88
5.3. Тадқиқот чекловлари ва келгуси тадқиқотлар учун
тавсиялар
Ушбу тадқиқотда бир қатор илмий ва амалий натижаларга эришиш ва
таклиф тавсияларни ишлаб чиқиш билан бир қаторда, айрим масалаларни
тўлиқ қамраб олиш имкони бўлмади.
Биринчидан, ушбу мавзу тадқиқот
обеъкти сифатида нисбатан кам ўрганилганлиги суғурта бозорида
компанияларнинг суғурта турлари бўйича статистик маълумотлар
баъзасида касбий жавобгарлик суғуртаси бўйича маълумотларнинг
камлиги.
Бундан натижасида, тадқиқотимизда ишлатилган услубларда
кенг қамровли ва умумий назарга кўпроқ эътибор қаратишга тўғри
келганлиги. Келгуси тадқиқотларга фақатгина вақт қаторларига
асосланган ёки сўровномалар асосида тузилган маълумотларни таҳлилига
асосланган таҳлилларни келтириш фойдали бўлган бўларди.
5.4. Тадқиқот натижаларининг амалиётга тегишлилиги ва
натижаларнинг амалий аҳамияти
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган суғурталовчилар томонидан
асосий эътибор мол-мулк суғуртасига каратилгани боис,
жавобгарликни
суғурталаш юзасидан мижозларнинг талабига мос суғурта хизматларини
кўрсатиш қоникарли даражада эмас. Ўзбекистонда касбий жавобгарлик
суғуртани шаклланиши, ривожланиши ва хусусиятларини ўрганиш,
бизнинг
фикримизча, мамлакатимизнинг суғурта тизимини янада
ривожлантиришга замин яратади.
Тадқиқот натижасида аниқланган бир қатор асосий натижа ва
хулосаларга асоланган ҳолда республикада касбий жавобгарлик суғуртани
такомиллаштириш бўйича қуйидаги тавсияларни тақдим этамиз:
1. Касбий жавобгарлик суғуртанинг кўламини кенгайтириш бўйича
ҳориж тажрибасини ўрганган ва мамлакатимиздаги мавжуд шароитни
89
ҳисобга
олган
ҳолда
суғурталовчилар
томонидан
куйидаги
йўналишлардаги фаолиятларга алоҳида эътибор қаратилиши
таклиф
этилади:
суғурталовчилар
томонидан
стандартлаштирилган
касбий
жавобгарлик суғурта турларини сотишда тижорат банклари билан яқин
хамкорлик муносабатларини йўлга қуйиш орқали, уларнинг республика
буйича тарқалган тармоқларидан фойдаланиш;
касбий
жавобгарлик
суғуртасида
суғурта андеррайтингни
ўтказишда янги ахборот технологиялари, хусусан интернет тармоғидан
фойдаланишни йўлга кўйиш;
касбий
жавобгарлик
суғуртасида
фаолият
юритувчи
суғурталовчилар томонидан аҳолига қулай суғурта хизматлари турларини
таклиф этиш ва ривожлантириш имкониятларидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади;
аҳоли
томонидан
суғурта
хизматларини
сотиб
олишни
рағбатлантирувчи бир қанча чора-тадбирларнинг давлат томонидан амалга
оширилиши, хусусан, касбий жавобгарлик суғуртага
сарфланган
маблағларни уларнинг даромад солоғи базасидан чиқариш ва бошқалар;
суғурталанувчиларнинг суғурта маданиятини ошириш буйича
тарғибот, ташвиқот ишларини, рекламани амалга ошириш ва оммавий
ахборот воситаларидан фойдаланиш.
2. Касбий жавобгарлик суғуртаси билан шуғулланмайдиган суғурта
компания ходимлари билан давра сухбатларни ўтказиб касбий
жавобгарлик суғуртани замонавий турларини тушинтириш ва уларни
амалга
оширишда
Ўзбекистон
суғурта
бозори
профессионал
иштироқчилар уюшмаси томонидан керакли ёрдам кўрсатиш.
3. Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштироқчилар уюшмаси
кошида доимий касбий жавобгарлик суғуртани ривожлантириш бўйича
гуруҳга суғурта компанияларини савияли мутахасисларни жалб этиш.
90
4. Содда, оммабоп касбий жавобгарлик суғурта турлари бўйича
стандарт қоидаларни ишлаб чиқиш ва суғурта компанияларга амалиётга
тадбиқ этиш учун жўнатиш.
5. Суғурта компаниялар тўғрисидаги жамоатчилик ижобий фикрини
PR-акциялар
(семинарлар,
конференциялар,
ҳамкорлар
билан
биргаликдаги тадбирлар, телевидениедаги чиқишлар,
лизинг борасида
мақолаларни чоп этиш) ташкил этиш орқали шакллантириш таклиф
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: