Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси умурзакова Шаҳноза Рахматовна



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#79327
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Ш.Умурзакова Диплом

V БОБ. ХУЛОСА 
5.1. Тадқиқот саволига тегишли натижаларнинг қисқача ифодаси 
Амалга оширилган тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга 
келинди: 
1. Мол-мулк ва шахсий суғурта турларидан фарқли равишда, касбий 
жавобгарликни суғурталаш, биринчи навбатда, суғурталанувчи томонидан 
етказилган зарарларни қоплаш ва бир вақтнинг ўзида суғурталанувчининг 
мулкий манфаатларини ҳимоя этиш воситасидир. Суғурталанувчининг 
мулкий манфаатлари деганда, учинчи шахсларга етказилган зарарларни 
қоплаш юзасидан у кўрадиган зиённи тушиниш керак. Агар, 
суғурталанувчининг учинчи шахсларга зарар етказиш жавобгарлиги 
суғурталанган 
бўлса, 
зарар 
суғурталовчи 
томонидан 
суғурта 
шартномасида келишилган суғурта суммаси (суғурта лимита) доирасида 
қопланади. 
2. Касбий жавобгарликни суғурталаш орқали суғурталанувчининг 
учинчи шахсларга етказган мулкий зарарлари қопланади, аммо бу билан 
айибдор шахс жиноий ёки маъмурий жавобгарликдан озод этилмайди. 
3. Суғурта юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий манфаатларини 
ишончли ҳимоя этувчи самарали восита сифатида бозор иқтисодиёти 
шароитида муҳим аҳамият касб этади. Аммо, касбий жавобгарлик 
суғуртаси катта кийинчиликка учраяпти. Бунга қатор омиллар сабаб 
бўлмоқда: 
- юридик ва жисмоний шахсларнинг тўлов қобилиятининг паст 
даражада бўлиши; 
- суғурта ташкилотларига бўлган ишончсизлик белгилари; 
- юридик ва жисмоний шахслар суғуртанинг мазмун-моҳиятини ва 
аҳамиятини тўлиқ тушуниб етмаслиги. 


85 
4. Суғурта фаолияти, шу жумладан жавобгарлик суғуртаси, фан экан, 
мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини топиш зарур экан, унинг ўзига 
хос методи, методикаси ва методологияси бор.
5. Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда ўз ичига умумий қонунчилик, 
махсус суғурта қонунчилик ва қонуности ва идоравий меъёрий хужжатлар 
мажмуасини қамраб олган етарли даражада иш берувчи тизими яратилган. 
Бундай 
тизимни 
мавжудлиги 
мамлакат 
суғурта 
бозорини 
ривожлантириш ва такомиллаштириш учун асос бўлди. Касбий 
жавобгарлик суғуртасини давлат томонидан самарали тартибга солиш 
учун миллий умумий фуқаролик қонунчилиги, суғурта қонунчилиги 
халқаро суғурта тажрибасига мувофиқ ва Ўзбекистон ривожланиш 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилиши лозим. 
6. Республикамиз бўйича суғурта хизматлари кўрсатилиши қамрови 
охирги беш йилда сезиларли даражада ошган. Бу ҳолат суғурта 
компанияларни суғурта бозорида суғурта маҳсулотларини таклиф қилиши 
ва мижозларга сифатли суғурта хизматлари кўрсатилиши яхшиланиб 
бораётганлигидан далолат беради. Бизнинг фикримизча, келгусида касбий 
жавобгарлик суғурта турини ривожланиши учун катта имкониятлар 
мавжуд. 
7. Касбий жавобгарлик суғурта турларини ҳар бир давлат ўзининг 
миллий қонунчилик базаси, суғурта хизматлари бозорининг ривожланиш 
даражаси ва бошқа қатор ижтимоий, иқтисодий омиллардан келиб чиқиб 
жорий қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида жавобгарлик суғурта 
турларининг ўрни муқарар сақланиб қолади. Шундай экан, бугунги кунда 
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида амалга оширилаётган 
жавобгарлик суғурта турларини ривожлантириш ҳамда ушбу суғурта 
турлари бўйича амалга оширилаётган хизматларни халқаро талаблар 
асосида шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. 


86 
8. Касбий жавобгарлик суғуртанинг мажбурий турлари ижтимоий 
ҳимояни таъминлашда қанчалик долзарб эканлигини хисобга олган холда:
- транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахс олдидаги 
фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси;
- иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий 
суғуртаси; 
- ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси; 

хавфли 
ишлаб 
чиқариш 
объектларининг 
фуқаролик 
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бугунги кунда тадбиркорлар ва 
аҳоли ўртасида кенг тарқалган турлари ҳисобланиб, тўлиқ амалиётда 
фойдаланилмоқда. 
Шу билан бирга амалиётга тиббиёт ходимларининг мажбурий 
касбий жавобгарлик суғуртасини жорий этиш бугунги кун талабидир. 
9. Кавсбий жавобгарлик суғуртанинг жадал ривожланиш йўлига 
ўтиши, аваламбор, минтақавий суғурта тузилмаларини ривожлантириш 
истиқболлари, янги жавобгарлик суғурта шу жумладан, интернет – 
суғуртанинг ривожланиши ва бошқарув технологиялари бўлган жараёнли 
ёндашув, компьютер технологиялари асосида ишлаб турган суғурта 
компаниялари 
фаолияти 
самарадорлиги, 
корпоратив 
бошқарув 
самарадорлигининг ошиши, кадрлар таркиби сифатининг яхшиланиши, 
шунингдек суғурта бозорида рақобатнинг ривожланиши билан боғлиқ.
10. Республикада замонавий талаблар асосида жисмоний шахсларни 
суғурта қилишни олиб боришга етарли билимларига ва тажрибасига эга 
малакали ходимларнинг етишмаслиги замонавий суғурта тизимининг 
мувафақиятли ва жўшқин ривожланишини тўхтатмоқда. Кадрлар 
тайёрлаш ва суғурталовчилар малакасини оширишнинг етарлича 
ривожланган тизими мавжуд эмаслиги кўрсатилаётган суғурта 
хизматларининг сифатида ўз аксини топади. Кадрлар тайёрлаш ва 
суғурталовчилар малакасини ошириш сифати суғурта назарияси 


87 
амалиётини очиб берувчи ўқув – услубий ва илмий адабиётларнинг 
яратилиши билан чамбарчас боғлиқ. Суғурта ташкилотлари раҳбарлари ва 
мутахассислари малакасини ошириш бўйича суғурта фаолиятининг турли 
масалалари юзасидан мунтазам семинарлар ўтказиш, чет эл суғурта 
компаияларида стажировкалар ўташ амалиётини сақлаб қолиш ва янада 
ривожлантириш зарур. 
11. Қуйидаги омиллар касбий жавобгарлик суғуртани ривожланишига 
тўсиқ бўлаётганлиги аниқланди: суғурта қонунчиликни керакли даражада 
ривожланмаганлиги; суғурта ташкилотларининг паст даражадаги 
капитализацияси, шунингдек, миллий қайта суғурталаш бозорининг 
ривожланмаганлиги; суғурта маданиятининг яхши ривожланамаганлиги, 
суғурта ҳизматларига фуқаролар ва юридик шахсларнинг талаби ва 
тўловлийлик 
қобилиятининг 
даражаси 
пастлиги; 
истеъмолчилар 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларининг йўқлиги; 
суғурта 
бозорининг 
проффесионал 
қатнашчиларининг 
фаолият 
даражасининг етарлича ривожланмаганлиги; замонавий талаблар асосида 
молия қалтисликларини суғурта қилишни олиб боришга етарли 
билимларига ва тажрибасига эга малакали ходимларнинг етишмаслиги; 
кадрлар тайёрлаш ва суғурталовчилар малакасини оширишнинг етарлича 
ривожланган тизими мавжуд эмаслиги. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish