Маълумки, давлатлар миллий статистикасининг асосини аҳолини рўйхатга олиш натижасида олинган маълумотлар ташкил этади



Download 19,26 Kb.
bet1/4
Sana08.09.2022
Hajmi19,26 Kb.
#848412
  1   2   3   4

§ 1.2. РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРНИНГ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРЖИБАСИ ВА ТАҲЛИЛИ
Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар асосида аҳолини рўйхати олинади.
Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.
Аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ѐши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.
Аҳоли ҳисобини юритиш амалиѐти илк бор милоддан аввалги уч минг йилликдан бошланган. Бу жараѐн дастлаб Осиѐ ва Африка давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияни қамраб олган. Аҳолини рўйхатга олишдан мақсад солиқ тўловчилар ва аскарликка яроқли аҳоли сонини аниқлаш бўлган. Шунинг учун ҳам, бу аҳоли рўйхатларида асосан эркаклар рўйхатга олинган. Чунки, у пайтларда эркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлган, солиқ тўлашда фақат эркаклар, яъни оила бошлиқлари қатнашган.
Илк ўрта асрларда мазкур тартибот бирмунча такомиллашган. Аҳолини ҳисобга олиш элементлари хўжаликларнинг ѐзма китоблар, кадастрлардаги тавсифлари билан уйғунлашган. Уларда одамлар ѐки оилалар эмас, балки уй- жой каби солиққа тортиш бирликлари биринчи ўринга қўйилган.
Маълумки, давлатлар миллий статистикасининг асосини аҳолини рўйхатга олиш натижасида олинган маълумотлар ташкил этади.
Анъанавий, кенг қамровли аҳолини рўйхатга олиш усули демографик ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича аҳолининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ва аниқ манбасидир.
Ҳозирги кунда, дунёнинг ривожланган давлатлари кўп йиллик тажрибалар натижасидан келиб чиқиб, рўйхатга олиш ишлари рўйхатга олиш учун қилинган харажатлардан кўра кўпроқ фойда келтиришига қатъий ишонч ҳосил қилган.
Бундан ташқари рўйхатга олиш жамият ҳаётининг ўзига хос рағбати бўлиб, умумий ресурсларни оқилона (адолатли) тақсимлаш ва фойдаланиш имконини беради.
Дунёнинг деярли барча мамлакатларида рўйхатга олиш натижасида олинадиган барча маълумотлардан фақат статистика мақсадларида фойдаланиш ва мутлақо махфий сақланишини таъминлайдиган статистика тўғрисидаги қонуни мавжуд. Ушбу қонун билан олинган ҳар бир алоҳида инсон тўғрисидаги маълумотлар қандайдир ташкилот ёки жисмоний шахсга берилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Барча давлатлардаги рўйхатга олиш анкеталари жуда ўхшашдир. Давлатнинг ижтимоий дастурини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланганлар, етимлар, уйсизлар, жиноятчиликни камайтириш, бандликни оширишни қўллаб-қувватлаш учун анкетага аҳолининг жисмоний ва ижтимоий саломатлиги, меҳнат шароити, иш жойигача етиб олиш усуллари ва вақти тўғрисида саволлар қўшилади.
Шу билан бирга ҳар бир давлатда жамиятнинг миллий ўзига хослиги
ва анъаналарини ҳисобга олган ҳолда аҳоли билан ишлаш методлари
ва рўйхатга олишга тайёрланиш механизмларидан фойдаланади.
Рўйхатга олиш ўтказиладиган барча жойларда аҳоли билан жиддий равишда асосий мақсади рўйхатга олишнинг аҳамияти ва керакли нарсалигини кўрсатиш ва ишонтиришдан иборат бўлган кўп қамровли ишлар олиб боришга тўғри келади.
Амалиётда аҳолини рўйхатга олишнинг бир қанча усуллари мавжуд бўлиб, АҚШ (2010 йил) ва Европа давлатлари (2011 йил) томонидан қуйидаги усуллар қўлланган.
Жумладан, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Греция, Ирландия, Италия, Литва, Польша, Португалия, Руминия, Чехия, Эстония каби давлатларда рўйхатга олишни ўтказишнинг одатдаги усули қўлланган.
Австрия, Дания, Норвегия, Финляндия ҳамда Швецияда регистр маълумотлари асосида рўйхатга олишни ўтказиш усули қўлланган.
Бельгия, Испания, Латвия, Люксембург, Словения давлатларида одатдаги рўйхатга олиш усули билан биргаликда регистр маълумотлари асосида рўйхатга олишни ўтказиш усули қўлланган.
Германия ва Нидерландия давлатларида регистр маълумотлари асосида рўйхатга олишни ўтказиш усули билан бирга танлама кузатиш усули ҳам қўлланган.
АҚШда узундан узоқ рўйхатга олиш сўровномаси ўрнини босадиган доимий танлама кузатувлар билан биргаликда қисқа сўровномали одатдаги рўйхатга олиш ўтказилган.
Францияда эса узлуксиз рўйхатга олиш усулидан фойдаланилган.
Қуйида айрим давлатлар мисолида аҳолини рўйхатга олиш тадбири жараёнларини кўриб чиқамиз.

Download 19,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish