Фирманинг ички ва ташқи бозордаги маркетинг стратегияси умумий концепцияси
Стратегик маркетинг фаолиятини режалаштириш товарларга бўлган эҳтиёжни, барча мавжуд моддий ресурсларни аниқлашни, талаб ва тақлифларни, сотишни режалаштиришни ва товарларни истеъмолчиларга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб беришни, сервис хизматлари кўрсатишни, моддий ресурслардан тўла ва тежаб-тергаб фойдаланиш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
Маркетинг қуйидаги тамойиллар асосида режалаштирилади:
Миллийлик тамойили:
Маркетинг бизнес-режалари, аввало ҳукумат сиёсатини акс эттиради. Сиёсий раҳбарликни хўжалик раҳбарлигидан ажратиб бўлмайди, улар бир бутун раҳбарликдир. Бу тамойил хўжалик вазифаларини ҳал этишда принципиалликни ва давлат манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашишни талаб қилади. Миллийлик тамойили маркетингда маҳаллийчилик, миллатчилик ва қариндошчиликка мутлақо йўл қўймайди.
Етакчи бўғин тамойили.
Ҳукумат ҳар бир режалаштириш босқичида энг муҳим хўжалик вазифаларини илгари сурадики, миллий иқтисодиётнинг янада юксалиб, республика иқтисодиётининг мустаҳкамлаб бориши ва ўша вазифаларнинг бажарилишига боғлиқ. Бу вазифалар ҳамма босқичларда ҳам бир хил бўлмайди.
Илмий-техника жиҳатидан асосланганлик тамойили
Бу - фан ва техника ютуқларини ҳисобга олиш демакдир. Бу тамойил объектив иқтисодий қонунларни билиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш учун талаб ва эҳтиёжларни ҳисобга ола билишни тақозо этади. Маркетинг бизнес-режалари реал бўлишини, техника янгиликлари, прогрессив нормалар қўллашни талаб қилади. Маркетинг бизнес-режалари ҳозирги даврнинг иқтисодий қонунлари асосида тўзилиши лозим. Уларнинг илмий асосланганлиги кўп жиҳатдан иқтисодий-математик моделлар ва усуллар ҳамда компьютер, ҳисоблаш техникаларидан фойдаланиб тўзилишига боғлиқ.
Бизнес-режасини тузишда юқорида қайд этилган тамойиллардан ташқари демократик централизм ва бошқа принципларга ҳам асосланилади. Маркетинг бизнес-режаси миллий иқтисодиёт бизнес-режасининг муҳим ва ажралмас қисмидир. Маркетинг бизнес-режаларини барча корхоналар, қурилиш ташкилотлари, вазирликлар, идоралар ва республикамизнинг марказий режалаштириш органлари ҳам тузади. Демак, маркетинг бизнес-режалари миллий иқтисодиётнинг барча тармоқ ва бўғинларида тўзилади.
Йиллик маркетинг бизнес-режалари жорий режанинг бир қисми бўлиб, уларда товарга бўлган эҳтиёж ва бу эҳтиёжни қоплаш манбалари келгуси йил учун аниқланади. Режада жисмоний шахслар, асосий ва ёрдамчи хўжаликларнинг, шунингдек ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган соҳаларнинг ҳам эҳтиёжлари кўрсатилади. Йил чораги ва ойлик маркетинг режалари юқорида келтирилган истиқболли ва йиллик режалардан кўп жиҳатдан ажралиб туради. Улар фақат қуйи маркетинг ташкилотлари ва корхоналарида тўзилади. Бу режалар товарларнинг кўрсатилган номенклатураси бўйича тўзилади.
РЕЖА
1 Фирманинг ички ва ташқи бозордаги маркетинг стратегияси умумий концепцияси 2 Маркетингда режалаштиришни ташкил этиш 3 Фирманинг ички ва ташқи бозордаги маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва танлаш МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИНИ ТАНЛАШ Маркетинг бизнес-режасининг молиявий режа билан боғлиқлиги қуйидагилардан иборат: корхоналар кўпинча мавсумий ва бошқа запаслар учун банкдан қарз олади, бу қарзлар уларнинг молиявий режасида акс эттирилади. Айланма маблағлар нормаси хом ашё материаллари ва ёқилғи заҳираси нормасига ва бошқа нормаларга боғлиқ. Бу нормаларнинг ҳаммаси маркетингнинг стратегик режаларида ҳам ўз аксини топади.
Маркетингда режалаштиришни ташкил этиш Иқтисодчи олимлар ва амалиётчилар маркетинг фаолиятида стратегик қарор қабул қилиш учун ёрдами тегиши мумкин бўлган бир қатор моделлар ишлаб чиққанлар. Кўпгина базис стратегиялар бу моделлар билан боғлиқ. Модел аниқ бир вазиятдан келиб чиқиб танланади. Бу моделлардан баъзиларини кўриб чиқамиз.
«Маҳсулот-бозор» матрицаси (Ансофф матрицаси) Ўсувчи бозор шароитида мумкин бўлган стратегияларни 1966 йилда америкалик олим Игорь Ансофф «маҳсулот-бозор» деб аталадиган матрица ёрдамида тузган. Бу матрицанинг умумий кўриниши қуйдаги чизмада кўрсатилган.