ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШТИРИШ
кенглиги, ғилдираклар формуласи
киради.
1.11-расм. Тракторнинг асосий ўлчамлари:
e-узунлиги: b-баландлиги;g- эни;
c- базаси; d-кинематик узунлиги; i-агротирқиш; k- колеяси; a- шина
кенглиги.
Тракторнинг асосий техник
кўрсатгичларига
унинг
т
ортиш
синфи (kN), ғилдирак формуласи,
двигател модели ва қуввати (kW ѐки
от кучи), узатмалар сони (олдига ва
орқага), ҳаракат тезлиги (олдига ва
орқага, km/соат), ғилдираклар
оралиғи
(олдинги
ва
орқа
ғилдираклар бўйича, мм), ғилдирак
базаси (mm), конструкцион массаси
(kg) ва ташқи ўлчамлари (узунлиги,
кенглиги
ва
баландлиги,
мм)
киради.
4.3. Тракторларни қишлоқ хўжалигида қўлланиши
Маълумки, қишлоқ хўжалиги
экинлари
етиштириладиган
майдонлар тоғли, тоғ олди,
текислик ва чўл минтақаларда
жойлашган
бўлиб,
ҳар
бир
минтақанинг ўзига хос хусусиятлари
ва экиладиган экинлари турличадир.
Бу ҳолатлар қишлоқ хўжалиги
экинларини етиштиришда махсус
тракторлардан
фойдаланишни
таққоза этади.
Бунда
фойдаланиш
шароитининг
кўрсатгичларига,
ернинг
рельефи,
экин
майдонларининг шакли ва ўлчами,
тупроқнинг солиштирма қаршилиги
ҳамда
уларга
қўйиладиган
агротехникавий талаблар асосий
мезонлар ҳисобланади.
Ҳозирги
кунда
мамлакатимизда қишлоқ хўжалик
экинларини етиштириш технологик
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШТИРИШ
жараѐнларини амалга оширишда
фойдаланиладиган
агрегатларнинг
асосий энергия манбаи сифатида
илмоқдаги тортиш кучи 6 кНдан
50 кН гача бўлган ғилдиракли ва
занжирли
тракторлардан
кенг
фойдаланиб келинмоқда.
Кўп энергия талаб этиладиган
(ер
ҳайдаш,
чизеллаш,
чуқур
юмшатиш ва бошқалар) ҳамда юзаси
10 гектардан ва узунлиги 300
метрдан катта далалардаги ишларни
бажаришда ҳозирги замон юқори
қувватли
умумий
ишларни
бажарадиган Ахion-850, МХ-250,
Арион-640С, Магнум-7240, К-701,
Т-150К, ХТЗ-181, ВТ-150 русумли
тракторлар
кенг
қамровли
машиналар билан, худди шу ишлар,
лекин кичик ва ўртача майдонларда
Т-401, ВТ-100, ТС-6070, Ахsоs-320С
тракторларидан фойдаланиш яхши
самара беради.
Экишдан
олдин
ерларни
тайѐрлашда (тирмалаш, дисклаш,
чизеллаш, молалаш, ер текислаш ва
бошқалар) асосан Т-4А, ВТ-100, ВТ-
150, ХТЗ-181 русумли занжирли
тракторлардан, экинлар қатор
ораларига ишлов беришда (экиш,
культивация қилиш, бегона ўтлар ва
зараркунандаларга қарши курашиш,
ғўзани
дефолиация
қилиш,
ғўзапояни йиғиш ва ҳоказолар) ТТЗ-
60.11, ТТЗ-80.11, МТЗ-80Х русумли
чопиқ
тракторларидан
ва
етиштирилган
экинларнинг
ҳосилини ташиш ишларида ТТЗ-
60.10, ТТЗ-80.10, МТЗ-80,82, ТТЗ-
100.10
русумли
транспорт
тракторларидан
фойдаланиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Иссиқхоналарда агротехник
тадбирларни бажариш учун мини
тракторлардан фойдаланиш қулай
имкониятларни яратади.
Маълумки,
тракторларни
ишлаб
чиқарадиган
фирмалар
биринчи навбатда ўзи жойлашган ва
тупроқ – иқлим шароитлари тўлиқ
ўрганилган
мамлакатлар
ҳамда
трактор
билан
бевосита
ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги
машиналарининг
техник
ва
технологик
кўрсатгичларини
ҳисобга олган ҳолда яратилади.
Энг асосийси уларни техник
кўрсатгичларини
фойдаланиш
пайтида ўзгартириш жуда мураккаб
ҳисобланади.
Шунинг
учун
биринчи
навбатда мамлакатимизда ишлаб
чиқарилган
тракторлар
ҳамда
республикамиз шароитида давлат
синовидан
ўтказилган
чет
эл
фирмаларининг
тракторларидан
фойдаланиш керак. Чунки ушбу
тракторларга
мамлакатимизда
фирмавий
хизмат
кўрсатиш
марказлари ташкил этилганлиги
учун ишлаш даврида уларга техник
хизмат кўрсатиш ва эҳтиѐт қисмлар
билан таъминлаш ишлари самарали
ташкил этилган.
Шунинг
учун
фермер
хўжалигидаги
мавжуд
қишлоқ
Do'stlaringiz bilan baham: |