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши эҳти-
молини назарда тутиб;
- бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар еткази-
лиши ёхуд бошқа шахслар билан тузилган шартномаларнинг бузилиш
оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ўзининг фуқаровий жавобгарлиги
хавфи.
Суғурта қилдирувчи бўлиш мажбурияти қонун билан унда кўрса-
тилган шахслар зиммасига юкланади.
Қонунда мажбурий суғуртанинг бошқа турлари ҳам белгиланиши
мумкин.
68
Фуқарога ўз ҳаёти ёки соғлиғини суғурталаш мажбурияти қонун би-
лан юклатилиши мумкин эмас (Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролик ко-
декси».-Т.: «Адолат», 1996 йил. 922-модда). Қонунчилик ҳужжатларида
мажбурий давлат суғуртаси қуйидагича таърифланади;
Фуқароларнинг ижтимоий манфаатларини ва давлатнинг манфаатла-
рини таъминлаш мақсадида қонунда ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулкнинг мажбу-
рий давлат суғуртаси белгилаб қўйилиши мумкин.
Мажбурий давлат суғуртаси анна шу мақсадлар учун давлат бюд-
жетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Мажбурий давлат суғуртаси бевосита суғурта тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари асосида унда кўрсатилган давлат суғурта ташкилотлари ёки
давлатнинг бошқа ташкилотлари (суғурталовчилар) томонидан амалга
оширилади (Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролик кодекси».-Т.: «Адо-
лат», 1996 йил. 961-модда).
Мажбурий суғурталаниши лозим бўлган объектлар, улар суғуртала-
нишига сабаб бўладиган хавфлар ва суғурта пулининг энг кам миқдорлари
қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
2019 йил суғурта хизматлари бозорида йиғиб олинган суғурта муко-
фотлари таркибида мажбурий суғурта турларининг улуши 13,5 фоизни,
яъни 313,3 млрд. сўм маблағни ташкил этади. Тўланган суғурта қоплама-
лари таркибида эса мажбурий суғурта турларининг улуши 11.6 фоизни,
яъни 94.5 млрд. сўмни ташкил этди (Ўзбекистон республикаси Молия ва-
зирлигининг
www.mf.uz
- интернет саҳифаси маълумотлари асосида муал-
лиф томонидан тайёрланди).
Суғурта хизматлари бозорининг охирги 8 йиллик кўрсаткичларини
таҳлил қилар эканмиз, мажбурий суғурта турлари бўйича келиб тушган
суғурта мукофотлари динамикаси қуйидагичадир, (4.5. -расм).
69
Do'stlaringiz bilan baham: |