Кривошип
шатун
механизми
–ѐқилғи
аралашмасини
ѐниши натижасида ҳосил бўлган
босим
таъсирида
шаклланган
поршиннинг
илгариланма-қайтма
чизиқли
ҳаракатини
тирсакли
валнинг
айланма
харакатига
айлантириб беради.
Газ тақсимлаш механизми
–
ишчи аралашмани керакли пайтда
цилиндрга киритиш ва ишлаб бўлган
газни ташқарига чиқариб юборишга
хизмат қилади.
Таъминлаш
тизими
–
двигателни
турли
режимда
ишлаганда ишчи аралашма ва тоза
ҳаво билан тежамкор таъминлаш
учун хизмат қилади.
Совутиш
тизими
–
двигателларнинг юқори ҳароратда
ишлайдиган
қисмларини
белгиланган
ҳарорат
режимида
совутиб туриши учун ишлатилади.
Мойлаш
тизими
–
двигателнинг
ўзаро
харакатланадиган
қисмларининг
юзаларини ѐйилишидан сақлаш ва
ѐйилишдан
ҳосил
бўлган
чиқиндилардан
тозалаш
учун
ишлатилади.
Ўт
олдириш
тизими
–
бензинли,
газли
двигателларда
цилиндр ичидаги ишчи аралашмани
ѐқиш учун ишлатилади.
Юргазиб юбориш тизими
–
двигател ишламай (турғун ҳолатда)
турганда, тирсак вални айлантириш
ҳисобига цилиндрдаги ишчи циклни
бошланишини
таъминлавчи
тизимдир.
5.3. Двигателларнинг таснифланиши
Ички
ѐнув
двигателлари
қуйидаги турларга бўлинади.
1.
Ўрнатилишига
қараб
-
кўчма
ва
муқим
ўрнатилган;
2.
Иш циклига қараб - тўрт ва
икки тактли;
3.
Ишчи аралашмасини ҳосил
қилишга
қараб
–
аралашмани
цилиндрдан ташқарида (бензинли ва
газли) ва цилиндр ичида (дизелли)
ҳосил қилиш;
4.
Ишчи аралашмани ѐқиш
усулига қараб – электр учқуни
ѐрдамида (бензинли, газли) ва
ҳавони юқори босимда сиқиш
(дизелли) ѐрдамида;
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШТИРИШ
5. Қўлланадиган ѐқилғи турига
қараб – бензин, газ ва дизел
ѐқилғиси билан ишлайдиган;
6. Цилиндрлар сонига қараб -
бир,
икки
ва
ҳакозо
цилиндрли;
7.
Цилиндрларни
жойлашишига қараб – вертикал
(тик), горизонтал (ѐтиқ) ва бурчак
остида ўрнатилган;
8. Аралашмани цилиндрга
тўлдириш усулига қараб - оддий
(поршен ѐрдамида), қўшимча куч
остида
тўлдириш
(компрессор
ѐрдамида)
9. Совутиш усулига қараб -
суюқлик
ва
ҳаво
ѐрдамида
совутиладиган турларга бўлинади.
Тавсиявий хулоса.
Ҳар бир
трактор
ва
унинг
двигатели
республикамиз шароитида давлат
синовидан ўтказилганлиги ва
фойдаланишга
рухсат
берилганлиги
тўғрисида
сертификати
борлигига
ҳамда
уларга сервис хизмати кўрсатиш
тизими
ташкил
этилганлигига
алоҳида аҳамият берилиши керак.
Назорат саволлари:
1.
Ички ѐнув двигателининг вазифаси ва ишлаш жараѐнини айтинг.
2.
Ўзбекистон шароитида қайси турдаги совутиш тизимига эга бўлган
двигателлардан фойдаланиш маъқул деб ўйлайсиз?
3.
Бензин ва газ билан ишлайдиган двигателларда ишчи аралашма ѐниш
камерасида қандай ѐқилади? Дизел двигателида-чи?
4.
Двигателлар цилиндрларни жойлашишига қараб қандай турларга
бўлинади? Мисоллар келтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |